имкониятини йўқотадилар. Уларга
тўғри. нутқ фаолиятининг
сақланнб қолишига ҳеч нарса тўсиқлик қилмаса ҳам бу нутқ
қуйидаги сабабларга кўра мукаммал бўла олмайди:
1
) нутқни эшитиш орқали назорат қилишнинг йўқлиги;
2
) нутқни тушунишнинг бузилиши.
Сенсор афазия билан хасталанган болаларнинг нутқ (ид-
рок) маҳсули меъёридан анча орқада қолади: узуқ-юлуқ сўз-
лар, кўп ҳолларда чалкаш гаплар учрайди (нутқнинг бир
элементи — бўғинлар, сўзларни бошқалари билан алмашти-
риш).
Сенсрр афазия пайтида ёзиш ва ўқиш кўникмалари йўқола-
ди: бола ҳатто олдиндан билган ёзувдаги сўзларни билмайди;
алоҳида ҳарфларни фарқлагани ҳолда у шу ҳарфлардан тузил-
ган сўзнинг маъносини тушунмайди.
Сенсор афазия пайтида нутқнинг просодик (ритмиктмело^
дик) томони бузилмайди; бундай пайтда болалар нутқи етар-
ли даражада оҳангдор бўлади.
Афазиянинг ўхшаш ҳолатларини бир-биридан фарқлаш за-
РУР:
1. Афазия алалиядан шуниси билан фарқ қиладики, алалия
пайтида умуман нутқ бўлмайди (у ҳали шаклланмаган бўла-
ди), афазия пайтида эса шаклланган нутқнинг йўқолиши куза-
тилади.
2
. Афазия дислалиядан шунисй билан фа|рқ қиладики, дис-
лалия пайтида нутқнинг фақат товуш томони бузилади, афазия
пайтида эса шунга қўшимча лексик, фамматик томони ва нутқ-
ни идрок этиш ҳам бузилади.
3. Афазия дизартриядан шу жиҳати билан фарқ қиладики„
мотор афазия пайтида тил ва лаблар ҳаракати (нутқдан таш-
қари ҳолатда) нинг оғир бузилиши кузатилмайди. Дизертрия
пайтида эса артикуляцион аппарат фаоллашувининг тубдан
чекланиши нутқ даврида бўлгани каби, ундан ташқари ҳолатда
ҳам кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |