179
22 - МАВЗУ: ПУЛ МУОМАЛАСИ ВА ИНФЛЯЦИЯ (2-соат).
Маъруза режаси:
1. Пул муомаласи қонунлари.
2. Пул бозоридаги макроиқтисодий мувозанатлик.
3. Инфляция, унинг сабаблари ва турлари.
4. Ўзбекистонда миллий пул бирлиги - сўмни барқарорлаштириш вазифалари.
Таянч иборалар: Талаб инфляцияси, таклиф инфляцияси, пулнинг қадрсизланиши,
миллий валютанинг барқарорлиги, гиперинфляция
1. Пул муомаласи қонунлари.
Пул муомаласи бу товарлар айланишига ҳамда нотовар характеридаги тўловлар ва
ҳисобларга хизмат қилувчи нақд пуллар ва унга тенглаштирилган активларнинг ҳаракатидир.
Нақд пулсиз ҳисоблар, чеклар, кредит карточкалари, векселлар, аккредитивлар, тўлов
талабномалари, тўлов талабномалар ёрдамида амалга оширилади. Уларнинг ҳаммаси пул
агрегати деб юритилади. Пул муомаласи ўзига хос қонунларга асосланган ҳолда
амалга
оширилади. Энг асосий қонунлардан бири муомала учун зарур бўлган пул миқдорини
аниқлаш ва шунга мувофиқ муомалага пул чиқаришдир.
Молия атамаси лотинча "financia" ва французча "financia" сўзларидан олиниб тўлов,
маъносини билдиради. Молия иқтисодий категория бўлиб, товар- пул муносабатларининг
маҳсулидир. Молия ўз моҳиятига кўра давлат ва корхоналар ихтиёридаги барча пул
маблағларининг
ташкил топиш, тақсимоти ва улардан фойдаланиш хусусида вужудга
келадиган муносабатлар тизимидир. Молия муносабатлари пул муносабатларининг бир
бўлаги бўлиб, давлат бюджети, ҳар
хил жамоатчилик фондлари, суғурта фондлари, давлат
валюта захиралари, фирмалар,
ташкилотлар, тижорат бўғинларининг рул фондлари ва бошқа
махсус фондлар молия тизимининг асосий бўғини бўлиб, такрор ишлаб чиқариш
эҳтиёжларини қондириш мақсадида тақсимланади. Такрор ишлаб чиқариш жараёнида
макроиқтисодиётдан тортиб, бутун макроиқтисодиётнинг турли поғоналарида пул
ресурслари ҳосил бўлади. Шу сабабли, уларнинг юзага келиши ва айниқса сарфлаш
жараёнининг тартибга солиш зарурияти вужудга келади . Бу
вазифани молия тизими
бажаради. Демак, молия муносабатлари, аввало, пул шаклида ҳаракатланади. Айнан шу пул
муносабатлари молия амал қилишининг зарурий шартидир. Молия муносабатлари такрор
ишлаб чиқаришнинг тақсимот фазасида ижтимоий маҳсулот қийматини аввалдан
белгиланган мақсадлар учун тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида шаклланади. Пул
жамғармаларининг ҳаракати жараёнида давлат, фирмалар ва ташкилотлар, ҳудудлар ва
алоҳида тадбиркорлар ва жисмоний шахслар ўртасида вужудга келувчи жамики иқтисодий
муносабатлар молиявий муносабатларни вужудга келтиради. Молия давлатнинг хўжалик
фаолияти жараёнида таъсир кўрсатишнинг асосий дастаги бўлиб хизмат қилади, амалда
иқтисодиётни бошқаришнинг ҳамма томонларига воситачилик вазифасини бажаради.
Молиянинг моҳияти, ривожланиш қонуниятлари, вазифалари мавжуд ижтимоий-иқтисодий
тизим билан белгиланади. Молия тарихий тушунча бўлиб, давлатчилик пайдо бўлиши билан
вужудга келган. Молия пул тўлови шаклида амалга оширилиши билан бирга унинг пулдан
фарқли томонлари мавжуд. Пул, ўзининг асосий вазифасига кўра, умумий эквивалент бўлиб,
унинг ёрдамида товарлар қиймати ўлчанади ва айирбошланади. Молия эса давлат,
корхоналар ва аҳоли манфаатлари йўлида пул оқимларини тартибга солиш воситаси бўлиб
хизмат қилади. Молия ЯИМ ва миллий даромадни тақсимлаш, қайта тақсимлаш натижасида
пул даромадлари ва жамғармаларини шакллантириш орқали давлат ҳамда
корхоналарнинг
пулга бўлган эҳтиёжларини қондириш жараёнларини ўз ичига олади. Шундай келиб чиқиб,
молияни пул маблағлари жамғармаларини ёки молиявий ресурсларни шакллантириш,
180
тақсимлаш ва фойдаланиш борасидаги иқтисодий муносабатлар мажмуаси деб таърифлаш
мумкин. Бундай муносабатлар ёки алоқалар молия тизими - яъни пул маблағлари
жамғармаларини яратиш ва фойдаланиш бўйича
тартиб ва усуллар, шунингдек, турли
молиявий муносабат соҳалари тўплами орқали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: