Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Асосий тушунча ва атамалар



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

 
Асосий тушунча ва атамалар 


70 
Хусусийлаштириш
Акциялаштириш 
Ваучерлар 
Акционерлик жамияти 
Устав фонд 
4.2. Акционерлик жамиятини бошқариш 
Акционерлик жамиятини бошқарувчи органларнинг тузилиши ва
бажарадиган вазифалари 
Акциядорлик 
жамиятини 
бошқариш 
мулкчиликнинг 
бошқа 
шаклларидаги корхоналарни бошқаришдан анча фарқ қилади. 
Акциядорлик 
жамиятини 
бошқариш 
органлари 
қуйидагилар: 
акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия орган – 
бошқарув ёки дирекция. 
Акциядорларнинг умумий йиғилиши

Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлик жамиятини 
бошқаришнинг олий органи ҳисобланади. Акциядорлик жамияти бир йилда 
камида бир марта акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишини ўтказиши 
шарт. Ушбу йиғилиш ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлига қадар 
ўтказилиши лозим. Бундан ташқари, жамият навбатдан ташқари умумий 
йиғилишни ҳам ўтказиши мумкин. 
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, унинг 
ўгказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш усули, умумий йиғилишни 
ўтказишга тайёргарлик чокида акциядорларга тақдим этиладиган 
материаллар (ахборот)нинг рўйхати акциядорлик жамиятининг кузатув 
кенгашии томонидан белгиланади. 
Акциядорларнинг умумий йиғилиши фақат кун тартибига киритилган 
масалалар бўйича қарорлар қабул қилиши мумкин. Умумий йиғилишнинг 
махсус ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича қарорлар, епиқ 
акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йиғилишининг қарорлари 
йиғилиш ўтказилмаган ҳолда, сиртдан овоз бериш (сўровнома) йўли билан 
қабул қилиниши мумкин. Бунда овоз беришда ҳаммаси бўлиб жамиятни овоз 
берувчи акцияларининг камида 75 фоизига эга бўлган акциядорлар иштирок 
этиши керак. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга 
бўлган акциядорлар рўйхатини аниқлаш тадбири алоҳида аҳамият касб этади 
Мазкур рўйхат акциядорлар реестри асосида жамият кузатув кенгашии 
томонидан умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган 
санадан кейин ва акциядорлар умумий йиғилишини ўгказиш санасигача 
камида 60 кун қолганда тузилиши лозим. Рўйхатда акциялар эгасининг номи, 
ҳар бир акциядор, унинг манзили, шунингдек, унга тегишли акциялар 
миқдори ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур. Исталган акциядор 
жамиятдан ушбу рўйхатни у билан танишиб чиқиш учун талаб қилиш 
ҳуқуқига эга. 
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги хабар 
белгиланган шаклда матбуотда эълон қилинади ҳамда ҳар бир акциядорга 


71 
жўнатилади. Акциядорлар умумий йиғилишига тайергарлик кўриш 
жараёнида акциядорлар йиллик ҳисобот, тафтиш комиссиясининг хулосаси, 
уставга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойихаси билан 
танишиб чиқиши мумкин. Акциядорлик жамияти акциядорларга ушбу 
хужжатлардан фойдаланиш учун имкониятлар яратиб бериши шарт. 
Акциядорлик жамиятини овоз берувчи акцияларининг камида бир 
фоизига эга бўлган акциядор ёки акциядорлар гуруҳи молия йили 
якунланганидан сўнг 30 кундан кечиқтирилмаган муддатда бўлажак йиллик 
умумий йирилишнинг кун тартибига масалалар киритиши, шунингдек, 
кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси таркибига номзодлар кўрсатиши 
мумкин. 
Акциядорлар умумий йиғилишининг махсус ваколатини ташкил 
этувчи масалалар: 
акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш; 
уставга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги 
уставни тасдиқлаш; 
жамиятни қайта ташкил қилиш, тугатиш, тугатиш комиссиясини 
тайинлаш, оролиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; 
жамият кузатув кенгашии таркиби ва сонини белгилаш, унинг 
аъзоларини сайлаш ҳамда ваколатини муддатидан олдин тугатиш; 
эълон қилинган акцияларнинг чегара миқдорини белгилаш, устав 
фондини кўпайтириш ёки камайтириш; 
ўз акцияларини сотиб олиш; 
акциядорлик жамиятининг ижроия органини ташкил этиш (сайлаш, 
тайинлаш, ёллаш) унинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш, агар 
бу жамият уставида кузатув кенгашининг ваколатига киритилмаган 
бўлса; 
жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчини) ва уларнинг 
сайлаш ваколатини муддатидан олдин тугатиш, жамиятнинг 
аудиторини тасдиқлаш; 
йиллик ҳисоботлари, бухгалтерлик баланслари, фойда ва зарарлар 
ҳисоб рақамларини тасдиқлаш, жамиятнинг фойда ва зарарларини 
тақсимлаш; 
акцияга айирбошланадиган қимматли қоғозларни ҳарид қилиш учун 
акциядорнинг устунлик хуқуқи қўлланилмаслиги ҳақида қарор қабул 
қилиш; 
акцияларни майдалаш ва бирлаштириш; 
жамият активлари баланс қийматининг 50 фоизидан кўпини ташкил 
қилувчи мол–мулк билан йирик битимларни, шунингдек, битим 
бўйича тўлов суммаси ва битимнинг предмети бўлган мол–мулкнинг 
қиймати жамият активларининг 5 фоизидан ортиқ бўлган манфаатли 
битимларни тузиш. 
Акциядорлик жамиятида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий 
йиғилиши ҳам ўтказилиши мумкин Кузатув кенгашининг қарори, тафтиш 


72 
комиссияси, аудитор ёки жамиятни овоз берувчи акцияларининг камида 10 
фоизига эгалик қилувчи акциядорларнинг талаблари уни ўтказиш учун асос 
бўлади. Бунда йиғилиш уни ўтказиш ҳақида талаблар қўйилган вақтдан 
бошлаб 45 кундан кечиқтирилмаган муддатда ўтказилиши лозим. 
Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг шахсан ўзи ёки 
уларнинг вакиллари иштирок этиши мумкин. Акциядорлар умумий 
йиғилиши фақат унда ҳаммаси бўлиб тарқатилган ва жойлаштирилган овоз 
берувчи акцияларнинг 60 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар, 
шу жумладан, 25 ва ундан ортиқ фоизли акциялар пакетига эга бўлган 
акциядорлар иштирок этса, кворумга эга бўлади Умумий йиғилишда овоз 
бериш, одатда, "битта овоз берувчи акция–бир овоз" тамойили бўйича 
ўтказилади Агар жамият акциядорларининг сони юзтадан кўп бўлса, овоз 
бериш фақат бюллетенлар билан амалга оширилади Бундай ҳолатда махсус 
ҳисоблаш комиссияси тузилади, унинг миқдори ва ходимлари таркиби 
кузатув кенгашининг таклифига кўра акциядорлар умумий йиғилиши 
томонидан тасдиқланади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish