Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Таянч иборалар: Ялпи талаб, ялпи таклиф, тўйинган бозор, истеъмол товарлари,
давлат бюджетининг харажатлари, аҳоли даромадлари, жамғариш, инвестицион
харажатлар, фоиз ставкалари, солиқ юки.
1. Ялпи талаб тушунчаси, унинг таркиби ва ўсиш миқдорига таъсир этувчи омиллар.
Ялпи талаб - бу барча истеъмолчилар, яъни аҳоли аҳоли, корхоналар ва давлат сотиб
олиши мумкин бўлган нархлар даражасида турли товарлар ва хизматларнинг умумий
ҳажмини, ёки миллий иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажмини билдиради. Нарх
даражаси қанча паст бўлса, истеъмолчилар миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг шунча
катта қисмини ва аксинча, нарх даражаси қанча юқори бўлса, шунча кам қисмини сотиб
олади. Ялпи талабга нархдан ташқари таъсир қилувчи омилларнинг ўзгариши ҳам миллий
ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига олиб келади.
Истеъмолчининг фаровонлиги, истеъмолчи эга бўлган мулк (уй-жой ва бошқа кўчмас
мулк объектлари) реал қийматининг кескин камайиши товар харид қилишининг камайишига
олиб келади. Истеъмолчилик сарфларининг қисқариши нажасида ялпи талаб камаяди.
Истеъмолчининг 
кутиши. Истеъмолчилик 
сарфлари 
ҳажмидаги 
ўзгариш,
истеъмолчининг нархлар ва даромадлар даражасидаги келажакдаги ўзгаришларни олдиндан
билишига боғлиқ.. Масалар, одамлар келажакда ўзларининг реал даромади кўпаяди, деб
ҳисобласа, улар жорий даромадларнинг кўпроқ қисмини сарфлашга тайёр бўлади. Оила
аъзоларидан бири контракт асосида ўқияпти, ярим йилдан кейин ўқиш тугайди.. Оила
даромади келажакда кўпаяди, бир томондан контракт пули тўлаш керак эмас, иккинчи
томондан диплом олувчи ишлай бошлайди ва оилага қўшимча даромад келтиради. Шуни
олдиндан билиб туриб, оила жорий даромадларинг кўпроқ қисмини сарфлашга тайёр бўлади.
Натижада бу даврда истеъмолчилик сарфлари кўпаяди, жамғариш эса камаяди ва ялпи талаб
ортади. Аксинча, агар одамлар келажакда ўзларининг реал даромадлари камаяди деб
ҳисобласа, уларнинг истеъмолчилик сарфлари ва демак ялпи талаб қисқаради.
Худди шундай инфляциянинг кутилиши бугунги ялпи талабни оширади. Чунки
истеъмолчилар нархлар ошгунча товарларни харид қилиб қолишга ҳаракат қилади.
Истеъмолчи қарзлари. Истеъмолчи қарзлари кўп бўлганда, у жорий даромадини
қарзларга тўлаб, ўзининг бугунги сарфларини қисқартириши мумкин.
Солиқ.. Даромад солиғи ставкасининг камайиши, нархларнинг мавжуд даражасида
истеъмолчилик сарфларини кўпайтиради, солиқларнинг ошиши истеъмолчилик сарфларини
камайтиради. 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда даромад солиғи ставкасининг
иккинчи қисми 20 фоиздан 18 фоизгача пасайтирилди, натижада аҳолининг реал даромади
бирмунча ошди ва истеъмолчилик сарфларини кўпайишига олиб келди.
Инвестицион сарфлар, яъни ишлаб чиқариш воситаларини харид қилиш, ялпи
талабнинг нархдан ташқари муҳим омили ҳисобланади. Нархларнинг мавжуд даражасида
корхона сотиб олиши мумкин бўлган янги ишлаб чиқариш воситаларининг камайиши ялпи
талабнинг камайишига, аксинча корхона сотиб оладиган инвестицион товарлар ҳажмининг
кўпайиши ялпи талабнинг кўпайишига олиб келади. Мамлакатимизда қулай инвестиция
муҳити яратишга қаратилган шароитлар яратилмоқда. Жумладан, Навоий халқаро аэропорти


132
асосида эркин индустриал иқтисодий зона ташкил этилиши шунга яққол мисол бўлиши
мумкин.
Фоиз ставкалари. Фоиз ставкасининг ошиши, инвестицион сарфларнинг камайишига
ва ялпи талабнинг қисқаришига олиб келади. Пул массасининг кўпайиши фоиз ставкасини
камайтиради ва шу орқали капитал қўйилмалар ҳажмини кўпайтиради. Аксинча, пул
массасининг камайиши фоиз ставкасининг ошишига ва инвестицияларнинг қисқаришига
олиб келади. Ўзбекистон фуқароларининг катта қисми хориж мамлакатларга бориб
ишлаяпти ва улар томонидан юборилаётган маблағлар мамлакатимизда пул массасининг
кўпайишига асос бўлмоқда. Ушбу пулларнинг муайян қисми банкларга қўйилади ва фоиз
ставкаларини пасайишига олиб келади. Охирги пайтларда халқаро молиявий таназзул
натижасида муҳожирларни қабул қиладиган мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръатлари
пасайиб, ишчи кучига бўлган талаб кескин камайиб бормоқда. Натижада муҳожирлар
даромадлари камайиб, Ўзбекистонга юборилаётган пуллар миқдори камайиш тамойилига
эга. Бунинг таъсирида мамлакатдаги пул массаси камайиши, ва шу билан бирга фоиз
ставкаларининг ўсиши эҳтимоли мавжуд, бу эса капитал қўйилмалар ҳажмини камайтиради
ва инвестицион фаолиятга салбий таъсир ўтказади.
Инвестициялардан кутиладиган фойда. Капитал қўйилмалардан юқори фойда
олишнинг кутилиши инвестицион товарларга талабни оширади ва аксинча, истиқболда
инветицион дастурлардан фойда олиш ноаниқ бўлса, инвестицияларга сарфлар камайиш
тамойилига эга бўлади, ялпи талаб ҳам камаяди. Халқаро бозорларда Ўзбекистондан экспорт
қилинадиган маҳсулотлар нархи пасайиб бормоқда, натижада инвестицион сарфлардан
келадиган фойда олиш даражаси камаяди ва ялпи талабга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Солиқлар. Корхонадан олинадиган солиқларнинг кўпайиши капитал қўйилмалардан
олинадиган фойданинг камайишига ва демак, инвестицион сарфлар ва ялпи талабнинг
қисқаришига олиб келади. Аксинча, солиқларнинг қисқариши бундай фойдани ва
инвестицион сарфларни кўпайтиради. Жумладан, кичик корхоналардан ундириладиган
соддалаштирилган ягона солиқ ставкаси 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб 8 фоизгача
пасайтирилди, бу эса корхоналар ихтиёрида кўпроқ фойда қолишини таъминлади, демак
инвестицион сарфлар ва ялпи талабнинг кўпайишига олиб келди.
Давлат сарфлари. Нархларнинг мавжуд даражасида, давлат харидининг кўпайиши
ялпи талабнинг ўсишига олиб келади. Давлат томонидан янги йўллар, коллежлар,
касалхоналар, мактаблар қуришга ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун
қилинадиган сарфлар кўпайса, ялпи талаб ҳам ортиб боради.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish