Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


 Ялпи талаб ва ялпи таклиф нисбати. Бозорнинг тўйинганлик даражаси



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

3. Ялпи талаб ва ялпи таклиф нисбати. Бозорнинг тўйинганлик даражаси.
Тақчилликнинг иқтисодий табиати ва уни бартараф қилиш йўллари.
Мамлакат миқъёсида сотиб олиниши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар мажмуи
билан мамлакатда ишлаб чиқарилиб истеъмолчиларга сотиладиган товарлар ўртасидаги
нисбат доимо ўзариб туради. Бунга миллий иқтисодиётнинг реал ўсиши, инфляция даражаси,
халқаро иқтисодий муносабатларнинг ўзгариши, яъни импорт ва экспортнинг ўзгариши, халқ
хўжалигидаги таркибий ўзгаришлар, истеъмол ва жамғарма фондларининг бир бирига
бўлган нисбати, давлат бюджетининг даромадлар ва харажатларлари ва бошқа омиллар
инобатга олиниши лозим. Бозор иқтисодиётига хос белгилар, - хусусий мулкчиликнинг
устунлиги, тадбиркорлик ва танлов эркинлиги, рақобат муҳитининг мавжудлиги ва
давлатнинг иқтисодий фаолиятга чекланган ҳолда аралашуви қанчалик кенг ва чуқур
ривожланган бўлса, шунчалик мамлакат иқтисодиётига барқарорлик хос бўлади ва ялпи
талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги нисбатларда кескин ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин. Нега
деганда бозор иқтисодиёти ўзгарувчан шароитларга мосланувчанлик тамойилига эга.
Марказлашган иқтисодиёт шароитида ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги нисбат давлат
томонидан бошқарилади, иқтисодий ресурслар бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга, бир
тармоқдан бошқа тармоқларга давлатнинг қарорлари ва кўрсатмалари асосида амалга
оширилади. Жумладан, дон экинлари майдонларини кўпайтириш, шунга мос тарзда пахта
экиладиган майдонларни камайтириш шунга яққол мисол бўла олади. Ялпи миллий
маҳсулотнинг ўсиб бориши билан бирга аҳоли, корхоналар ва давлат бюджети даромадлари
ҳам ортиб боради, фақат уларнинг бир бирига бўлган нисбати тенг тарзда ўсмайди, балки
турли хил суръатларда ўсади. Шунинг учун миллий иқтисодиёт ҳам шунга мос тарзда
ўзгариши керак. Бизнинг мамлакатимизда охирги йилларда молиявий сиёсат аҳоли
даромадларини кўпайтиришга қаратилган. Шунинг учун халқ хўжалигидаги таркибий
ўзгаришгар ички бозорни халқ истеъмоли товарлари билан тўлдиришга қаратилган бўлиши
лозим. Шундай қилинмаса, аҳолининг қўшимча даромадлари ички бозорга босим кўрсатиб
инфляция даражасини ўсишига олиб келади. Мамлакатимизда солиқ юкини камайтиришга
қаратилган чора-тадбирлар тадбиркорлик сектори даромадлари кўпайишига хизмат қилади,
натижада инвестицион товарларга бўлган талаб ортиб боради. Маълумки, агар мамлакатда
ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган бўлса, корхоналарнинг
қўшимча даромадлари янги асбоб-ускуналар, техника ва жиҳозлар билан қопланади. Акс


134
ҳолда мамлакатга керак бўлган асосий фондлар импорт қилиниши лозим. Шундай
қилинмаса, корхоналарнинг даромадлари инвестицион фаолиятга эмас, балки моддий
рағбатлантиришга йўналтирилади, ёки инвестицион товарларнинг нархи ошиб кетишига
сабаб бўлади. Ҳэж бир мамлакат ички эҳтиёжларни тўлиқ ўз имкониятлари ёрдамида
қондира олмайди. Халқаро меҳнат тақсимоти таъсирида импорт ва экспорт операциялари
амалга оширилади. Даромадлар ўсиб бориши билан бирга товарлар ишлаб чиқариш мос
тарзда ўсиши лозим, акс ҳолда тақчиллик вужудга келади. Гап алоҳида товарлар ва
хизматларга бўлган талабни қондириш ёки қондирилмаслиги тўғрисида бормоқда.
Мамлакатимизда енгил автомобилларга тақчиллик сезилади.Натижада аҳолининг катта
қисми навбатда туриб машина сотиб олишни кутишга мажбур. Мавсум пайтида айрим
қурилиш материалларига тақчиллик сезилади ва нархларнинг ўсиб кетишига сабаб бўлади.
Тақчилликни бартараф этиш учун мамлакатда эркин иқтисодий муносабатлар, тадбиркорлик,
монополияга қарши қонунчилик доимий тарзда такомилланиши лозим. Агар эркин рақобат
учун барча керакли шарт-шароитлар яратилган бўлса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўз-
ўзидан ўсиб бориб, янги товарларни ишлаб чиқариш кенг миқъёсда амалга ошади.
Мамлакатимиз табиий газ ва электр энергиясини етарли даражада ишлаб чиқарса ҳам, бу
товарларга бўлган талабни қондиришда муайян муаммолар мавжуд. Аҳолининг табиий газга
бўлган талабининг паст даражада қондирилиши унинг мавжуд ресурслари нотекис
тақсимланиши билан боғлиқ.. Эски технологияларга асосланган саноат корхоналарининг
сақланиб қолиши ва фаолият кўрсатиши улар томонидан меъёридан ортиқ энергия
ресурсларини исътемол қилинишига олиб келмоқда. Аҳолининг айрим қатламлари
фойдаланидиган табиий газ тўловларини ўз вақтида амалга ошириш қобилиятига эга
бўлмаслиги сабабли, дебиторлик қарзлар ўсиб бормоқда, бу эса табиий газ ва элект
энергиясини ишлаб чиқарувчи ва аҳолига етказиб берувчи ташкилотларнинг молиявий
ҳолатини оғир ҳолатга келтирмоқда. Қищ мавсумида табиий газни тўғри тақсимлаш, яъни
айрим саноат корхоналарини вақтинча тўхтатиб, аҳоли таъминотини яхшилашга эришиш
мумкин.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish