l.
Улардан айримларини кўриб чиқамиз.
Системалилик принципи тил ҳақида мураккаб функционал
система тўғрисидаги тушунчага таянади. Унинг тузилиш ком-
понентлари ўзаро чамбарчас алоқада бўлади. Шу муносабат
билан иутқии, унинг ривожланиши жараёнларини ва бузили-
шини тузатишни ўрганиш нутқ қурилиши системасининг бар-
ча компонентларига, барча томонларига таъсир этишини назар'
да тутади.
Нутқ бузилишларининг ўхшаш турларини логопедик хуло-
1
Мазкур ва бошқа принциплар бобларнинг ўзига хос мақсадларига боғ-
лиқ ҳолда саралаб кўриб чиқилади.
салаш, табақалаштириб диагностикалаш учун нутқли ва нутқ-
сиз белгиларни, тиббий, психологик, логопедик жиҳатдан текши-
рйш натижаларини, билиш фаолиятининг ривожланиш дара-
жаси ва нутқ ривожланиши нисбатларини, нутқ ҳолати ва
боланинг сенсомотор ривожланишидаги муҳим жиҳатларни ту-
затиш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш зарур бўлади, Бундай
ҳолларда нутқ бузилишларини тузатиш комплексли, тиббий-
психологик-педагогик хусуснятга эга бўлиши керак.
Шундай қилиб, нутқ бузилишларини ўрганиш ва тузатишда
комплекслилик принципи
муҳим ўрин тутади.
Нутқ бузилишларини ўрганиш ва уларни тузатиш жараё-
нида аномал болалар ривожланишининг умумий ва ўзига хос
қонуниятларини ҳисобга олиш муҳимдир.
Ривожланиш принципи,
шунингдек боланинг яқин ривожла-
ниши доирасидан ўрин олган маълум еазиф алар, қийинчиликлар
босқичларни логопедик иш жараёнига ажратишни ҳам кўзда
тутади.
Нутқи бузилган болаларни текшириш, шунингдек улар би-
лан олиб бориладиган логопедик ишни ташкил қилиш бола-
нинг етакчи фаолиятларини (предметли-амалий, ўйин, ташки-
лий) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Тузатиш-логопедик таъсир методикасини ишлаб чиқиш нутқ
шакллари ва вазифалари намоён бўлиш изчиллигини, шунинг-
дек боланинг онтогенезидаги (онтогенетик принцип) фаолият
турларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.
Нутқ бузилишларининг пайдо бўлиши кўп ҳолларда биоло-
гик ва социал омилларнинг ўзаро мураккаб таъсири билан
боғланган бўлади. Нутқ бузилишларини
самарали логопедик
тузатиш учун бузилишнинг ҳар бир
алоҳида ҳолда бузилиш
этиологияси, механизмлари, аломатларини
аниқлаш, етакчи
бузилишларни ажратиб кўрсатиш, нуқсон тузилишидаги нутқий
ва нутқсиз белгиларнинг ўзаро
муносабатларини
аниқлаш
муҳим аҳамият касб этади.
Нутқ бузилишларини ўрганиш ва тузатишда
дидактик прин-
циплар:
кўргазмалилик тушунарлилик, онглнлик, якка тар-
тибда ёндошиш ва бошқалар муҳим ўрин тутади.
Логопедия фани методларини шартли равишда бир неча
гуруҳларга бўлиш мумкин.
Б и р и н ч и г у р у ҳ — ташкилий методлар: қиёсий лонги-
тюдиналь (динамикада ўрганиш), комплексли.
И к к и н ч и г у р у ҳ н и эмпирик методлар ташкил этади:
обсервацион (кузатиш), экспериментал (лаборатория, табиий,
шаклланувчи ёки психологик-педагогик синов), психодиагнос-
тик (тестлар, стандартлаштирилган ва ҳаёлий лойиҳалашти-
рилган, анкеталар, суҳбатлар, интервью) фаолиятини, шунинг
билан бир қаторда нутқий фаолиятни ҳам таҳлил қилишнинг
праксиметрик усуллари, биографик метод (аномнестик маълу-
мотларни йиғиш ва таҳлил қилиш).
У ч и н ч и г у р у ҳ г а олинган маълумотларнн миқдор (мате-
матик-статистик) ва сифат анализи киради. Бунда олинган маъ-
лумотлар ЭҲМ ни қўллаган ҳолда машинада ишлаб чиқилади.
Т ў р т и и ч и г у р у ҳ — Интерпретацион методлар, услуб-
лар, ўрганилаётган ҳодисалар ўртасидаги алоқаларни назарий
тадқиқ қилиш усуллари (қисмлар ва бутунлик ўртасидаги, ало-
ҳида жиҳатлар ва умуман ҳодиса ўртасидаги, функциялар ва
шахс ўртасидаги ҳамда бошқа ал о қ ал ар ).
Тадқиқотнинг объективлигини таъминловчи техник восита-
лар: компьютер, интонографлар, спектографлар, назометрлар,
видео нутқ, фонографлар, спирометр ва бошқа аппаратуралар,
шунингдек, бутун нутқ фаолияти ва унинг айрим компонент-
ларини динамикада ўрганишга имкон берувчи рентгенокинофо-
тография, глоттография, кинематография, электромиография-
лардан кенг фойдаланилади.
Логопеднинг шахси
Логопед умумназарий ва махсус ихтисосли билимлар сис-
темасини эгаллаган бўлиши керак. Бу билимларнинг мажмуи
ва кенглиги унда нуқсонли ривожланишнинг типология ва тар-
киби, нутқий номукаммалликнинг олдини олиш ва уни барта-
раф этиш усуллари ҳақидаги, руҳий-педагогик
таъсир этиш
методлари тўғрисидаги тасаввурларни шакллантиради.
Логопед нутқ бузилишларини пайқаб олиши, уларни туза-
тиш ва бартараф этиш усул ҳамда
методларини эгаллаган
бўлиши, бундай нуқсонларни олдини олишга доир профилактик
ишларни йўлга қўйиши, нутқи заифлашган болаларни мактаб-
гача тарбия ёшида ҳам, мактаб ёшида ҳам она тили бўйича
ўқитишнинг махсус методларидан қўллана олиши, ғайритаби-
ий нутқли болаларнинг муҳим пснхик хусусиятларини билиши,
уларни тарбиялаш усул ҳамда методларини эгаллаган бўлиши,
улардаги олий мия қобиғи фаолиятини тузатиш ва ривожлан-
тириш услубларидан қўллана олиши керак. Логопеднинг ихти-
соси бўйича чуқур билимга эгалиги дастурларни, мактаб дарс-
ликларини, логопедия бўйича қўлланмаларни билишни ўз ичига
олади.
Болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва уларнинг бузилган нутқ-
лари юзасидан олиб бориладиган ишларнинг самарадорлигига
эришиш учун логопеднииг шахси
биринчи дараж али
аҳа-
мият касб этади. У қуйидаги асосий сифатларни ўзида на-
моён этади: касбига қизиқишлик; болаларни севиш, ўзига ва
атрофдагиларга талабчанлик; педагогик ижодий хаёл ва куза-
тувчанлик; самимийлик, камтарлик, масъулиятлилик, сўзда ва
амалда қатъийлик ва изчиллик.
Логопед илғор тажрибаларни умумлаштириб болаларнинг
нутқини тузатишнинг энг яхши воситалари бўйича изланиш олиб
бориши керак.
У эгаллаб олиши лозим бўлган м алакалар кенг ва турли-
чадир: ўқув-билиш (адабиётлар билан ишлаш, болани куза-
тиш, педагогик жараённи моделлаштириш, тузатиш-тарбиялаш
орқали таъсир этишнинг самарали йўлларини танлаш ва бош-
қ ал ар ); ўқув-ташкилий (муқобил ва календар режалаштириш,
якка тартибда ва гуруҳли машғулотлар ўтиш, жиҳозларни яра-
тиш, кенг қамровли таъсир этишни таъминлаш ҳамда бу қам-
ровда иштирок этиш ва бош қалар); ўқув-педагогик (ҳар бир
воқеани таҳлил қилиш, тузатишнинг айнан бир хил воситала-
рини танлаш ва ҳоказо).
Бундан ташқари, логопеднинг иши деонтология принципларига
қатъий амал қилишга асосланиши керак (логопед нутқи бузил-
ган шахс, унинг қариндошлари, иш жойидаги ҳамкасблари би-
лан бўладиган ўз муносабатларини қандай ташкил этиши ло-
зим).
Педагогик деонтология педагогик этика ва эстетика, педа-
гоглик бурчи ва педагоглик одоби ҳақидаги таълимотларни ўз
ичига олади. Унга амал қилишда логопеддан нутқида камчилиги
бор боланинг ота-оналари психологиясини тушуниши ва улар
билан бир қаторда қайғуриши талаб қилинади. Логопед жуда
саботли, тадбиркор ва ҳайрихоҳ, нутқи
бузилган шахсга ва
унинг ота-оналарига врачнинг беморга ва унинг яқин киши-
ларига
^муомаласи каби муносабатда бўлиши, нутқ
бузи-
лишларининг оғир
жиҳатлари ва муҳими, механизмларини
аниқлашда, улар ҳақида олдиндан маълумот тўплашда эҳтиёт-
корлик қилиши, нутқ бузилишларининг ташқи кўринишини,
уларнинг моҳиятини ҳисобга олиши керак.
Логопед ва болалар муассасаси врачи, логопед ва тарбиячи,
логопед ва педагог ўртасида ўрнатиладиган ўзаро тўғри муно-
сабатлар педагогик деонтологиянинг
муҳим шарти ҳисобла-
нади.
Логопед нутқи атрофдагиларга — нафақат болаларга, балки
катталарга ҳам намуна бўлиши лозим. Логопед ягона нутқий
тартибни таъминлайди, махсус болалар муассасаларидаги ўрта
ва кичик ходимларга нутқ маданиятини ўргатади, қатор ҳол-
ларда, масалан, махсус болалар уйлари шароитларида барча
ўқув-тарбиявий жараённи бошқаради.
Логопедиянииг тушунчани дараж алаш аппарати
Ҳар қандай фаннинг ажралиб чиқиши ва мавжудлигининг
мажбурий шарти ундаги ўз тушунчани дараж алаш аппарати-
нинг мавжудлигидир.
Логопедияда нутқ нормалари ва унинг бузилиш тушунчасини
фарқлаш муҳимдир. Нутқ нормаси деганда нутқ фаолияти ж а-
раёнидаги тил ишлатилишининг умумий қабул қилинган вари-
антлари тушунилади. Нутқнинг нормал
фаолияти ҳолатида
унинг психофизиологик механизмлари сақланган бўлади. Нутқ
бузилишлари гапирувчи шаҳснинг маълум тил муҳитида қабул
қилинган, нутқ фаолияти нормал ҳолда ишлаётган психофизи-
ологик механизмларнинг заифлашувига боғлиқ ҳолда тил нор-
маларидан четлашуви билан белгиланади. Коммуникатив наза-
рия нуқтаи назаридан қараганда, нутқ бузилишлари бу алоқа
воситасининг бузилишидир. Бунда индивйд билан ж амият ора-
сидаги нутқий 'муомалада кўзга ташланадиган ўзаро муносабат-
ларнинг бузилгани маълум бўлади.
Нутқ бузилишларл қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб
туради:
1) сўзловчининг ёшига номувофиқлик хусусияти;
2) шевачилик, нутқий саводсизлик, тил билмасликнинг ифо-
даси бўлмаган хусусиятлар;
3) нутқнинг психофизиологик механизмларидаги четлашиш
-билан боғлиқ бўлган хусусиятлар;
4) ўз-ўзидан йўқолмайдиган,
балки мустаҳкамланадиган
«барқарор хусусиятлар;
5) нутқ бузилишининг характерига боғлиқ ҳолда аниқ ло-
гопедик таъсир этишни талаб қилувчи хусусиятлар;
6) боланинг кейинги психик ривожланишига тез-тез салбий
таъсир ўтказадиган хусусиятлар.
Бундай таъриф нутқ бузилишларини нутқнинг ёшга боғ-
лиқ хусусиятларидан,. унинг болаларда ва катталарда вақтин-
•чалик бузилишидан; нутқнинг территориал диалектли ва социал-
маданий омиллари билан боғлиқ хусусиятларидан фарқлаш
учун имконият яратади.
Нутқ бузилишларини белгилаш учун шунингдек «нутқнинг
«уқсонлари», «Нутқ камчиликлари», «нутқ атамалари» ҳам
шшлатилади.
«Нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлиги» ва «нутқ бузилиши»
тушунчалари бир-биридан фарқ қилинади.
Тўлиқ ривожланмаган нутқда у ёки бу нутқ аъзолари иши
ёки умуман нутқ системаси сифат жиҳатидан энг паст дараж а-
д а шаклланган бўлади.
Нўтқнинг бузилиши нутқ фаолияти механизмларининг иш-
л аш и жараёнида бузилишдан, нормадан оғишдан иборат бў-
л ад и . Масалан, нутқ қурилишининг грамматик жиҳатдан тў-
лиқ ривожланмаган ҳолатида тилнинг морфологик тузилиши,
гапнинг синтаксис қурилиши жуда паст дараж ада ўзлаштири-
лади. Нутқ грамматик тузилишининг бузилиши унинг нотекис
шаклланиши, унда аграмматизмнинг борлиги билан характер-
ланади.
Нутқнинг тўлиқ ривожланмай қолиши деганда ҳозирги ло-
лгопедияда нутқий нотекисликнинг шундай турли шакли тушу-
ниладики, унда барча нутқ компонентларининг шаклланиши
бузилган бўлади. «Нутқнинг тўлиқ ривожланмай қолиши» ту-
•шунчаси нутқ системаси барча компонентлари (унинг фонетик-
-фонематик томонлари, лексик таркиби, грамматик қурилиши)
-нинг шаклланмай қолиш аломатларини намоён қилади. Нутқ-
'нинг тўлиқ ривожланмай қолишида турли механизм ва нуқ-
соннинг турли тузилишлари бўлиши мумкин. У алалия, афа-
зия, оғир дизартрия ва бошқа ҳолларда кузатилиши мумкин.
Шундай қилиб, «иутқнинг тўлиқ ривожланмай қолиши» ата-
маси нутқ фаолияти бузилишининг фақат аломатли дараж а-
синигина характерлайди. Бундан ташқари, бундай бузилишда
кўпинча нутқнинг ривожланмай қолишига нисбатан унинг сис-
темали бузилиши кузатилади.
Логопедияда «нутқ ривожланишининг бузилиши» ва «нутқ
ривожланишининг тўхтаб қолиши» тушунчалари бир-биридан
фарқланади. Нутқ онтогенези жараёнини кўрсатувчи нутқ ри-
вожланишининг бузилишидан фарқли ўлароқ, нутқ ривожла-
нишининг тўхтаб қолиши,
бу — суръатнинг
секинлашувини
билдиради. Бунда нутқнинг ривожланиш дараж аси боланинг
ёшига мос келмайди.
«Нутқ парчаланиши» тушунчаси мавжуд бўлган нутқ кў-
никмалари ва коммуникатив малаканинг (бош миянинг локал
ёки диффузияли хасталаниши оқибатида) йўқолганлигини анг-
латади.
Нутқнинг бузилиши аломати бу нутқий фаолиятнинг қандай-
дир бузилиши белгиси (намоён бўлиши) дир.
Нутқий бузилиш аломати — бу нутқий фаолият бузилиши-
нинг белгилари мажмуи (кўринишлари) дир.
Нутқ бузилиши механизмлари деганда нутқий фаолият бу-
зилишининг пайдо бўлиши ва ривожланишини шарт қилиб қў-
ювчи жараён ва операцияларнинг бажарилишидан четлашиш
характери тушунилади.
Нутқ бузилишининг патогенези — бу нутқий фаолиятда бу-
зилишларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига сабаб бўлувчи
патологик механизмдир.
Нутқий нуқсон деганда маълум нутқ бузилишининг нутқий
ва нутқсиз аломатлари ҳамда уларнинг боғланиш характери
мажмуи (таркиби) тушунилади. Нутқий нуқсон тузилишида
бирламчи, етакчи бузилиш (ядро) ва иккиламчи нуқсонлар ажра-
тиб кўрсатилади. Бу бузилишлар бир-бирлари билан сабаб-оқи-
бат муносабатида бўлади. Нутқий нуқсоннинг турлича тузилиши
бирламчи ва иккиламчи аломатларнинг алоҳида боғланишларида
ўз аксини топади ва бирор мақсадга қаратилган
логопедик
таъсир этишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди.
Нутқ бузилишларини бартараф этишда шундай тушунчалар
қўлланилади: логопедик таъсир этиш, тузатиш, ўрнини тўлди-
риш, ривожлантириш, «ўқитиш», «тарбиялаш», «қайта тар-
биялаш», «тузатиш-тарбиялаш
орқали
ўқитиш» ва бошқа-
лар.
Логопедик таъсир нутқий фаолият бузилишини
тузатиш,
нутқи бузилган болани тарбиялаш ва ривожлантиришга йўнал-
тирилган педагогик жараённи ўз ичига олади.
Нутқ бузилишини тузатиш — нутқ бузилиши аломатини тўғ-
рилаш ёки енгиллаштиришдир («нутқ бузилишларининг олди-
ни олиш», «тузатиш» — бу борада қўлланиладиган атамалар
Дир).
Компенсация
(муздлаш) организмнинг қандайдир ҳара
катларининг йўқолиши ёки бузилиши ҳолларидаги психологш
функцияларни қайта қуришнинг кўп қиррали, мураккаб жара-
ёнини ўзида намоён қилади. Тўлиқ шаклланмаган ва бузилгағ
нутқли ҳамда нутқсиз ҳаракатларнинг ривожланиши ва тикла*
ниши логопедик таъсир этишнинг махсус системасидан қўлла
ниш асосида амалга ошади. Бу ж араёнда компенсация шакл-
ланади.
Уқитиш — икки томонлама бошқариладиган жараёндир.
Do'stlaringiz bilan baham: |