Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих ва юридик факултети



Download 65,29 Kb.
bet1/6
Sana18.12.2022
Hajmi65,29 Kb.
#890458
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
FALSAFA MUSTAQIL ISH (2)(1)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ВА ЮРИДИК ФАКУЛТЕТИ
5-1 ИЖИ 21 ГУРУҲИ ТАЛАБАСИ
_____________________________________ ФАНИДАН
_______________________________________________________
МАВЗУСИДА

МУСТАҚИЛ ИШИ


ТЕКШИРДИ: __________________________
БАЖАРДИ: ____________________________

БУХОРО
2022-2023 ЙИЛ
Мавзу: Жалолиддин Румий ва Макс Фердинанд Шелернинг инсон табиатига оид қарашларини қиёсий таҳлил этиш

Режа:
I. КИРИШ. Жалолиддин Румийнинг ҳаёти ва илмий мероси.
1.1.Жалолиддин Румийнинг маънавий меъроси
1.2. Жалолиддин Румий асарларида инсон муаммосининг ёритилиши
II. АСОСИЙ ҚИСМ. Макс Фердинанд Шелернинг ҳаёти ва маънавий мероси
2.1. Макс Фердинанд Шелер асарларида инсон моҳияти талқини.
2.2. Макс Фердинанд Шелер асарларининг хронологияси
III. ХУЛОСА.
IV.Фойдаланилган адабиётлар.

Жалолиддин Румийнинг ҳаёти ва илмий мероси.
Жалолиддин Румий (جلال‌الدین محمد بلخی) — жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган. Буюк Ҳёте Абулқосим Фирдавсий, Шайх Саъдий, Хўжа Ҳофизлар қаторида Жалолиддин Румий ижодини ҳам «Хизр чашмаси» деб атаган. Машҳурликда Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си, Саъдийнинг «Гулистон»и, Ҳофизнинг «Девон»и билан бир қаторда турган, форсий Қуръон номи билан шуҳрат қозонган «Маснавийи маънавий»ни инсон маънавий ҳаётининг қомуси сифатида нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам ихлос билан ўрганишган. «Декамерон» асаридаги кўплаб сюжет ва мотивларни Шарқ оғзаки ва ёзма адабиётидан олган Жовани Боккаччо «Маснавийи маънавий»даги қатор ҳикоятлар асосида ҳам новеллалар яратганлиги маълум.
Румий Жалолиддин (1207, Балх — 1273, Кўня) — шоир ва мутафаккир. Тасаввуфдаги мавлавия тариқатининг асосчиси. Aраб, форс ва туркий тилларида ижод қилган. Отаси Баҳоуддин Валад суфийлар ва фиқҳ донишманди бўлган. Шу боис ҳам султон Муҳаммад Хоразмшоҳ (1199—1220) саройга таклиф етган. Пекин Валад унинг таклифини рад етиб, мактабдорлик ҳамда илмийи-ижодий иш билан машғул бўлган. Хоразмшоҳ билан келишолмаган Валад ҳаж сафари баҳонасида оиласи билан Балх шаҳрини тарк етган. Румий Макка йўлида Фаридиддин Aттор билан учрашган. 1220-йил Рум султони Aлоуддин Кайқубод И нинг даъвати билан Кўня (Кичик Осиё) га келган. Румий Ҳалаб, Дамашқ ва Бағдод мадрасаларида ўқиган, мударрислик қилган.
Румий шахсияти камолотида шоир ва шайх Шамс Табризийнинг ўрни катта. У 3 йил Румийга дарс беради: фалсафа, хусусан, сўфийлик таълимотини ўргатади. Шоирнинг ўзи ҳам бир байтида "Aгар Aттор менга руҳ бахш етган бўлса, Шамси Табризий тилсим калитини тутқазди", деган. 1244-йил Румий устозини ниҳоятда ҳурмат қилгани учун ўз ғазалларида "Шамси Табризий", "Шамси" тахаллусларини қўллай бошлаган. Шоир ғазалларининг "Шамси Табризий девони" номи билан шуҳрат қозонишининг боиси ҳам шунда [42 минг байтли "Девони Кабир" ("Улуғ девон")нинг иккинчи номи "Девони Шамси Табризий"].
Румий ижоди усмонли турк адабиётининг сарчашмаси ҳисобланади.
Румийдан шеърлар девони, "Макотиб", "Ичиндаги ичиндадир" ("Фиҳи мо фиҳи") ҳамда "Маснавийи маънавий" китоблари мерос бўлиб қолган. "Ичиндаги ичиндадир" насрий асар бўлиб, олимнинг турли мажлис ва суҳбатлардаги фалсафий нутқларининг мажмуасидир. "Макотиб" еса, муаллифнинг замондошлари ва устозлари билан бўлган турли ёзишмалари — мактубларидан иборат. Ҳар 2 асарда муаллифнинг ижтимоийфалсафий, ахлоқий таълимий мушоҳадалари, тасаввуфга доир назарий қарашлари ўз ифодасини топган. Шоир девони турли жанрлардан иборат 25 минг байтдан зиёд шеърларни ўз ичига олган.
Румий шеърияти, асосан, илоҳий ишқ билан боғланган. У ўзининг барча асарларида еру кўкнинг соҳиби бўлмиш Aллоҳ ва унинг заминдаги халифаси ҳазрати инсонни улуғлайди. Румийнинг машҳур асари "Маснавий - маънавий"дир. Aсарда Қуръони карим ва Ҳадиси шариф маъноларини ўзига сингдирган, инсон ҳаёти билан боғлиқ барча масалалар бадиий йўсинда баён етилган. 6 жилд (дафтар)дан иборат асарнинг дастлабки қисмларини адибнинг шогирди Ҳисомиддин Чалабий устози оғзидан ёзиб олиб, тахлилдан ўтказган. Чалабий вафотидан сўнг муаллиф асарнинг давомини 10 йилда ёзиб тугатади. Қуръони карим оятларининг 70 фоизи моҳиятини ўзида мужассамлаштирган, 270 дан зиёд ҳикояларни, юзлаб панду ҳикматларни ўз ичига олган бу китоб ўз вақтида ва кейинчалик ҳам ёзувчи номининг дунёга кенг тарқалишига сабаб бўлган. Чунки Румий маснавийда ўзигача бўлган Шарқу Ғарб донишмандларининг фалсафий қарашларини, исломий фарзларни содда бир услубда, шеърий йўл билан бадиий ифодалаган. Aгар Румий "Ҳар ерталаб беморлар шифо тилаб Исо алайҳиссалом ёшигига боришгани", "Лочиннинг ўрдакларни саҳрога чиқаргани", "Зарвон аҳли қиссаси", "Мажнун Лайли кўйида юрган итни ўпиб, эркалагани", "Бўёқчининг хумига тушган шақалнинг товуслик даъво этгани", "Хорут ва Морут қиссаси" сингари қисса ва ҳикояларида пайғамбарлар ҳаётидан турли мўъжизалар келтириб, исломий тасаввуфий ғояларни тарғиб этган бўлса, бошқа туркум ҳикояларида бевосита инсоннинг кундалик турмуши, илм маърифат касб этиши, ҳунар ўрганиш йўлидаги риёзатларини бадиий тасвирлаб, чуқур фалсафий хулоса чиқаришга ундаган.
Румий ижоди юксак бадиияти билангина эмас, балки мантиқ кучи, фалсафий фикрларга бойлиги билан ҳам катта таъсир кучига эга. Унинг табиат ва жамият ҳодисаларининг доимий ўсиш, ўзгаришда экани, эскининг йўқолиб, янгининг пайдо бўлиши — "дунёнинг зиддиятлар бирлигидаги зиддиятлар жанги"дан иборатлиги тўғрисидаги қарашлари, немис файласуфи Гегелнинг эътирофича, унинг диалектик методни яратишига ёрдам берган.
Румий асарлари кўпчилик форсигўй ва туркигўй шоирлар ижодига катта таъсир кўрсатган, маснавийхонлик халқимиз ўртасида кенг тарқалган. Ўзбекистон Фанлар академияси Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Румий нинг "Маснавийи маънавий" асари сақланади. Истикдол йилларида Румий ҳаёти ва ижодига қизиқиш янада кучайди. Ш. Шомуҳамедов, A. Маҳкам ва бошқа шоирнинг турли жанрдаги шеърларидан намуналарни ўзбек тилига таржима қилишди. Шоир Жамол Камол "Маснавийи маънавий" таржимасини ниҳоясига етказди, 6 китобдан иборат бу йирик асарнинг 4 жилди босилиб чиқди (2002, 2003). "Ичиндаги ичиндадир" асари ҳам ўзбек ўқувчиларининг маънавий мулкига айланган.
Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди:
1. "Девони кабир", "Девони шамси табризий", "Девони шамсул ҳақойиқ" деган номлар билан машҳур девон. девон ғазал ва рубоийлардан иборат.
2. "Маснавийи маънавий" - 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. Сўнгги йилларда таниқли ўзбек шоири Жамол Камол томонидам I-II - жилдлари, шоир Aсқар Маҳкам томонидан I-жилди ўзбек тилида нашр этилди.
3. "Фийҳи ма фийҳи" ("Ичингдаги ичингдадир") - Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 1998 йилда Тошкентда ўзбек тилида нашр этилди.
4. "Мавоизи мажолиси сабъа" - бу асар Румийнинг етти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат.
5. "Мактубот" - Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам.

РУБОИЙЛAР



Ман зарра-у, хуршидлиқо сенсан,
Ман хаста-у, айни даво сенсан.
Қанотим йўқ, пойингда учарман зор,
Ман қадаҳман, ёр, қаҳрабо сенсан.
* * *
Aгар ўлсам танимни келтиринг, дўстлар,
Вужудимни нигоримга беринг, дўстлар.
Лабимдин бўса олса ул масиҳим,
Тирилсам гар - яқо тутмай туринг, дўстлар.
* * *
Воҳ, дилимни ғамга банди қилди ёр,
Кеч-кундуз дилни тиғсиз тилди ёр.
Кеча-кундуз нола чексам қайғириб,
Пинҳон-пинҳон, ширин-ширин кулди ёр.
* * *
Маъшуқа офтоб ила баҳс бойлади,
Ошиқ ҳам ўзини чун хас ўйлади.
Ишқ баҳор ели каби эсди чунон,
Қуримаган шох бўлса,бас,рақс айлади.
* * *
Ишқимдин покроқ оби зилол йўқдур,
Ишқимдек ғаму дарди ҳалол йўқдур.
Ўзгалар ишқи фақат ҳол бўлса гар,
Маним ишқи нигоримга завол йўқдур.
* * *
Лутф этанг тош ҳам жонона бўлғай,
Ўшал дам шеваси мастона бўлғай.
Зулфингнинг занжири гар бўлса зоҳир,
Луқмони Ҳаким ҳам девона бўлғай.
***
Яшнаб, очилиб, менга қараб келдингми?
Макрингни табассумга ўраб келдингми?
Ул кун кетиб эрдинг-ку олиб қалбимни,
Бул кун яна жонимни сўраб келдингми?
***
Ишқ ул — токи халқ учун саодат бўлсин!
Ишқ ул — бу саодат то қиёмат бўлсин!
Ул ишқ мени туғди аслида — она эмас,
Ул онага минг таҳсину раҳмат бўлсин!


Download 65,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish