Давлат асосий ислоҳотчи
. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида
давлат бош ислоҳотчи, иқтисодиѐт ва ўзгаришларнинг режаларини
тузиб, уларни изчиллик билан амалга оширишда воситачи иштирокчи
ва раҳбар бўлиши керак. Бозор ислоҳотлари умумиқтисодий, умум-
миллий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлганлигидан, уларни айрим жа-
моалар, сиѐсий партиялар ѐки жамоат ташкилотлари бундай ишларни
амалга ошира олмайди. Чунки уларнинг тор корпоратив, партиявий
ѐки гуруҳий манфаатлари умуммиллий манфаатлардан устун туради.
Ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган ҳозирги бозор давлат томонидан
тартибга солиб турилиши лозим. Фақат давлат миллий иқтисодиѐтни
ҳимоялаш, унинг жаҳон хўжалиги билан интеграциясига эришиш,
аҳолининг кенг қатламлари манфаатини юзага чиқариш каби вазифа-
ларни амалга оширади.
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида иқтисодиѐтни шаклланти-
ришда давлатнинг роли жуда муҳимдир. Тоталитар тизимдан бозор
тизимига ўтишда, ўта давлатлаштирилган иқтисодиѐтдан эркин бозор
хўжалиги тизимига боришда давлатнинг ҳукмронлик фаолияти
сақланиб қолишини объектив зарурият талаб қилмоқда. Сабаби ўтиш
даврида, яъни тоталитар тизимдан бозор тизимига ўтишда ўта дав-
латлаштирилган иқтисодиѐтда давлатнинг салмоғи кучли бўлиб, дав-
лат монополизми устун эди. Давлатлаштирилган иқтисодиѐтнинг
ўзига хос амал қилиш механизмлари бўлган. Бошқариш механизми
бирдан, дарҳол йўқолиб, унинг ўрнига бирданига янги иш механизми
пайдо бўлмайди. Шу боисдан, давлат иқтисодиѐт тизгинини бирдан
бўш қўйиб юбормасдан, секин-аста, босқичма-босқич бозор меха-
низми кучайиб, кишилар фаолиятига, ҳаѐтга сингиб боришига қараб
амалга ошириб борилмоқда.
Ўтиш даврида муҳим муаммолардан бири тоталитар тизимни
бозор иқтисодиѐтига айлантириш бўлса, иккинчиси қандай бозор
иқтисодиѐтини вужудга келтиришдан иборат.
«Фақат, - деб ѐзади И.А.Каримов, - ривожланган ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига эга бўлган жамиятгина респуб-
ликанинг давлат мустақиллигини ва иқтисодий қудратини таъмин-
лаши мумкин»
28
.
Демак, Ўзбекистон фақат цивилизациялашган, ижтимоий жиҳат-
дан йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига ўтиш учун дастурий амалга
асосланиб, ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бинобарин, барқарор
28
Каримов И.А. Ўзбекистон – бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос йўли, 54-бет.
иқтисодий ўсишнинг шарти иқтисодиѐтнинг давлат томонидан тар-
тибланишига боғлиқ. Юқори даражада тараққий этган иқтисодиѐт
давлат иштирокида вужудга келади. Ҳатто ривожланган бозор иқти-
содиѐти тизимида ҳам давлат иқтисодиѐтдан четлантирилмайди. У
ўзининг сиѐсати билан иқтисодиѐтга таъсир кўрсатиб туради. Исло-
ҳотларни ўтказиш давомида бозорни хусусийлаштиришсиз тасаввур
қилиш қийин. Чунки давлат мулки монополиядан хилма-хил мулкчи-
ликка, яъни мулкчиликдаги демократизмга ўтказилади. Негаки, мулк-
нинг асосий қисми давлат қўлида бўлади, у эса қонунчиликка муво-
фиқ равишда бошқа соҳибларга берилиши мумкин. Шу сабабли
Ўзбекистонда мулкий ислоҳотлар фаол ўтказилиб, хусусий мулк
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи синфлар қўлига ўтди.
Миллий иқтисодиѐт учун зарур, лекин тадбиркорлар ўзини тез оқлай
олмайдиган ишга табиатан пул сарфламайди, пул сарфлаш давлат
зиммасига тушади. Тадбиркорлар маблағни кам хатарли, тезда фойда
келтирувчи тижорат ишларига сарфлашни афзал кўришади. Шундай
шароитда, яъни ишлаб чиқаришни инвестициялашда давлат ҳам
иштирок этади. Цивилизациялашган бозор иқтисодиѐти муносабатла-
ри иқтисодиѐтда давлатнинг танҳо ҳукмронлигини инкор этади, ле-
кин давлат иқтисодиѐтдан тамомила четлаштирилмайди. У маълум
доирада иқтисодий фаолият юритади. Макроиқтисодиѐтда бир қатор
умумий аҳамиятга эга бўлган соҳалар борки, улар хусусий ѐки жамоа
тадбиркорлиги асосида ривож топа олмайди. Булар жумласига ѐқил-
ғи-энергетика комплекси, сув хўжалиги, темир йўл транспорти, мудо-
фаа саноати, экспортга ишловчи корхоналар ва бошқалар киради.
Улар давлат ихтиѐрида қолади. Бундан иқтисодиѐт учун давлат
тадбиркорлиги зарур эканлиги аѐн бўладики, шундай ҳолатнинг ўзи
ҳам давлатнинг ислоҳотлар ўтказишини тақозо қилади. Бу давлат
иқтисодиѐтни юқоридан туриб бошқарадиган орган эмас деган сўз
эмас. Давлат тадбиркорлик тартиб-қоидаларини жорий эта бориб,
иқтисодиѐт субъектларининг маълум қоидаларга қатъий риоя
этишла-рини талаб қилади. Давлатнинг бевосита фаолияти унинг
қўлида қоладиган мулк доираси билан чекланади. Давлат иқтисодий
мустақилликни таъминлаш учун хўжалик ишларига бевосита аралаш-
майди. Бозор иқтисодиѐти ривожланиб бориши натижасида давлат
иқтисодиѐтни ўз қўлидан секин-аста тадбиркорлар синфининг шакл-
ланишига қараб, улар қўлига ўтказиб, иқтисодий эркинликни кафо-
латлайди. Давлат бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида иқтисодий буҳ-
ронларга йўл қўймаслик, макроиқтисодиѐтнинг энг муҳим соҳалари-
ни қўллаб-қувватлаш, нарх-наво, солиқ, субсидия ва дотациялар
орқали ишлаб чиқаришнинг етакчи тармоқлари ва корхоналарининг
бир меъѐрда ишлаш чора-тадбирларини кўриб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |