Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


интеграцион (миллий хўжаликларнинг яқинлашуви, ўзаро мослашуви орқали) ва трансмиллий



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

интеграцион
(миллий
хўжаликларнинг яқинлашуви, ўзаро мослашуви орқали) ва
трансмиллий
(ҳалқаро ишлаб
чиқариш мажмуасининт тузилиши орқали) шаклларида кучаяди.
Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви билан бир қаторда глобаллашуви жараёни
ҳам муҳим ўрин тутади. Бу ҳар иккала тушунча ўзаро боғлиқ бўлиб. улар жаҳон хўжалиги
субъекгларининг умумий мақсадларга эришиш йўлидаги хатти-ҳаракатларининг бирлашуви
жараёнини акс эттиради.
Шунингдек, бу тушунчалар бир-биридан фарқ қилиб, улар бир хилда бўлмаган
хўжалик бирлашмалари миқёсларини ифодалайдилар. Байналминаллашув - бу жаҳон
хўжалигининг бир неча субъектлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатилиши ва
ривожланишининг дастлабки босқичидир.
Глобаллашув (лотинча g1оbus - ер курраси)
жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона
тармоғининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади.
Глобаллашув жараёнининг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
- мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви;
- кооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражасига ўтиш;
- хўжаликни ташкил этишнинг бутунлай янги шаклларининг пайдо бўлиши ва
ривожланиши;
- халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга солувчи ролининг ривожланиши.
Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобалашуви жараёнларининг зиддиятли томонлари ҳам
мавжуд. Бу зиддиятларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
1) турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги;
2) бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши;
3) экологик ҳалоқат таҳдидларининг кучайиб бориши;
4) турли мамлакатларда аҳоли сонининг ўзгаришининг фарқланиши.


204
2. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари
Халқаро иқтисодий муносабатлар
- бу жаҳоннинг турли мамлакатлари ўртасидаги
хўжалик алоқалари мажмуидир.
Халқаро иқтисодий муносабатларни баъзида ташқи иқтисодий алоқалар, жаҳон
хўжалиги алоқалари, деб ҳам аталиб, улар қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
- товар ва хизматларнинг ҳалқаро савдоси;
- капитал ва чет эл инвестицияларининг ҳаракати;
- ишчи кучи миграцияси;
- ишлаб чиқаришнинг давлатлараро кооперацияси;
- фан ва техника соҳасидаги айирбошлаш;
- валюта-кредит муносабатлари.
Товар ва хизматларнинг ҳалқаро савдоси энг аввало миллий хўжаликларнинг ҳалқаро
меҳнат тақсимотидаги иштирокига боғлиқ. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланиши
натижасида жаҳон бозори таркиб топади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish