Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Акционерлик жамиятларнинг бошқа ташкилий шаклларидаги



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

 
Акционерлик жамиятларнинг бошқа ташкилий шаклларидаги 
корхоналардан фарқи 
Акциядорлик жамиятлари маълум маънода масъулияти чекланган 
жамият бўлиб, у билан кўпгана умумийликка эга бўлишига қарамай 
(Фуқаролик кодексига кўра уларнинг иккаласи ҳам хўжалик жамиятларидир), 
улар ўртасида қатор фарқлар мавжуд. Биринчи фарқ – акциядорлик 
жамиятининг ташкил этилиши, фаолияти ва уни бошқаришнинг муфассал 
регламентланишидан иборат. 1996 йилда қабул қилинган "Акциядорлик 
жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида"ги қонун 
акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, уларнинг жорий фаолияти ва 
бошқариш соҳасида аниқ меъёрий чегараларни белгилаб бердики, унга 
акциядорлик компанияларининг эгалари ҳам, бошқариш хуқуқи берилган 
акциядорлар ҳам риоя этишлари зарур.


67 
Акциядорлик жамиятларининг юқорида қайд этилган корхоналардан 
иккинчи муҳим фарқи шундан иборатки, акциядорлик жамиятлари 
иштирокчиларнинг алоҳида мақомини тасдиқловчи қимматли қоғозлар 
(акциялар) чиқаради, бу қоғозларнинг муомалада бўлиши туфайли 
акциядорлик жамиятларига биргаликда эгалик қилувчилар таркибининг 
ўзгариб туриши анча тез ва осон кечиши мумкин. Масалан, акциядорлик 
жамияти мол – мулкининг бир қисмига эгалик қилиш учун акцияни ҳарид 
қилишнинг ўзи етарли. Масъулияти чекланган жамиятга биргаликда эгалик 
қилиш учун эса, хужжатларни расмийлаштиришнинг нисбатан узоқ 
тадбирларига дуч келинади (аризалар, баённомалар, уставга ўзгартиришлар 
киритиш ва уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш). Агар 
акциядорлик жамияти иштирокчисининг жамият аъзолари сафидан чиқиши 
фақат унга тегишли акцияларнинг сотилиши билан расмийлаштирилса, 
масъулияти чекланган жамият иштирокчиси унга ўзи қўшган пайни қайтариб 
берилишидан ташқари, жамиятнинг устав сармоясидаги унинг улушига 
мувофиқ мол – мулкнинг бир қисмини олиш хуқуқига эга. Бу, одатда, мулкни 
мусодара қилиш жараёнининг чўзилиб кетишига ва кўпинча иштирокчига 
қайтарилаётган улушнинг миқдорига доир узоқ баҳслашувларга олиб келиши 
мумкин. Чунки бу ерда мулкнинг умумий қийматини баҳолаш ва унинг 
мусодара қилинадиган қисмини ажратиш зарур бўлади. 
Агар, масалан, хусусий корхонанинг эгаси бизнес бўйича 
қонтрагентлар олдида ўзларининг бор мол–мулки, шу жумладан, шахсий 
мулки билан жавобгарликка эга бўлса, акциядорлик компаниясининг 
баҳамжиҳат эгалари бўлган акциядорларнинг жавобгарлиги акциялар 
қиймати миқдори билан чегараланган. Акциядорлик жамияти тугатилган 
ҳолларда у акциядорлар олдида улар томонидан жойлаштирилган қимматли 
қоғозларнинг 
номинал 
қийматидан 
паст 
бўлмаган 
миқдордаги 
маблакларининг бўт сақланишига масъул ҳисобланади. Акциядорлар 
жамиятнинг мажбуриятлари бўйича жавоб беришмайди ва ўзларига тегишли 
акциялар қиймати чегарасида жамият фаолияти билан боғлиқ бўлган 
зарарларни кўриш хатарига эга. 
Акциядорлик жамиятини бошқариш бошқа ташкилий шаклдаги 
корхоналарни бошқаришдан ўзининг мураккаблиги ва кўп бўғинлилиги 
(акциядорлар йиғилиши, кузатув кенгаши, бошқарув) билан фарқ қилади, бу 
унга ўзини–ўзи назорат қилиш учун катта имкониятлар яратади. Бошқа 
ташкилий шаклдаги корхоналардан фарқли ўлароқ, акциядорлик жамиятлари 
бошқарувнинг анча самарали тизимига эга, чунки фақат акциядорлик 
жамиятигина назоратнинг бир неча даражасига эга. Биринчи даража бу 
жамиятнинг ижроия органи фаолиятини назорат қилувчи кузатув 
кенгашидир. Иккинчи даража – бу жамиятнинг ижроия органи ва кузатув 
кенгашии фаолиятини назорат.қилувчи акциядорлар йиғилиши. Бундан 
ташқари, жамият акциядорлари сафидан тузилган тафтиш комиссияси 
фаолият кўрсатади. Бошқа ташкилий шаклдага корхоналардан фарқли 
равишда, акциядорлик компанияси мажбурий тарзда (қонун бўйича) 


68 
мустақилаудиторни ёллаши шарт, у акциядорлик жамиятининг ҳисобот 
давридаги ишини баҳолайди. 
Жамиятнинг 
бошқаруви 
йирик 
битимлар, 
шунингдек, 
аффиляцияланган шахслар манфаатдор бўлган битимларни кузатув кенгаши 
ёки акциядорлар умумий йирилиши билан мажбурий равишда келишиши 
лозим. Шундай қилиб, бошқа ташкилий – ҳуқуқий шаклдаги корхоналарга 
қараганда, акциядорлик жамиятлари турли хил (ишлаб чиқариш, молиявий, 
ташкилий ва ҳ.к.) хатарлардан кўпроқ ҳимояланган. Акциядорлик шаклининг 
устунлиги шундан иборатки, у глобал миқёсдаги масалаларда корхонанинг 
фаолиятини ташкил этиш ва уни бошқариш соҳасида бир томонлама 
қарорларнинг қабул қилиниши эхтимолини энг кам (минимал) ҳолатга 
келтиради. Барча энг муҳим масалалар акциядорлар умумий йиғилишида 
қабул қилинади. Ҳар бир акциядор у ёки бу қарор учун ўз овозини бериш ва 
аксарият ҳолларда у ёхуд бу масала бўйича ўзининг фикрини билдириш 
имкониятига эга. "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини 
ҳимоялаш тўғрисида"ги қонунда кенг доирадаги хуқуқлар ҳамда акциядорлар 
манфаатларини ҳимояловчи муассасалар назарда тутилган.
Бошқа 
ташкилий–ҳуқуқий 
шаклдаги корхоналарга қараганда, 
акциядорлик жамиятлари акцияларни чиқариш йўли билан катта пул ва 
бошқа маблағларни сафарбар қилиш, шунингдек, корхона сармоясини 
шакллантиришга ҳар хил сармоядорларни (энг катта сармоядорлардан 
тортиб, то майда сармоядорларгача) жалб этиш имкониятига эга. 
Акцияларнинг қўшимча эмиссиясини амалга ошириш йўли билан сармояни 
доимий равишда кўпайтириб бориш имконияти ҳам акциядорлик 
жамиятларининг ўзига хос муҳим хусусиятларидан саналади. Улар банкка 
мурожаат этмасдан туриб, облигациялар чиқариш йўли билан устав 
сармоясининг 20 фоизи миқдорида кредит олиши мумкин. Акциядорлик 
компанияларининг муассислари ва акциялар йирик пакетларининг эгалари 
уларнинг корхонаси ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишидан 
манфаатдордир. Шу сабабли улар ўз корхонасини турли йўллар билан қўллаб 
– қувватлашади. 
Акциядорлик шаклининг энг муҳим ижобий фарқи шуки, меҳнат 
жамоасининг ҳар бир аъзоси – корхона акциядори – иш хақи билан бир 
қаторда дивиденд кўринишида қўшимча даромад олиши мумкин. Ушбу ҳолат 
акциядорни ўзининг меҳнати натижасидан янада манфаатдор бўлишига олиб 
келади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish