Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Инвестиция муассаларининг турлари



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Инвестиция муассаларининг турлари 
Инвестиция воситачиси 
Инвестиция воситачилари (брокер–дилерлар) фонд бозорининг 
профессионал иштирокчилари ичида кўп сонли ва энг тажрибали гуруҳни 
ташкил этади. 
Воситачилик ёки топшириқ шартномаси ёхуд мижознинг воситачиси 
ёки ишончли вакили сифатида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш 
учун берилган ишончнома асосида иш олиб борувчи юридик шахс 
брокердир. 
Мижозларнинг битимлар тузиш учун брокерга берилган қимматли 
қоғозлари ва пул маблағлари, шунингдек брокер томонидан шартномалар 
асосида мижозлар билан тузилган битимлар бўйича олинган қимматли 
қоғозлар ва пул маблағлари брокер тегишинча Қимматли қоғозлар марказий 
депозитарийсида ва банкда очадиган (очиладиган) алоҳида ҳисобварақда 
(ҳисобварақларда) туриши керак.
Брокер ўзига мижози томонидан топширилган пул маблағларидан, 
мижозга унинг топшириқлари кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ҳисобидан 
бажарилишини ёки улар мижознинг талабига биноан қайтарилишини 
кафолатлаган ҳолда ўз манфаатларини кўзлаб фойдаланишга, агар бу мижоз 
билан тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, ҳақлидир. 
Брокерга пул маблағларидан ўз манфаатларини кўзлаб фойдаланиш 
ҳуқуқини берган мижозларнинг пул маблағлари брокерга бундай ҳуқуқни 
бермаган 
мижозларнинг 
пул 
маблағлари 
турган 
ҳисобварақдан 
(ҳисобварақлардан) алоҳида бўлган ҳисобварақда (ҳисобварақларда) туриши 
керак. Брокер ўз пул маблағларини бу ҳисобвараққа (ҳисобварақларга) 
ўтказишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул 
маблағларини мижозларга қайтариш ва (ёки) мижозларга қарз бериш ҳоллари 
бундан мустасно. 
Брокер ҳар бир мижознинг пул маблағлари ҳисобини юритиши, 
қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни фақат мижознинг 
топшириғига биноан ва у билан тузилган шартномага мувофиқ амалга 
ошириши, амалга оширилган битимлар ва операциялар тўғрисида унга 
ҳисобот бериб бориши шарт. 
Қимматли қоғозларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш нархини ошкора 
эълон қилиш орқали ушбу қимматли қоғозларни ўзи эълон қилган нархларда 
сотиб олиш ва (ёки) сотиш мажбурияти билан ўз номидан ҳамда ўз 
ҳисобидан қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимлари тузувчи юридик 
шахс дилердир. Дилер қимматли қоғозлар нархидан ташқари уларга доир 


82 
олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларини: сотиб олинадиган ва 
(ёки) сотиладиган қимматли қоғозларнинг энг кам ва энг кўп миқдорини, 
шунингдек эълон қилинган нархларнинг амалда бўлиш муддатини ошкора 
эълон қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу эълонда қимматли қоғозларга доир олди-
сотди шартномасининг бошқа муҳим шартлари кўрсатилмаган тақдирда, 
дилер ўз мижози таклиф қилган муҳим шартлар асосида шартнома тузиши 
шарт. Дилер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасини тузишдан бўйин 
товлаган тақдирда, унга нисбатан шундай шартнома тузишга мажбур қилиш 
ҳақида ва (ёки) мижозга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида 
даъво қўзғатилиши мумкин. 
Юридик шахсни
- инвестиция воситачисини тугатиш фақат қимматли 
қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи 
инвестиция воситачиси ўз мижозларига тегишли бўлган қимматли 
қоғозларни қайтарганлигини ёзма равишда тасдиқлаганидан кейин амалга 
оширилиши мумкин.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish