Баҳо,
сўм
Талаб,
килограмм
25
100
18
300
12
600
6
1000
2
1500
Гўшт бозори мисолига қайтамиз. Истеъмолчилар 1 килограм-
мининг нархи 25 сўм турадиган гўштдан 100, 18 сўм бўлса – 300, 12
сўм бўлса – 1000 килограмм, борди-ю, нархи 2 сўм тушса, 1500
килограмм харид қилишади. Ушбу ҳолда истеъмолчининг хатти-
ҳаракати гўштнинг нархи тушганда уни кўпроқ сотиб оладиган айрим
харидорни рағбатлантирган сабабларга боғлиқ бўлади. Шартли
мисолда келтирилган маълумотларни жадвалда жамлаб, унинг
асосида график тузиш мумкин.
Талабнинг ўзгарувчанлиги
. Нархнинг ўзгариши билан боғлиқ
бўлган талаб ўзгаришининг йўналишинигина эмас, балки бу ўзгариш-
нинг даражасини ҳам билиб олиш муҳимдир. Нархга яраша
талабнинг ўзгарувчанлиги (НТЎ) унинг кўрсаткичидир.
Бунда, Т – нарх ўзгаришидан олдинги талаб, ДТ – нарх ўзга-
риши натижасидаги талаб ўзгариши, Н – товарнинг нарх ўзгариши-
дан олдинги нархи, ДН – нархнинг ўзгариши.
Талабнинг камайиши қонунига мувофиқ, нарх ва талаб қарама-
қарши йўналишда ўзгариши сабабли нарх ўзгарувчанлигининг миқ-
дори ҳамиша нолдан кам бўлади. Бизни ушбу кўрсаткичнинг мутлақ
миқдоригина қизиқтиради. Бунда учта вариант бўлиши мумкин: 1)
талаб нархга қараганда кўпроқ даражада ўзгарса, унда /НЎ/-1. Ўзга-
рувчанлик кўрсаткичидаги нарх билан талабнинг мутлақ ўзгаришига
эмас, балки улар нисбий ўзгаришининг қиѐсланишига эътибор берай-
лик. Тилга олинган учта ҳолатнинг биринчисида талаб ўзгарувчан,
иккинчисида – талабнинг ўзгарувчанлиги бирга тенг, учинчисида –
талаб ноўзгарувчан ѐки қатъий бўлади.
Бир товарнинг ўзига талаб исътемолчиларнинг турли гуруҳлари
учун ўзгарувчан ѐки ноўзгарувчан бўлиши мумкин. Лекин шундай
товарлар ҳам борки, уларга талаб ҳамиша ва аҳолининг ҳамма гуруҳ-
лари учун амалда ноўзгарувчандир. Биринчи галда, зарур буюмлар,
хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари шу хилдаги товарлар жумласига
киради. Мисол учун ноннинг нархи ошса, камроқ сотиб олинмайди.
Чунки у ғоят зарур озуқадир. Натижада нон истеъмол қилишни ка-
майтирмаслик учун бошқа товарларга қилинадиган харажатлар қис-
қартирилади. Иккинчи томондан, нон озуқа муҳтожлигини қониқти-
ришнинг жисмоний чегарасига эга бўлиб, у зудлик билан қондири-
лади. Нон нархининг пасайиши эса уни кўпроқ истеъмол қилишга
олиб келмайди, албатта.
Муайян жой ѐки ижтимоий гуруҳ учун анъанавий бўлган истеъ-
мол буюмлари шундай товарлар жумласига кирадики, уларга бўлган
талаб ноўзгарувчандир. Масалан, Ўзбекистонда гуруч шундай маҳсу-
лот жумласидандир. Гуруч нархининг тушиши ѐки ошиши уни истеъ-
мол қилишда, демак, унга бўлган талабда катта ўзгаришлар рўй
бермайди.
Талаб қилинган товарлар миқдорини бир қанча омиллар, яъни
товар ѐки хизматлар нархи, харидорлар диди, истеъмолчилар дарома-
ди, ўринбосар товарлар ва хизматларнинг нархи, товар ва хизмат-
ларни харид қилиб олувчиларнинг умумий сони, инфляция эҳтимоли.
Аммо талаб фақат товарлар нархигагина эмас, балки харидор-
ларнинг даромадларига ҳам боғлиқ. Даромад билан талабнинг ўзга-
ришлари ўртасида боғлиқликни аниқлаб берувчи кўрсаткич даромад-
га яраша талабнинг ўзгарувчанлиги (ДТЎ) деб аталади. Бу кўрсаткич
қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |