69
жараёнида унинг устав фонди кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
Акциядорлик жамияти устав фондини кўпайтириш ёхуд камайтириш
ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, агар бу
уставда кўрсатилган бўлса, кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
Акциядорлик жамиятининг устав фонди акциялар номинал қийматини
ошириш ёки қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш ҳисобидан
кўпайтирилади. Қўшимча акциялар жамият томонидан фақат унинг уставида
белгиланган эълон қилинган акциялар миқдори чегарасида жойлаштирилиши
мумкин. Акциядорлик жамиятининг устав фонди акциялар номинал
қийматини пасайтириш ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш
ҳисобидан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи
томонидан кейинчалик сўндирилиши билан ҳарид қилиниши ҳисобидан
камайтирилиши мумкин. Бироқ, агар устав фондининг камайтирилиши унинг
ҳажмини қонунчиликда белгиланган энг кам миқдор билан ному–
таносибликка олиб келса, жамият устав фондини камайтириш ҳуқуқига эга
эмас. Акциядорлик жамияти устав фондини камайтириш тўғрисида қарор
қабул қилаётиб, бу хакда 30 кун муддат ичида ўзларининг кредиторларига
хабар қилиши зарур. Кредиторлар эса, ўз навбатида, уларга хабар қилинган
санадан бошлаб 30 кун ичида жамиятдан ўз мажбуриятларининг муддатидан
олдин бажарилишини ва бу билан боғлиқ зарарларнинг қопланишини талаб
қилиши мумкин.
Акциядорлик жамиятида устав фонди ҳажмининг 15 фоизидан кам
бўлмаган миқдорда захира фонди ташкил этилади. Заҳира фонди жамиятнинг
соф фойдасидан ҳар йиллик мажбурий ажратмалар ҳисобидан уставда
белгиланган миқдорга етгунга қадар шакллантирилади. Ҳар йиллик
ажратмаларнинг миқдори жамият соф фойдасининг 5 фоизидан кам
бўлмаслиги керак.
Захира фонди акциядорлик жамиятининг зарарларини қоплаш,
облигацияларни сўндириш, имтиёзли акциялар бўйича фоизларни тўлаш ва
талаб қилиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига кўра акцияларни
сотиб олиш учун, шунингдек, уставда кўзда тутилган бошқа мақсадлар учун
мўлжалланган.
Агар иккинчи ва ундан кейинги ҳар бир молия йили якунига кўра
жамият акциядорларига тасдиқлаш учун таклиф этилган йиллик
бухгалтерлик балансига, ёки аудиторлик текширувлари натижаларига
мувофиқ жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам
чиқса, у ҳолда жамият устав фонди унинг соф активлари қийматидан ортиқ
бўлмаган миқдоргача камайтирилиши ҳақида эълон қилиши шарт. Агарда
соф активлар қиймати тегишли жамият тури учун белгиланган энг кам устав
фонди миқдоридан кам бўлса, унда жамият ўзининг тугатилиши ҳақида
қарор қабул қилишга мажбур.
Do'stlaringiz bilan baham: