3. Инфляция, унинг сабаблари ва турлари.
Инфляция макроиқтисодий беқарорликнинг кўринишларидан бири ҳисобланади.
Инфляция - бу коғоз пул бирлигининг қадрсизланиши ва шунга мос равишда товар
нархларининг ўсишидир. Инфляция бозор хўжалигининг ҳар хил соҳаларида такрор ишлаб
чиқариш номутаносибликларни туғдирадиган мураккаб ижтимоий-иқтисодий ҳодисадир.
Қоғоз пул товарларга, олтинга ва ўз қадрини барқарорлигини сақлаб қолган чет эл
валюталарига нисбатан қадрсизланади.
Келиб чиқиш сабаблари ва ўсиш суръатларига қараб, инфляциянинг бир қанча
турлари мавжуд.
Талаб инфляцияси. Нарх даражасининг анъанавий ўзгариши жами талаб ортиқчалиги
билан тушунтирилади. Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳаси маҳсулотнинг реал ҳажмини
кўпайтириб ортиқча талабни қондира олмайди. Чунки барча мавжуд ресурслар тўлиқ
фойдаланилган бўлади. Шу сабабли бу ортиқча талаб нархнинг ошишига олиб келади ва
талаб инфляциясини келтириб чиқаради.
2. Таклиф инфляцияси. Инфляция ишлаб чиқариш харажатлари ва бозордаги
таклифнинг ўзгариши натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин. Ишлаб чиқариш
харажатларининг ўсиши келтириб чиқадиган инфляция, маҳсулот бирлигига қилинадиган
харажатларнинг кўпайиши ҳисобига нархларнинг ошишини билдиради.
Маҳсулот бирлигига ишлаб чиқариш харажатларининг ортиши иқтисодиётда фойдани
ва маҳсулот ҳажмини қисқартиради. Натижада товарлар таклифи ҳам қисқаради. Бу ўз
навбатида нарх даражасини оширади. Ўсиш суръатлари бўйича инфляциянинг меъёридаги,
ўрмалаб борувчи ва гиперинфляция турлари фарқланади.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Макроиқтисодий беқарорлик нима?
2. Қандай мутаносиблик бузилса, инфляция вужудга келади?
182
3. Иқтисодий ресурслардан тўлиқ фойдаланиш қанақа инфляцияга сабаб бўлади?
4. Гиперинфляция деганда инфяциянинг ўсиши қай даражага етади?
5. Расмий маълумотларга кўра Ўзбекистондаги инфляция даражаси охирги йилларда неча
фоизга тенг деб биласиз?
Адабиётлар:
1. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-15 жилдлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996-2007 йй.
2. Абдурахмонов К. и др. Экономическая теория. Учебник для студентов высших учебных
заведений. - Т.: «Шарк», 1999.
3. Абулқосимов Х.Р. Иқтисодиёт назарияси. – Т., 2006.
4. Собирхонова Ю. Иқтисодиёт назарияси. – Т., 2006.
5. Шодмонов Ш.Ш., Алимов Р.Х., Жураев Т.Т. Иктисодиёт назарияси. – Т.: «Молия», 2002.
6. Грегори Мэнкью Н. Принцпы экономикс. - Санкт-Петербург: «Питер», 1999.
7. Расулов М. Бозор иқтисодиёти асослари. – Т.: Ўзбекистон, 1999.
8. Кодиров А. и др. Экономическая теория. Учебное пособие. – Т.: ТГТУ, 1999.
9. Саидов К.С., Сейтмуратов Р.А., Асланова Д.Х. Социал иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. – Т.:
Ўзбекистон, 2006.
183
Do'stlaringiz bilan baham: |