Марказий бузилишлар
: марказий нерв системасини у ёки
бу қисмларининг бузилиши, зарарланиши натижасида келиб
чиқади. Марказий характердаги органик нутқ бузилИшларига:
алалия, афазия, дизартрия нутқ камчиликлари киради.
Переферик бузилишлар:
артикуляцион аппаратнинг нотўғри
тузилиши ёки бузилиши ва переферик нерв артикуляцион ор*
ганлар инервациясининг бузилишидан келиб чиқади.
Переферик характердаги органик нутқ бузилишларига: рино-
лалия, прогнатия, прогения киради.
Функционал бузилишлар
—
бунда нутқ жараёнида иштирок
этадиган аъзолар тузилишида ҳеч
қандай ўзгаришлар бўл-
майди; Функционал характердаги нутқ бузилишларига — дис-
лалия, дудуқланиш каби нутқ нуқсонлари киради.
Турли нутқ бузилишларининг
ривожланишини
олдиндан
аниқлаш катта аҳамиятга эгадир. Агарда нутқий нуқсон бола-
нинг мактабга келган вақтида илк бор аниқланса, у ҳолда уни
тузатиш қийинчиликлари
кузатилиб, ўзлаштиришга
салбйй
таъсир кўрсатади. Агарда боланинг нутқ нуқсони мактабгача
ёки ясли ёшида аниқланса, тиббий ва педагогик тузатиш мак-
табда тўлақонли таълим олиш имконини беради.
Ривожланишида камчиликлар бўлган болаларни эрта аниқ-
лаш ишлари биринчи навбатда «оилавий муҳити яхши бўлма-
ган» оилада
ўтказилади.
Бундай
оилаларга
қуйидагилар
киради:
1. У ёки бу нуқсонга эга бўлган бола бор оила;
2. Ота-оналарнинг бирида ёки иккаласида физиологик эши-
тиши бузилган, ақли заифлик, шизофрения касаллиги бор оила-
лар;
3. Ҳомиладорлик вақтида юқумли касалликлар, оғир токси-
коз' ўтказган аёл бор оилалар;
4. Эмбрионлик даврида гипоксияни, туғриқ вақтида асфек-
сия, жароҳат ёки нейроинфекцияни
бошидан кечирган, ҳаёт-
нинг биринчи ойларида бош мия жароҳатлари олган бола бор
оилалар.
Бизнинг жумҳуриятимизда она ва бола соғлиғини сақлаш
борасида узлуксиз равишда чоралар кўрилмоқда. Шуларнинг
ичида биринчй навбатда ҳомиладор аёллар диспансеризацияси-
ни, сурункали касалликлар билан оғрувчи, манфий резус-фак-
торга эга аёлларни доимий равишда касалхоналарда даволаш
ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин.
Нутқий ривожланишдаги нуқсонларнинг
олдини олишда
туғилиш вақтида шикастланган болаларни диспансеризацияси
муҳим роль ўйнайди.
1. Нутқ нуқсонларининг асосий сабабларини таърифланг.
2. Нутқ бузилишлари шароитларига таъриф беринг.
3. Нутқ бузилишларининг сабаби сифатида органик омил-
ларни таърифланг.
4. Нутқ бузилишларининг пайдо бўлишида ирсий омиллар-
нииг ролини очиб беринг.
5. Нутқ бузилишларининг пайдо бўлишида ижтимоий омил-
ларнинг ролини кўрсатиб беринг.
З -Б О Б . НУТҚ БУЗИЛИШЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ
Нутқ бузилишларининг шакл ва турлари ҳақидаги илмий
асосланган тасаввурлар шу бузилишларни бартараф этишнинг
самарали усулларини ишлаб чиқиш учун
дастлабки
ш арт
ҳисобланади. Тадқиқотчилар логопедия фани тараққиётининг
барча тарихий даврида кўпгина турларга эга бўлган нутқ бузи-
лишларини таснифлашга ҳаракат
қилдилар. Лекин ҳозирги
даврда ҳам таснифлаш муаммоси наф ақат логопедиянинг, бал-
ки нутқий фаолият бузилишларини ўрганадиган бошқа илмий
фанларнинг ҳам муҳим муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
Бундай фанларга қуйидагиларни киритиш мумкин: нейрофизи-
ология, тиббиёт, патопсихология ва нейропсихология, махсус
психология ва педагогиканинг тармоқлари: олигофренопедаго-
гика, сурдопедагогика, тифлопедагогика. Нутқ бузйлйшларини
таснифлашнинг мураккаблиги айрим сабаблар билан боғлан-
гандир, улар орасида нутқ механизмининг ўзи етарлича ўрга-
нилмаганлиги, шунингдек тадқиқотчиларнинг принциплар- маса-
ласидаги нуқтаи назарларининг мос келмаслиги етакчи ўринни
эгаллайди, таснифлаш эса юқоридаги принциплар асосига қури-
лиши лозим.
Логопедия ўзининг дастлабки шаклланиш босқичларида ўз
таснифига эга эмас ва ҳатто уни ишлаб чиқиш зарурлиги ма-
саласини ҳам қўймаган эди. Зеро у Европа тиббиётининг нутқ
бузилишларини ўрганиш борасида қўлга киритган муваффақи-
ятларииинг катта таъсири остида бўлиб, XIX аср охири — XX
аср бошларида
тўпланган
таснифлашларга таянар эди.
А. Куссмаул таснифи дастлабки
таснифлардан
бири бўлиб
(1877), у нутқ бузилишларининг турлари ҳақидаги аввал йиғил-
ган тасаввурларни танқид остига олди; уларни системалаштир-
ди, атамаларини тартибга келтирди. У (уни кейинчалик кли-
ник деб атай бошлашди) XX асрнинг биринчи чорагидаги чет
эллик ва рус тадқиқотчилари:
В. Олтушевский, Г. Гутцман,
Э. Фрешельс, С. М. Доброгаев ва бошқаларнинг қатор ишлари-
га асос қилиб олинди.
Бу таснифларнинг умумий томонлари кўп эди: этиопатогене-
тик мезон билан тўлдирилган клиник ёндошув, бузилишларнинг
алоҳида турлари билан касалликнинг у ёки бу потологик шакли
ўртасидаги_ боғланиш (бундай
ҳолларда нутқ бузилишлари
кўпинча у ёки бу касалликнинг аломати сифатида талқин қили-
нар эди), шунингдек тавсиф тили, бунда лотин ва грекча сўз
ясовчи элементларидан ташкил топган атамалардан қўлланил-
ган (уларнинг кўпчилиги халқаро миқёсда тарқалган ва бу-
гунги кунда ҳам сақланиб қолган). Таснифлар ўртасида бузи-
лйшларни гуруҳлашнинг турли принциплари, шунингдек у ёки
бу мезонни таснифлашнинг
муҳимлик
даражасига
бўлган
қараш лардаги айрим
қарама-қаршиликлар
билан
боғлиқ
номутаносибликлар ҳам кузатилади. Ҳеч бир муаллиф тасниф-
лашни қандайдир бир принцип асосида олиб боришга муваф-
фақ бўлмади. Бунинг натижасида нутқ бузилишларининг тур
ва шакллар номенклатурасида ҳам, атамалар мазмунида ҳам
номувофиқлик бор эди: айни бир хилдаги
хасталиклар кўп
ҳолларда турли атамалар билан белгиланди, турли кўриниш-
даги бузилишлар эса битта атама билан аталди. Н утқ бузи-
лишлари кўриниши уларда бирлаштирилиб, ҳатто қарама-қарш и
Қўйилган бўлиб чиқди. Бузилишнинг битта турига боғлиқ ҳолат-
лар кўп пайтларда турли гуруҳлардан, турли
ҳолатлар эса
битта гуруҳдан ўрин олган эди. Айрим таснифлар ўртасидаги,
шунингдек, битта тасниф ичидаги зиддият XX асрнинг асосий
ва амалий фанлари: олий асаб фаолияти физиологияси, психо^
логия, тилшунослик, тиббиёт, педагогиканинг ютуқлари ичида
муҳим жиҳатлари билан кўзга ташланиб қолди. Неврологияда
нутқ бузилишларининг турлари ҳақидаги кўпгина тасаввурлар
қайта кўриб чиқилди. Логопедия бундай анъанадан четда қол-
мади; М. Е. Хватцев, Ф. А. Рау, кейинчалик О. В. Правдина,
С. С. Ляпидевский ва бошқалар тиббий таснифларга тузатиш
кирита бошладилар. Бунинг натижасида бир шаклга тааллуқли
алоҳида бузилиш турлари ҳақидаги
тасаввурлар сезиларли
дараж ада ўзгарди; бунда нутқ бузилиши таърифининг мазмун
томони маълум миқдорда тўлдирилди. Бу XX аср бошларидаги
тавсифларнинг узуқ-юлуқлигини бартараф этишга имкон бер-
ди. Бироқ киритилган тузатишлар тиббий тасниф моҳиятини
ўзгартирмади, унинг атамалар аппарати жиддий ўзгаришларга
учрамади. Лекин тиббиётда ҳам, логопедияда ҳам қўлланила-
диган тушунчалар ва уларга тегишли атамаларнинг маънолари
бир хил бўлмай қолди. Бу нутқ бузилишларини бартараф қи-
лишга ҳамкорликдаги тиббий-педагогик
ёндошувни ташкил
этиш учун жуда зарур бўлган фанлараро боғланишларни ҳий-
ла мураккаблаштирди. Логопедлар томонидан тиббий тасниф-
лашга киритилган тузатишлар шу билимлар доирасидаги бир
хил атамаларни тушунишда тафовутлар пайдо қилди.
Шу билан бирга логопедик текширишлар тажрибаси, нутқ
бузилишларининг алоҳида шаклларини бартараф этиш учун
ишлаб чиқилган аниқ методикалар самарадорлигининг таҳлили
нутқ бузилишларининг маълум бир шаклига нисбатан қўлла-
ниладиган тузатиш логопедик таъсир этишнинг ягона мето-
дикасини ишлаб чиқиш мумкинлигига асосли шубҳаланишлар
уйғотди.
Бу ш убҳалар педагогик жараён сифатидаги логопедик таъ-
сир этишнинг тиббий таснифи билан боғлиқ ҳолдаги мақсад ва
вазифаларидаги ишончга путур етказди ва кейинги назарий
изланишларга омил бўлиб хизмат қилди.
Логопедиянинг навбатдаги тикланиши ва назарий базаси-
нинг шаклланиш жараёнида нутқ бузилишларининг симпто-
матик талқинига асосланган тиббий қурилишларнинг логопе-
дия назариясйга тўғридан-тўғри сингишини«г муқаррарлиги
тобора кўпроқ тан олина бошланди. Болалардаги нутқ бузи-
лишларининг ривожланиш принципига узлуксиз таяниш ва
уларни системали ёндошув нуқтаи назаридан
чуқур таҳлил
қилиш шуни кўрсатдики, ривожланиш жараёнида пайдо бўла-
диган нутқ бузилишларини шаклланиб бўлган системадаги
бузилишлар билан тенглаштириш ^мумкин эмас. Болалардаги
нутқ бузилишининг таснифи ва типологияси таҳлилнинг бошқа
принципларига ва тиббий таснифга асос қилиб олинган мезон-
ларидан кўра кўпроқ мазмунли мезонларига таяниши лозим.
Клиник таснифда болалар ва катталардаги нутқ бузилишлари
изчил ф арқ қилинмас эди.
____
Болалардаги нутқ бузилишларини
таҳлил қилишнинг бу
янги принциплари Р. Е. Левина томонидан ифодаланган эди.
Унинг бу ишлари логопедиянинг янги боби — болалар логопе-
диясига асос солди. Болалар логопедйяси педагогика фанида
ўз тадқиқот предметига эга бўлган мустақил бўлимга айланди.
Болалар логопедиясининг мустақил бўлим сифатида ажра-
либ чиқиши натижасида болалардаги
нутқ бузилишларини
ташкил қилишнинг ўзига
ҳам нуқсоннинг бирламчи — икки-
ламчи меъёри асосида аниқ чекланишлар киритилган эди. У
турли типдаги аномал болалар нутқий ривожланишидаги кўп
хилли нуқсонлардан ўзининг текшириш мақсади қилиб шундай-
ларни танлаб олдики, улардаги нутқ бузилишлари бирламчи
сақланган эшитиш, кўриш ва интеллектдаги нутқий психологик
ҳамда физиологик тартиблар онтогенезининг дастлабки бос-
қичидаги шаклланганлик ёки камчилик билан шартли боғлан-
гандир. Бундай бузилишлар Р. Е. Левина атамаларида бирлам-
чи нутқий ривожланмаганлик дараж асига киритилган эди.
Болалардаги нутқ бузилишларини таснифлашнинг кейинги
барча ишлаб чиқилган масалалари м ам лакат логопедиясида
бирламчи бузилишларга нисбатан қўлланиладиган бўлди.
Болалардаги турли (бошқа) хил камчиликлар билан ривож-
ланишдаги нутқ бузилишлари
асосий, етакчи
нуқсон билан
узвий боғланган ҳолда ўрганила бошланди.
Тадқиқотчилар болалардаги нутқ
бузилишлари
таснифи
масалаларини ишлаб чиқишда иккита йўналишга ажралдилар:
биринчи йўналиш тарафдорлари нутқ бузилишларининг умумий
логопедияга дахлдор анъанавий номенклатурасини сақлаб қол-
дилар. Лекин уни янги мазмун билан бойитдилар. Бошқа йўна-
лиш тарафдорлари нутқ
бузилишларинииг логопедия учун
анъанавий бўлган номенклатурасини инкор этдилар ва нутқ
бузилишларининг янги гуруҳларини туздилар.
Шундай қилиб, ҳозирги давр мам лакат логопедиясида
нутқ
бузилишларининг иккита таснифи
ўрнн олган; биттаси —
тиб-
бий педагогик,
иккинчиси
психолог-педагогик ёки педагогик
(Р. Е. Левина бўйича).
Қайд қилинган тасннфлар нутқ бузилишлари типологияси
гуруҳларда фарқ бўлган ҳолда бир хилдаги ҳолатларни турли
нуқтаи назардан ўрганади, лекин улар бир-бирига қаршилик
қилишдан кўра бир-бирини кўпроқ тўлдиради. Зотан улар лого-
педик таъсир этишнинг ягона, аммо кўп томонли жараёнидаги
турли вазифаларни ҳал этишга қаратилгандир.
Тиббий педагогик тасниф логопедия учун анъанавий бўлган
тнббиёт билан ҳамкорликка таянади, лекин, тиббий таснифдан
фарқли ўлароқ, унда ажраладиган нутқ бузилишларцнинг тур-
лари касаллик шаклларига боғланмайди.
У асосан нутқий нуқсонларни тузатишга, уларни бартараф
этишга алоҳида-алоҳида ёндошувни ишлаб чиқишга йўналти-
рилган ҳамда нутқ бузилишларининг шакл ва турларини батаф-
сил текширишга қаратилган. Шу сабабли у умумийдан хусу-
сийга бўлган ёндошувга асосланади.
Бунда нутқ бузилишларининг материал негизи билан боғ-
ловчи системалараро муносабатлар ҳисобга олинади. У қан-
дайдир бир мезонга эмас, балки психологик-лингвистик ва тиб-
бий (этнопатогенетик мезон билан
бирликда)
мезонларнинг
мажмуига асосланади. Бундай кўп томонли ёндошув нутқ бузи-
лишлари ҳақида бир ёқлама тасаввурга эга бўлмаслик учун
имкон яратади, зеро у умуман
нутқ бузилишларни
очишга
қаратилгандир.
Юқоридаги таснифлашда психологик-лингвистик мезон етак-
чи, муҳим роль ўйнайди. Улар асосида нутқ бузилиши моҳияти
атама ва тушунчалар орқали баён этилади. Бу атама ва тушун-
чалар логопед эътиборини логопедик таъсир этиш объекти си-
фатидаги ҳолатларга йўналтиради. Шу мақсадда, бузилишлар-
нинг асосий гуруҳларини ажратишга имкон берадиган- мезон-
лар киритилади. М ақсад унинг ичида бузилишларнинг асосий
шаклларини, уларда эса бузилишнинг асосий турларини ажра-
тишдир. Логопедик таъсир этиш талабларидан келиб чиқиб,
нутқда нима бузилганлигини тасаввур этишга ва шу асосда бир
нутқ бузилитлини иккинчисидан чекланнш белгиларига қараб
ажратишга имкон берувчи қуйидаги мезонлар аниқланади:
1) нут:ч шаклларининг (оғзаки ёки ёзма) бузилиши; 2) бузил-
ган нутқ фаолияти турини ш акллардан ҳар бирига қўлланган
ҳолда: оғзаки нутқ учун сўзлаш ёки эшитишдаги бузилиш, ёзма
нутқ учун ёзиш ёки ўқиш бузилиши; 3) нутқ пайдо бўлиши ёки
уни идрок этишнинг бузилган босқичи (бўғини) нинг бузилиши;
нутқий фаолиятнинг (оғзаки ва ёзма) унумли турларига тат-
биқан бузилишларнинг фикр айтишни ички ва ташқи жиҳатдан
таъминлаш босқичлари билан боғлиқ ҳолда чегараланиши ало-
ҳида аҳамиятли саналади; нутқий фаолиятнинг (тинглаш ёки
ўқнш) рецептив турларига мувофиқ бузилишларнинг сенсор
ёки рецептив босқичига кирадиган
чегараланишлари муҳим
саналади; 4) нутқнинг пайдо бўлиши ёки уни идрок этишнинг
у ёки бу босқичида фикрни амалга оширувчи операцияларнинг
бузилиши; 5) фикр билдиришни
тайёрлаш
воситаларининг
бузилиши: бунда нутқ айтиш ва тил бирликларининг чегара-
ланиши муҳим аҳамият касб этади, чунки нутқнинг пайдо бў-
лиши ёки идрок этилишидаги ҳар босқичига ўз бирлик йиғин-
диси аҳамиятлидир, саралаш ва қурамалаш вазифаси уларга
нисбатан амалга оширилади.
У ёки бу нутқ бузилишларини тавсифлашда
ажратилган
мезонлардан ҳар бйри табақаланган
ҳолда намоён бўяиши
мумкин, бу нутқ бузилишларининг алоҳида турларида логопе-
дик таъсир этиш учун аҳамиятли бўлган қуйи турларни аниқ-
лаш га ймконият яратади.
Бундай таснифлашдаги тиббий
мезонга (этнопатогенетик
мезон билан бирга) аниқлаштирувчилик роли берилади, улар
нутқ бузилишларидаги педагогик таснифи учун етакчи бўла
олмайди, врач учун эса улар таҳлил воситаси ҳисобланади.
Бу ^мезонлар нутқ бузилишларининг ўзидан кўра кўпроқ унинг
анатомнк-физиологик субстрактини ва келиб чиқиш сабабла-
рини тушунишга йўналтирилгандир. Бирор субстрактнинг маъ-
лум сабаблари таъсири натижасида бузилиши пайтида нутқ
бузилишларининг турли кўринишларини кузатиш мумкин. Ай-
нан бир хилдаги бузилишлар эса турли сабаблар таъсирида
пайдо бўлиши мумкин. Лекин бу мезонлар уларни таснифлашда
катта ёрдам бериши мумкин. Психологик-лингвйстик мезонлар
асосида ажралган, логопедик таъсир этишнинг педагогик ж ара-
ёнига йўналтирилган бузилишнинг у ёки бу кўринишини тўлдир-
ганда, улар нуқсонларнинг ташқи кўринишдаги ўхшашликла-
рини қуйидагилар асосида навбатдаги таснифлашни 'амалга
ошириш учун имкон беради: 1) нутқнинг бузилиши қайси омил-
лар (социал ёки биологик) билан боғлангани;
2) у қандай
кўринишда ривожланмоқда (органик ёки функционал); 3) нут-
қий функционал системасининг қайси бўғинида тўхтаб қолмоқда
(марказий ёки таш қи); 4) марказий ёки переферик нутқ аппа-
ратининг бузилиши дараж аси қандайлиги; 5) унинг бошланиш
вақти.
Бундай мезонлар асосида олинган
маълумотлар логопед
учун муҳимдир, чунки улар эътиборни тузатилиши лозим бўл-
ган анатомик-физиологик механизм (бузилиш негизи) га йўнал-
тиради ва шу билан бирга логопедик таъсир этишнинг муддати
ва унинг эҳтимол тутилган натижаларини олдиндан аниқлаш
учун замин яратади. Бу маълумотлар
логопедга, шунингдек
логопедик таъсир қайси ҳолларда нутқ бузилишларини барта-
раф этиши учун етарлилигини, қайси ҳолларда эса атрофлича
тиббий-педагогик таъсир этишни ташкил қилиш лозимлигини
кўрсатади.
Тиббий-педагогик таснифлашда ажратиладиган нутқ
бузилишларининг турлари
Вузилишларнинг юқоридаги таснифлашда кўриб чиқилаётган
барча турларини руҳий-лингвистик мезонлар асосида нутқнинг
қайси тури бузилганига қараб иккита гуруҳга бўлиш мумкин:
оғзаки ёки ёзма.
Оғзаки нутқнинг бузилиши, ўз навбатида иккита турга бў-
линиши мумкин: 1) баён қилишнинг фонацион (ташқи) таъмин-
ланиши, улар нутқнинг талаффуз томонининг бузилиши, деб
аталади ва 2) баён қилишнинг семантик-структура (ички) жи-
ҳатдан таъминланиши, улар логопедияда нутқнинг узлуксиз
ёки кўп товушли бузилиши, деб аталади.
1.
Баёи қилишдаги фонацион таъминлашнинг заифлашуви
бузилган бўғинга боғлиқ ҳолда табақаланиши мумкин: а) товуш
шаклланиши, б) баён қилишнинг суръат-оҳанг жиҳа.тдан таш-
кил этилиши, в) интонацион мелодик, г) товуш чиқаришнинг
-намоён-бўлиши. Бу ааифлашувлар турли ж араёнларда мавҳум
ҳолида кузатилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |