Лекции 1 мавзу. Фаннинг предметига кириш. Замонавий халқаро ташкилотлар тизимини шакллантириш. Уларнинг таснифи. Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи


Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи манбалари



Download 98,82 Kb.
bet3/11
Sana26.05.2022
Hajmi98,82 Kb.
#609172
TuriЛекции
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу лекция (2)

Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи манбалари – халқаро ташкилотларнинг яратилиши, тузилиши, ваколатлари ва фаолияти масалаларини, халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро ҳамкорлиги, халқаро-ҳуқуқий муносабатларда иштирокини тартибга солувчи норма ва принциплар йиғиндисининг ифодаланиш шакли.
Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи манбаларини мазкур соҳанинг хусусиятининг келиб чиққан ҳолда қуйидаги турларга ажратишимиз мумкин:

Ҳуқуқнинг умумий принциплари термини нафақат ўқув, илмий адабиётларда балки, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам тилга олинади.


“Ўзига берилган низоларни халқаро ҳуқуқ асосида ҳал қилишга мажбур бўлган Суд цивилизациялашган миллатлар томонидан эътироф этилган ҳуқуқнинг умумий принципларини қўллайди”. (БМТ Халқаро суди Статути, 38-модда “с” банди).


Ҳуқуқнинг умумий принципларига халқаро ташкилотлар ҳуқуқининг манбаси сифатида қаралганда, унинг таркиби, қандай принциплар ҳуқуқнинг умумий принциплари ҳисобланиши хусусида адабиётларда турлича ёндошувлармавжуд4.


Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи манбаларини ташкил этувчи халқаро шартномаларни ҳам ундаги субъектлар иштирокига кўра қуйидагича таснифлаш мумкин:
– давлатлар ўртасидаги халқаро шартномалар;

  • давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномалар;

  • халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномалар5.

Давлатлар ўртасида тузилган халқаро шартномаларда халқаро ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари алоҳида ўрин тутади. Мазкур ҳужжатлар халқаро ташкилотларга уларнинг ҳуқуқ субъектлилигини ташкил этувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларни берган ҳолда, ҳуқуқий табиатини белгилаб беради. Бунда, халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларини мустаҳкамлаган БМТ Устави, халқаро ҳуқуқнинг барча соҳалари учун, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳуқуқи учун манба бўлиб ҳисобланади. Бу шуни англатадики, халқаро ташкилотлар БМТ Уставида мустаҳкамланган принцип ва нормаларга мувофиқ ҳаракат қилишлари лозим.

БМТ Устави 52-моддаси халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга тааллуқли бўлган ва минтақавий характерларга тўғри келадиган масалаларни ҳал этиш учун минтақавий битимлар ёки органларнинг мавжуд бўлишига ҳеч бир тўсқинлик қилмайди, лекин бундай битим ёки органлар ва уларнинг фаолияти Ташкилотнинг мақсад ва принциплари билан ҳамоҳанг бўлиши шартлигини назарда тутади. Мазкур қоида бир қатор минтақавий ташкилотлар таъсис ҳужжатларида ўз аксини топганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Хусусан, 2001 йилда ташкил этилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Хартияси муқаддимаси ташкилот таъсисчилари бўлган давлатлар Бирлашган миллатлар ташкилотининг Устави мақсад ва принциплари, халқаро тинчликни, хавфсизликни сақлаш ва яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларни ривожлантириш, шунингдек давлатлар ўртасидаги ҳамкорликка оид халқаро ҳуқуқнинг бошқа умум танолинган норма ва принципларга содиқлигини таслиқлаб ушбу ҳужжатни қабул қилинганлиги баён этилган.


Давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида тузилган халқаро шартномаларга халқаро ташкилотларнинг бош қароргоҳлари жойлашуви тўғрисидаги, уларнинг давлатлардаги ваколатхоналари тўғрисидаги келишувлар; ташкилот мақсадларини амалга оширишга қаратилган функционал келшувлар; техник ёрдам тўғрисидаги; молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги; васийлик тўғрисидаги; қуролли кучларни ва бошқа турдаги ҳарбий ёрдам бериш тўғрисидаги ва бошқа келишувлар тегишли.


1946 йилда АҚШ ҳукумати ва БМТ ўртасида Бирлашган Миллатлар Марказий муассасаларини ўрнатиш ва унинг ҳуқуқий мақомига оид келишув имзоланган (1947 йил 31 октябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 169 (II) резолюцияси билан қабул қилинган). Келишув Марказий муассасалар ҳудуди, мазкур ҳудудда амал қиладиган ҳуқуқ ва ҳокимият, ҳудудга кириш чиқиш тартиби, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги давлатларнинг доимий вакиллари, Марказий муассасалар ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш, ҳудуд манфаатларини ҳимоя қилиш ва жамоат хизмати кўрсатиш масалаларини ўз ичига олган.


Халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномаларга ҳамкорлик тўғрисидаги, БМТ ҳузуридаги ихтисослаштирилган муассасалар мақоми тўғрисидаги, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги, қўшма органлар ва дастурларни яратиш тўғрисидаги ва бошқа келишувларни кўрсатиш мумкин.


1946 йилда БМТ ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти ўртасида келишув имзоланган бўлиб, шу йил 2 октябрда ХМТнинг Халқаро меҳнат конференцияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ХМТ ўртасидаги келишувни тасдиқлади. БМТ Бош Ассамблеяси ушбу келишувни 1946 йили 14 декабрда тасдиқлаган. Мазкур санадан бошлаб ХМТ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасаси сифатида фаолият олиб бора бошлади.


Юқоридаги шартномалардан ташқари халқаро ташкилотлар ҳуқуқи учун асосий универсал бўлган манбаларга қуйидагилар киради:


– 1975 йилги Универсал характердаги халқаро ташкилотлар билан ҳаморликда давлатларнинг вакиллиги тўғрисидаги Вена конвенцияси;
– 1986 йилги Давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ёки халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси;
– халқаро ташкилотларнинг иммунитет ва имтиёзлари тўғрисидаги келишувлар ва бошқалар.
Халқаро ташкилотларнинг норма ижодкорлик фаолияти халқаро муносабатларда муҳим ўрин тутади. Жумладан, халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинадиган қарорлар ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар билан ўзаро муносабатларни тартибга солишда кенг қўлланилади. Халқаро ташкилотларнинг қарорлари билан кўп томонлама шартномаларнинг қабул қилиниши, ташкилотга аъзоликка қабул қилиш, аъзоликдан чиқариб юбориш масалаларининг ҳал этилиши, мазкур манбанинг халқаро ташкилотлар ҳуқуқида махсус аҳамиятга эгалигидан далолат беради.
Халқаро ташкилотларнинг қарорлар қабул қилиш тартиби улар таъсис шартномасида, органларининг регламентларида белгилаб қўйилади.



Download 98,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish