Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Бозор иқтисодиѐтига босқичма-босқич ўтиб бориш



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Бозор иқтисодиѐтига босқичма-босқич ўтиб бориш. 
Халқи-
мизда «янги уй қурмай туриб, эскисини бузма - бошпанасиз қола-
сан», деган нақл бор. Унда республикамиз аҳолисининг бутун руҳия-
ти тўла акс этган. Шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистоннинг бозор иқти-
содиѐтига ўтиш андозасига босқичма-босқич, эволюцион йўл билан 
ўтиш асос қилиб олинди. Бозор иқтисодиѐти томон сакрашлар, инқи-
лобий ўзгаришлар йўли билан эмас, балки изчиллик билан босқичма-
босқич бориш керак. Ўзбекистоннинг бозорга ўтиш йўлининг ўзига 
хос хусусияти ҳам шунда. Бир босқични тугаллаб, зарур шарт-ша-
роит яратилгандан кейингина янги босқичга ўтилади. Ҳар бир бос-
қичда унинг ўзига хос устуворликлари шаклланади, уларда таъмин-
лаш воситалари такомиллашади. Ҳар бир босқичнинг қанча давом 
этиши унда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар, ташқи омил-
ларнинг нечоғлик қулайлиги, аҳолининг фидокорона меҳнатига 
боғлиқдир.
31
Бозор иқтисодиѐтини ҳаракатга келтирадиган махсус механизм-
лар мавжуддир. Бу механизмларни шакллантиришни ва ҳаракатга 
келтириш натижасидагина бозор ҳаракатга келади. Бозор иқтисодиѐ-
тининг таянчи тадбиркорликдир. Тадбиркорлик фаолиятининг ҳара-
катга келиши учун нарх-наво, рақобат, антимонополиявий давлат 
31
Каримов И.А. Кўрсатилган асар, 65-бет. 


сиѐсати, иқтисодий субъектларнинг мустақиллиги, янгича солиқ 
тизими, суғурта, лицензия, бож тизими шаклланиб амал қилиши 
лозим. Иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш давомида бу воситалар 
бирма-бир ишга тушириб борилди ва такомиллаштирилди. Бозор 
иқтисодиѐтига ўтиш бирданига вужудга келадиган жараѐн эмас. Бу 
жараѐнда кўп босқичлилик тақозо этилади. Чунки бозор муноса-
батларига ўтиш фақат иқтисодиѐт соҳаларини ўзгартириш билан 
чекланмайди. У ижтимоий ҳаѐтнинг бир-бири билан узвий боғлиқ 
бўлган барча соҳаларини, шу жумладан, сиѐсий, маънавий-ахлоқий, 
маиший ва бошқа соҳаларни ҳам тубдан ўзгартиришни талаб қилади. 
Буларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиѐтига босқичма-босқич, эволю-
цион йўл билан ўтиш ҳақидаги концепциянинг ҳаѐтий эканлигини 
тўлиқ тасдиқлайди.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг 
биринчи босқичида иқтисодиѐтни барқарорлаштириш, уни қисман 
эркин қўйиб юбориш жараѐни ролини бозор ва нобозор сектори ўй-
нади. Бу босқичда кичик приватизация юз берди, бозор инфраструк-
тураси, асосан, шаклланди, нарх-наво қисман либераллаштирилди, 
давлат корхоналари сақланиб қолса-да, бозор муносабатларига тор-
тилди, хусусий акционер ва аралаш корхоналар пайдо бўлди, хусусий 
банклар, суғурта компаниялари, молия ва инвестиция компаниялари 
ташкил топди. Давлат хўжаликлари жамоа хўжаликларига айланти-
рилди, улардан фермер хўжаликлари ўсиб чиқдики, натижада фер-
мерлар уюшмаси пайдо бўлди. Фермер хўжалиги секин-аста аграр 
иқтисодиѐтнинг асосий бўғинига айлана борди, ер-сув давлат тасар-
руфида қолди. Иқтисодиѐт устидан давлат назорати сақланиб қолди. 
Иқтисодиѐтда, бир томондан, давлат сектори, иккинчи томондан, эр-
кин бозор сектори амал қилди. Табиий ресурсларнинг асосий қисми 
давлат тасарруфида қолди, лекин уларни ишлатиш юзасидан ижара 
муносабатлари, уларни хорижийларга концессияга бериш жорий 
этилди. Турли-туман мулкчилик пайдо бўла бошлади, хилма-хил 
мулкчиликка таянган аралаш хўжалик турлари шакллана бошлади. 
Биринчи босқичда амалга оширилган тадбирлар натижасида юз 
берган туб ўзгаришлар ўз тараққиѐтида кейинги янги босқичга ўтиш 
учун шарт-шароитлар яратилди. Шунингдек, иккинчи босқич белги-
лари ҳам амалга оширилди, яъни иқтисодиѐтни эркинлаштиришга 
кенг йўл очилди, барча нархлар эркин қўйиб юборилди, улар устидан 
давлат назорати минимал даражага келтирилди. Хусусийлаштириш 


оммавий тус олди. Давлат сектори тобора қисқариб борди. Катта 
приватизациянинг амалга оширилиши натижасида эркин бозорнинг 
салмоғи орта борди. Йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳам хусусий 
мулкка айлантира бошланди. Давлат мулкининг иқтисодиѐтдаги сал-
моғи минимал даражага келтирилди. Табиий ресурслардан муҳими 
бўлган ерни ҳам давлат мулкидан чиқариш бошланди. Ер ҳам ху-
сусий мулкка айлана бошлади; у ҳам олди-сотди гирдобига кириб 
товарга айланди. Фермер хўжалиги аграр иқтисодиѐтдаги асосий 
хўжа-лик шаклини олди. 
Иккинчи босқичда банк тизимидаги монополизм тугатилди. 
Фақат Марказий банк умумий миллий резерв тизими сифатида давлат 
иҳтиѐрида сақлаб қолинди. Банк тизими асосида Марказий банк 
ҳамда нодавлат тижорат банкларидан иборат икки босқичли банк 
тизими вужудга келтирилди. Давлатнинг бевосита хўжалик юритиш 
функцияси қисқарди ва иқтисодиѐтни тартиблаш функцияси билан 
ўрин алмашди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish