Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

2. Ялпи таклиф тушунчаси.
Ялпи таклиф - мавжуд нарх даражасида ишлаб чиқарилган ва сотиш учун тайёрланган
турли-туман товарлар ва хизматларнинг ҳажмидир. Анча юқори нархлар қўшимча товарлар
ишлаб чиқариш учун рағбат яратади. Нархларнинг паст даражаси товар ишлаб чиқаришнинг
қисқаришига олиб келади. Шу сабабли нархлар ва миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўртасида
тўғридан-тўғри ёки бевосита боғлиқлик мавжуд бўлади. Ялпи таклиф миқдорига таъсир
этувчи омиллар қуйидагилардан иборат:
1. Ресурслар нархининг ўзгариши. Хом-ашё, материаллар, энергия ресурслари
нархлари ўсиш тамойилига эга бўлса, ялпи таклиф қисқаради, нега деганда мавжуд айланма
воситалар даражасида корхона камроқ миқдорларда уларни сотиб олиш имкониятига эга
бўлади. Аксинча, қанчалик хом-ашё ва бошқа материаллар нархи қанчалик паст бўлса,
(жумладан ун, шакар, цемент) корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмини шунчалик кўпайишига
эришади, яъни ялпи таклиф ошади.
2. Капитал. Агар жамият асосий капитал захирасини ўстириб борса, ялпи таклиф ўсиш
тамойилига эга бўлади, бу деганики, қанчалик кўпроқ янги завод, фабрика, ва бошқа
корхоналар ишга туширилса, улар замонавий технология ёрдамида модернизация қилинса,
ялпи таклиф ортиб боради.


133
Импорт ресурслари нархлари. Чет эллардан ресурслар импортининг ўсиши миллий
иқтисодиётда ялпи таклифнинг кўпайишига олиб келади. Импорт ресурсларига нархларнинг
пасайиши миллий иқтисодиётда ялпи таклифни оширади, нархнинг ошиши эса ялпи
таклифни камайтиради. Агар Россия Федерациясидан келтирадиган металлар, ёғоч
материаллари, жиҳозлар, асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалик техникаси нархлари
арзонлашса, Ўзбекистондаги хўжалик юритувчи субъектлар уларни кўпроқ миқдорларда
сотиб олиши мумкин, натижада ялпи таклиф кўпаяди. Кейинги даврда импорт ресурсларга
нархнинг ўзгаришига олиб келаётган асосий омиллардан бири - валюта курсларининг
ўзгариб туриши ҳисобланади. Агар чет эл валюталарининг сўмга нисбатан нархи тушса,
яъни сўмнинг қиймати кўтарилса, бунда корхоналар ҳар бир сўм учун кўпроқ чет эл
валюталари сотиб олиш имкониятига эга бўладилар ва бу миллий ишлаб чиқарувчилар учун
чет эл ресурсларининг сўмда ифодаланган нархи тушганлигини билдиради. Бундай шароитда
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар чет эл ресурслари импортини кўпайтиради ва натижада
ишлаб чиқариш, яъни таклиф кўпаяди. Амалиётдан маълумки миллий валютамиз - сўмнинг
қиймати хорижий валюталарга нисбатан доимий тарзда пасайиш тамойилига эга. Агар 1994
йилнинг 1 июли ҳолатига 10 сўм бир долларга тенг бўлган бўлса, ҳозирги вақтга келиб бир
доллар 1400 сўмга тенг. Шунинг учун импорт операциялари билан шуғулланадиган
мамлакатимиз хўжалик субъектлари хорижий валютани қўлга киритиш учун кўпроқ сўм
тўлашга мажбур.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish