Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Инвестиция маслаҳатчилари



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Инвестиция маслаҳатчилари 
Қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомаласи 
масалалари, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатини 
таҳлил этиш ҳамда истиқболини белгилаш бўйича маслаҳат хизматлари 
кўрсатувчи, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта 
тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахс инвестиция маслаҳатчисидир. 
Маслаҳат 
фаолияти 
қимматли 
қоғозлар бозори ва унинг 
иштирокчилари аҳволини таҳлил, тахмин қилиш, молиявий воситаларни 
экспертизадан ўтказиш, ишлаб чиқиш ва тавсиялар бериш бўйича хизматлар 
кўрсатишни, қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ҳамда уларнинг 
муомалада бўлиши, мўтахасисларни қайта тайёрлаш, шунингдек, юридик ва 
жисмоний шахслар томонидан инвестиция сиёсатини амалга ошириш 
масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатишни назарда тутади. 
Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси 
фаолиятининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у имкониятли 
сармоядорга муайян қимматли қоғозларни ҳарид қилиш ёки сотиш бўйича 
тавсиялар бериш хуқуқига эга эмас, фақатгина унга мустақил қарор қабул 
қилиш учун зарур бўлган ахборотни бериши мумкин. 
Инвестиция фондлари 
Инвесторларнинг пул маблағларини жалб қилиш ва уларни қонун 
ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозларга, бошқа инвестиция 
активларига, шунингдек банклардаги ҳисобварақларга ва омонатларга қўйиш 
мақсадида акциялар чиқарадиган юридик шахс - очиқ акциядорлик жамияти 
инвестиция фондидир. Инвестиция фонди юридик шахснинг бошқа 
ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ўзгартирилишга ҳақли эмас. Инвестиция 
фондини қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш қимматли 
қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан 
келишилган ҳолда амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бозоридаги 
профессионал фаолиятни амалга ошириш учун инвестиция фондига берилган 


83 
лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш инвестиция 
фондининг белгиланган тартибда тугатилишига олиб келади. 
Инвестиция фондлари икки хилга бўлинади: очиқ ва ёпиқ инвестиция 
фондлари. Очиқ, турдаги инвестиция фондлари акцияларни уларни сотиб 
олиш мажбурияти билан муомалага чиқаради, яъни фонд қимматли 
қоғозларининг эгаларига уларнинг ўрнига пул суммаси ёки мол–мулкни 
олиш хуқуқини беради, бу уставда оддиндан кўзда тутилиши лозим. Ёпиқ 
турдаги инвестиция фондлари акцияларни уларни сотиб олиш 
мажбуриятисиз муомалага чиқаради. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish