59
сотишни амалга оширмас эди. Акциядорлик жамиятлари эса ёпиқ турда
ташкил этилиб, уларнинг акциялари қуйидаги улушларда тақсимланди: 51
фоизи – давлатга ва 49 фоизи – меҳнат жамоаси аъзоларига. Агар меҳнат
жамоасининг аъзоси ўз акциясини сотишни хохласа, у бунинг учун бир
йилда бир марта чакириладиган акциядорлар умумий йиғилишининг
рухсатини олиши лозим эди. Шундай қилиб, акцияларни ташки
сармоядорларга сотиш ва бу билан қимматли қоғозлар олди–сотдиси
битимини амалга ошириш имконияти деярли йўққа чиқарилган эди.
Ўзбёкистан Республикаси Президентининг 1994 йил январ ва мартдаги
Фармонларининг қабул қилиниши билан давлат корхоналари негизида очиқ
турдаги акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, илгари барпо этилган ёпиқ
турдаги
акциядорлик
жамиятларини
очиқ
турдаги
акциядорлик
жамиятларига айлантириш, бир вақтнинг ўзида давлатга тегишли бўлган
акциялар улушини қисқартириш, фонд бозорини ташкил этиш ва унда
хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини жойлаштириш, қимматли
қоғозлар бозорини ривожлантириш йўли билан аҳолини иқтисодий
ислохотлар жараёнига кенг жалб этиш ҳамда аҳоли томонидан ўз
маблағларининг акцияларга самарасиз қуйилиши туфайли содир бу ладиган
йўқотишлар хатарини камайтириш мақсадида инвестиция фондлари
тизимини яратиш давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг
устувор йўналишлари сифатида тан олинди.
Давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида барпо этилган
очиқ
турдаги
акциядорлик
жамиятларининг
устав
сармоясини
шакллантиришда қуйидаги акциялар пакетларини шакллантириш назарда
тутилди: давлат, меҳнат жамоаси, ҳорижий ҳамкор, фонд биржалари ва
қимматли коғозларнинг бошқа бозорларида эркин сотилишга мулжалланган
акциялар пакетлари.
Айнан 1994 йилнинг баҳоридан бошлаб Ўзбекистонда давлат
мулкчилиги шаклидаги корхоналарнинг бутун мажмуалари ва гуруҳларини
қисқа муддатларда акциялаштиришни назарда тутувчи кенг кўламли
хусусийлаштириш жараёни бошланди.
Кенг
кўламдаги
хусусийлаштириш
дастурининг
мақсади
қуйидагилардан иборат бўлди: жамиятни иқтисодий ислоҳ қилиш жараёнига
аҳолининг кенг қатламини жалб этишга йўналтирилган сиёсий мақсадлар;
акциялар пакетларини сармоядорлар турли тоифаларининг маълум гуруҳлари
ўртасида жойлаштириш йули билан мол–мулкни адолатли тақсимлаш
усулларини кидиришдан иборат бўлган ижтимоий мақсадлар; бозорни ва
иқтисодиётдаги рақобатни ривожлантириш мақсадида катта миқдордаги
корхоналарнинг жадал суръатларда хусусийлаштирилишини таъминловчи
иқтисодий мақсадлар.
Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёни ўзига хос хусусиятларига
эга. Даставвал у ўзининг босқичма–босқич амалга оширилаётгани билан
ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: