Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг асосий тамойиллари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

5-§. Бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг асосий тамойиллари 
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиѐтига ўтишида ўзига хос йўли 
бошқа бирор мавжуд моделнинг кўчирмаси эмас. Бу Ўзбекистоннинг 
ўзига хос янги типдаги моделидир. Бунда, биринчидан, мамлакатнинг 
хусусиятлари ҳисобга олинди, иккинчидан, жаҳон цивилизациясида 
бозор муносабатларига ўтиш жараѐнида тўпланган тарихий тажриба-
лар Ўзбекистон шароитига ижодий қўллаш зарурлиги назарда тутил-
ди. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни мустақил равишда Прези-
дентимиз И.А.Каримов таклиф қилган модель замирида амалга оши-
риш учун ҳуқуқий асослар яратилди. Чинакам миллий, маҳаллий, 
ўзига хосликка мутаносиб хусусийлаштириш моделини рўѐбга чиқа-


риш имконияти пайдо бўлди. Бу модель амалда ўзини тўлиқ оқлади 
ва «ўзбек модели», деган ном олди. «...бизнинг қатъий нуқтаи наза-
римиз, – деб ѐзади И.А.Каримов, – жаҳон тажрибаси ва ўз амалиѐти-
миздан олинган жамики фойдали тажрибаларни рад этмаган ҳолда, 
ўзимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт йўлимизни танлаб олиш-
дан иборат»
26

Ўзбекистоннинг 
бозор 
иқтисодиѐтига 
ўтиш 
модели 
И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги бешта қоидага 
асосланади: иқтисодиѐтнинг сиѐсатга нисбатан устувор бўлиши; дав-
лат асосий ислоҳотчи бўлмоғи керак; қонунлар ва уларга риоя қилиш 
устуворлиги; фаол ижтимоий сиѐсат юритиш; бозор иқтисодиѐтига 
секин-аста, босқичма-босқич ўтиб бориш. 
Иқтисодиѐтнинг устуворлиги
. Бу қоида иқтисодий фаолият 
ижтимоий ҳаѐтнинг бирламчи асоси эканлигидан келиб чиқади. Иж-
тимоий ҳаѐт иқтисодиѐтнинг тараққиѐти даражасига боғлиқ бўлади. 
Тараққий этган, цивилизациялашган жамият юксак ривожланган 
иқтисодиѐтга асосланади. Иқтисодиѐт мафкуравий тазйиқсиз, ўзига 
хос ички қонунларга мувофиқ ривожланиши лозим, – деб ѐзади 
И.А.Каримов, – мафкуравий ақидаларни бартараф этиш хўжалик 
юритишнинг турли ижтимоий шаклларига нисбатан ҳайрихоҳ бўлган 
ижтимоий фикрнинг қарор топишига, бозор муносабатларига мос 
бўлган психологиянинг ва шунга хос иқтисодий тафаккурнинг идрок 
этилишига кўмаклашади.
27
Шундай қилиб, Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан 
сўнг, энг аввал, миллий иқтисодиѐтни барпо этиш, уни ривожланти-
риш, иқтисодий нуфузга эга бўлиш, халқаро иқтисодий муносабат-
ларда фаол қатнашишни мақсад қилиб қўйди. Қолоқ иқтисодиѐт, паст 
турмуш даражаси сиѐсий мустақилликка таянч бўла олмайди. Ҳақи-
қий мустақиллик муттасил ривожланиб борувчи ва моддий тўкин-
чиликни таъминлашга қодир бўлган иқтисодиѐтнинг амал қилишини 
талаб қилади. 
Аҳолининг эҳтиѐжини қондирувчи, унинг келажагини ишончли 
қилувчи восита иқтисодий фаолиятдир. Иқтисодий ўсиш ижтимоий 
оқиллик ва сиѐсий барқарорликни талаб қилади. Миллий оқиллик бор 
жойда иқтисодиѐт равнақ топаверади. 
26
Каримов И.А. Ўзбекистон – бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос йўли, 25-бет. 
27
Каримов И.А. Ўзбекистон – бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос йўли, 44-бет. 



Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish