Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Қимматли қоғозлар бозорида савдо қилиш технологиялари



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Қимматли қоғозлар бозорида савдо қилиш технологиялари 
Фонд бойликлари олди–сотдисини амалга оширишда савдо–сотиқнинг 
турли хилдаги технологиялари қўлланиши мумкин. Одатда, технологияни 
танлаш фонд бозорининг у ёки бу сегментида қимматли қоғозлар билан 
бажариладиган операцияларнинг тезкорлигига борлиқ. Бир мамлакатнинг 


56 
ўзида турли биржаларда ва ҳатто бир биржанинг ўзидаги турли савдо 
майдончаларида ҳар хил турдаги технологиялардан фойдаланилиши мумкин. 
Бу технологияларнинг ривожланиши ва аста – секин мураккаблашиб бориши 
қимматли қоғозлар бўйича биржа ва биржадан ташқари айланманинг ўсиши 
тамойили ҳамда уларга савдоларнинг биржа ва биржадан ташқари тизимлари 
оркали хизмат кўрсатишни жадаллаштиришнинг ўсиб бораётган талаблари 
билан шартланади. Уларнинг энг кўп учраб турадиган турларини кўриб 
чиқамиз. 
Тартибсиз савдо–сотиқ (бозор) – қимматли қоғозлар билан битимлар 
тузишнинг ҳеч қандай муайян қоидаларисиз ҳамда қимматли қоғозлар ва 
иштирокчиларга қўйиладиган талабларсиз эркин савдо–сотиқдир. Савдо–
сотиқнинг бундай тури МДҲ мамлакаглари ва Ўзбекистонда фонд бозори 
ривожланишининг дастлабки босқичида ўз ўрнига эга бўлди. 
Оддий кимошди савдоси. Савдолар олиб боришнинг бу усулида фақат 
ҳаридорлар мусобақалашади. Сотувчилар тўғридан–тўғри рақобатлашиш-
майди. Савдолар бошланишидан олдин ҳарид қилиш ва сотиш учун 
буюртмалар йиғилади ҳамда буюртмалар рўйхати (котировка варағи) 
тузилади. Савдолар таклифлар рўйхатининг очиқча кетма–кетлик билан 
эълон қилиниши оркали амалга оширилади. Ҳар бир аниқ таклиф бўйича 
янги нархларнинг белгиланиши йўли билан ҳаридорларнинг баҳслашуви 
очиқ кечади. Бошланғич нархни одатда сотувчи белгилайди. Сўнгги нарх – 
бу ҳаридорлар томонидан даъвогарлар рақобатлаша олмайдиган даражадаги 
очиқча таклиф этилган баҳодир. Оддий кимошди савдоси собиқ 
Иттифокнинг барча биржаларида қимматли қоғозлар билан савдо қилишнинг 
энг кенг таркалган усули эди. 1991 йилдан бошлаб у Ўзбекистонда ҳам 
савдо–сотиқнинг оммабоп усулига айланди. Ҳозирги вақтгача бу усул 
"Тошкент" РФБда компьютер тизимидан фойдаланилган ҳолда қўлланилади. 
Савдоларни ўтказишнинг бундай усули унинг барча иштирокчилари учун 
аниқ ва тушунарлидир. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish