Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Қонунлар ва уларга риоя этишнинг устувор бўлиши



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Қонунлар ва уларга риоя этишнинг устувор бўлиши.
Бу 
қоида ҳаѐтнинг барча соҳаларида қонуннинг қатъиян ҳукмронлигини 
назарда тутади. Демак, у қонун олдида барчанинг бараварлиги, 
қонунга риоя этиш ҳамма учун ҳам фарз, ҳам қарз эканлигини бил-
диради. Қонун олдида ҳамма баробардир. Қонун устуворлиги шуни 
билдирадики, асосий ижтимоий, энг аввало, иқтисодий муносабатлар 
фақат қонун билан тартибга солинади. Бу муносабатда қатнашувчи-
лар эса ҳеч бир истисносиз ҳуқуқий нормаларни бузганлиги учун жа-
вобгар ҳисобланади. Бозор иқтисодиѐти тизими қонунчиликка таяна-
ди, унга хос бўлган фаолият қоидалари, иқтисодий муносабатлар 
қабул қилинган ҳуқуқий қонунларда қайд этилиб, зарурлиги Ўзбекис-
тон концепциясида ҳисобга олинади. 
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиѐтига ўтиш концепциясида бун-
дай муносабатларни тартибловчи, унинг цивилизация йўналишига 
қараб боришини таъминловчи ва иқтисодга оид қонунлар алоҳида 
ўрин тутади. Булар мулкчилик, тадбиркорлик, молия-кредит тизими, 
рақобат, антимонопол фаолият, ташқи иқтисодий фаолият, ижара, ер-
га эгалик, концессия, солиқлар, миллий иқтисодиѐт ҳимояси, капитал 
бозори, суғурта каби қатор қонунлардан иборат. Бозор муносабати 
цивилизациялашган муносабат бўлганлигидан, у қонун рухсат берган 
доирада амал қилиши шарт. Ҳар қандай фаолият қонунчилик асосида 
олиб борилиши керак. Юқорида санаб ўтилган қонунлар бир-бири 
билан мувофиқлаштирилган. Бозор иқтисодиѐтига тегишли қонун-
ларнинг амал қилишидаги ўзаро мувофиқлик, уларнинг таъсирчан 
бўлишини таъминламоқда. Муҳими, қонунларга изчил риоя этиш ло-
зим. Улар иқтисодий ҳаѐт меъѐрини белгиловчи куч сифатида ҳамма 
иқтисодий субъектлар томонидан ҳурмат қилиниши шарт. Қонунлар-
га сўзсиз итоат этиш, унинг талабларига мос фаолият кўрсатишни 
талаб қилади. Қонунларга бўйсуниш бозор муносабатларининг му-
ҳим тамойили ҳисобланади. Қонунлар устуворлигининг таъминла-
нишида ҳуқуқий маданият муҳим аҳамият касб этади. 
«Бозор муносабатлари – ўзини ўзи бошқарадиган тизимдир. У 
қайтма алоқага асосланган ҳамда бош-бошдоқликка ва ҳаддан ошиш-
ларга, бозор ғоясининг ўзини обрўсизлантиришга йўл қўймайдиган 


муайян қоидаларга бўйсунади. Бозор қоидалари минг йиллар мобай-
нида яратилгандир. Улар тараққий этган барча мамлакатларнинг 
фуқаролик қонунчилигига ва суд амалиѐтига асос бўлган. Турли мам-
лакатлар қонунчилигида қабул қилинган ҳуқуқий шакллар, восита ва 
услублар хилма-хил бўлгани ҳолда, бозор муносабатлари ривожла-
ниши билан боғлиқ равишда қонун ва юридик амалиѐтига муттасил 
ўзгартиришлар киритилгани ҳолда умумий қоидалар ўзгаришсиз қо-
лади, чунки бозор талаблари объектив равишда шуни тақозо этади».
29
Шундай қилиб, бозор иқтисодиѐти қонунчиликка таянган ҳолда 
цивилизациялашган бўлади. Бозор иқтисодиѐти қонунлар билан 
ҳамоҳанг бўлиб, улар шароитга қараб ўзгариб туради, янгилари қабул 
қилинади, эскиларига тузатишлар киритилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish