200
истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш бўлди. Бунга эришишда муҳими маҳсулотлар
экспортини божхона тизими орқали назорат қилиш ва уларга юқори бож тўловлари жорий
этиш, кундалик зарур товарларни меъёрланган тарзда сотишни ташкил қилиш каби
тадбирлар катта аҳамиятга эга бўлди.
Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг учинчи йўналиши - аҳолининг
кам
таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида кучли чора-
тадбирлар ўтказилганлиги бўлди. Бу йўналишда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор
қатламлари - пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам даромадли оилалар, ишсизлар,
ўқувчи ёшлар ҳамда қайд этилган миқдорда даромад олувчи кишилар турли хил йўллар
билан ҳимоя қилиб борилди.
Ялпи ижтимоий ҳимоялаш тизимидан ишончли ижтимоий кафолатлар ва аҳолини
ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимига изчиллик билан ўтиш -ижтимоий сиёсатни амалга
оширишга, ижтимоий ҳимоя воситасини кучайтиришда
сифат жиҳатдан янги босқич
бошлашини билдиради.
Шундай қилиб, ислоҳотлар даврида давлат аҳолининг муҳтож табақаларини қўллаб-
қувватлаш билан бирга, ўз меҳнат фаолияти орқали оиласининг фаровонлигини таъминлашга
интилувчи кишилар учун тенг шароит ва қулай имконият яратишга ҳаракат қилади.
Ислоҳотлар чуқурлашуви ва бозор иқтисодиётига ўтишга қараб аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш механизмлари, шакллари ва тенгсизлик ҳамда камбағалликнинг қисқариши
усуллари ўзгаради ва такомиллашади. Республикада ўтиш даврининг биринчи босқичида
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг барча тизимлари аста-секин ўзгартирилиб, унинг
рационализацияси амалга оширилди. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-
қувватлашдаги тадбирларни амалга ошириш жараёнида кам самарали шакллари бартараф
этилди ва ўз шаклини ўзгартирди. Мамлакат бюджет имкониятларидан келиб чиққан ҳолда,
социал ҳимоя мақсадида қилинадиган харажатлар ҳажми тузатилди.
Социал қўллаб-қувватлаш ва ёрдам дастури асосига камбағаллик юкини
енгиллаштирувчи аниқ йўналтирилганлик принципи қўйилди. Нафақа ва имтиёзларга
мўҳтож бўлмаганлар ва уларнинг камроқ олинишига олиб келадиган тизимни ишлаб чиқиш
зарурлиги тан олинди. Янги социал ҳимоя тизими - бу аҳолининг турли қатламларига қатьий
табақали қарашдир. Социал ҳимояга ажратилган маблағлар, ҳақиқатан ҳам ёрдам ва моддий
қўллаб-қувватлашга мўҳтож бўлганларга, аниқ шахс ёки оилага берилади. Аниқ
йўналтирилган ижтимоий ҳимоя, айниқса, кам таъминланган ва меҳнатга лаёқатсиз
фуқароларни қамраб олади ва нафақа шакллари, турлари ҳамда болаларга тўловларнинг бир
шаклга келтиришни талаб этади.
Аҳолини социал ҳимоялаш тизимининг ривожланиши социал йўналтирилган бозор
иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш миллий моделининг муҳим бўғини ҳисобланади. Бу
ҳолат Ўзбекистоннинг инсон имкониятларининг кенгайишига, бозор муносабатларига ўтиш
билан боғлиқ хавф-хатардан аҳолининг ночор қатламини социал ҳимоялашга қаратилган,
ҳамма тан олган бойлик ривожланиши тарафдорлигини тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: