Лекции 1 мавзу. Фаннинг предметига кириш. Замонавий халқаро ташкилотлар тизимини шакллантириш. Уларнинг таснифи. Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи



Download 98,82 Kb.
bet1/11
Sana26.05.2022
Hajmi98,82 Kb.
#609172
TuriЛекции
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу лекция (2)


Текст лекции


1 мавзу. Фаннинг предметига кириш. Замонавий халқаро ташкилотлар тизимини шакллантириш. Уларнинг таснифи. Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи.
1. Халқаро ташкилотлар назариясининг категорик тизими.
2. Халқаро ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотларининг энг муҳим хусусиятлари.
3. Низомий ҳужжатлар, бошқарув органлари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатлари. Таъсисчилар иродасидан мустақил равишда сиёсий ироданинг мавжудлиги. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва халқаро ноҳукумат ташкилотлар ўртасидаги фарқ. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва ҳар хил турдаги форумлар, институционал музокаралар жараёни, мақсадли халқаро механизмлар, давлатларнинг вақтинчалик иттифоқлари ўртасидаги фарқ.
4. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар халқаро муносабатлар эволюцияси ва мураккаблашуви маҳсули сифатида. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва халқаро ноҳукумат ташкилотлар таъсир омили сифатида.
5. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар таснифи. Қамраб олиш бўйича: универсал, минтақавий, субминтақавий. Aъзолик мезонлари: очиқ, ярим очиқ, ёпиқ. Фаолият соҳаси: умумий ваколатлар, аралаш, ихтисослашган. Ваколат тури: ҳукуматлараро ва миллатаро. Институционализация даражаси: Классик ва норасмий.
6. Халқаро ташкилотларнинг бирламчи ҳуқуқи: уларни таъсис этиш, ички ташкил этиш ва ишлаш тартиби регламентацияси. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ички ҳуқуқи.
7. Қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш механизмлари. Қарор турлари: мажбурий ва тавсиявий. Техник стандартлар.
8. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар халқаро ҳуқуқнинг иккинчи даражали субъектлари сифатида. Ваколатларнинг тақсимланиши концепцияси.
9. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг замонавий халқаро ҳуқуқ эволюциясига қўшган ҳиссаси. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ички тузилиши ва уларнинг органлари ўртасида ваколатларнинг тақсимланиши. Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар иштирокидаги ва улар ўртасидаги шартномалар. Имтиёзлар ва иммунитетлар. Рақамли трансформациянинг халқаро ҳуқуққа эҳтимолий оқибатлари, таъсири ва хатарлари.
Бугунги кунда давлатларнинг халқаро майдондаги ўзаро алоқаси кенгайиб бориб, янгидан янги муносабатлар халқаро-ҳуқуқий тартибга солишнинг предметига айланмоқда. Мана шундай давлатлараро ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири бу халқаро ташкилотлардир. Замонавий халқаро ташкилотларнинг яратилиши нисбатан узоқ даврга бориб тақалмайди.
Давлатлардан фарқли равишда халқаро ташкилотлар халқаро ҳуқуқий тизимнинг доимий таркибий қисми бўлмаган. Халқаро ташкилотларнинг вужудга келиши, XIX асрда давлатлараро алоқаларнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳисобланади. Мазкур ҳолат эса Европада содир бўлган ҳодисалар ва унинг оқибатларини натижаси эди. Мана шу даврларда давлатлар ҳамкорлигининг марказлашган тизимини яратиш ғояси вужудга келди. Мазкур йўналишдаги саъйи-ҳаракатлар бош мақсади минтақада тинчликни таъминлаш мақсадида Европа халқаро сиёсий тузилишини қайта ташкил этиш Вена конгрессини чақиришга олиб келди. Айан мазкур Конгрессда “Европа розилиги тўғрисида”ги (Concert of Europe) ғояси илгари сурилди. 1815 йилги Вена конгрессида халқаро ташкилотлар тўғрисидаги у ёки бу аниқ қоидалар ишлаб чиқилмаган бўлсада, айнан мазкур Конгресс концептуал асосни яратди1.
Бунинг моҳияти шундан иборат эдики, Конгресс давлатлар вакиллари фақатгина уруш якунланганидан сўнг урушдан кейинги вазиятни тартибга солишмасалаларини муҳокама қилиш учун эмас, балки мунтазам равишда учрашиб туришларин тан олиш бўлди. Мазкур ғоя давлатлар томонидан доимий фаолият олиб борувчи халқаро ташкилотларни ташкил этиш йўлида аниқ ҳаракатларни амалга оширишга руҳлантирди. 1815 йилдаёқ Рейн қирғоқбўйи давлатлари томонидан Рейнда навигацияни амалга ошириш учун Марказий комиссиянинг ташкил этилиши бунинг исботидир. Шундай сўнг бир қатор халқаро ташкилотларнинг ташкил этилиши мазкур йўналишда амалга оширилган муҳим қадам бўлди. 1831 йилда Рейнда кемақатнови бўйича марказий комиссия ташкил этилди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Ер ўлчови бўйича Халқаро иттифоқ (1864 йил), Бутунжаҳон телеграф иттифоқи (1865 йил) Бутунжаҳон почта иттифоқи (1874 йил), Адабий ва бадиий мулк ҳимояси бўйича халқаро иттифоқ (1886 йил), Темирйўл товар алоқалари халқаро иттифоқи, Халқаро меҳнат ташкилоти (1919 йил) ташкил этилди2.
Дастлабки ташкил этилган халқаро-ҳукуматлараро ташкилотлар давлатларнинг асосан савдо ва алоқа соҳасидаги ҳамкорлигига ёрдам берган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг давлатлараро ҳамкорликнинг турли соҳалардаги алоқасининг ташкилий асосларини ташкил этувчи халқаро ташкилотлар вужудга келди (БМТ, ЮНЕСКО, ЮНИДО).


Download 98,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish