Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


VII БОБ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

VII БОБ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ 
 
1-§. Талаб ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. 
Талаб қонуни
Бозор мураккаб тизими бўлиб, унинг ишлаши бўғинларининг 
ўзаро таъсирига боғлиқ. Аммо “бозор” тушунчаси қамраб олган қатор 
иқтисодий муносабатлар орасида унинг асосини ташкил этувчи ўзига 
хос турлари ҳам борки, уларсиз бозорнинг реал мавжуд бўлиши ҳам, 
назарияда англашилиши ҳам мумкин эмас. Булар талаб, таклиф, 
бозор нархи, конъюнктуралардан иборат. 
Талаб, энг аввало, бирор неъмат ѐки хизматларга эҳтиѐжнинг 
бозорда намоѐн бўлишидир. Бозорда эҳтиѐжларнинг талаб шаклида 
майдонга чиқишининг сабаби товар ишлаб чиқариш хусусиятининг 
ўз замиридадир. Ҳар қандай товар фақат бирорта бошқа товар ѐки 
пулга алмашув йўли билан олиниши мумкин. Қондирилганлик учун 
ҳақ тўлаб бўлмайдиган эҳтиѐжни бозор ҳисобга олмайди. Масалан, 
кимдир автомобиль сотиб олмоқчи (эҳтиѐж), аммо унинг пули йўқ. 
Бундай эҳтиѐж, табиийки, талаб бўла олмайди. Пировардида, шундай 
хулосага келиш мумкин: талаб шунчаки эҳтиѐж эмас, балки 
тўловга 
қобил, пул билан таъминланган эҳтиѐждир. 
Уч хил омил, яъни товарлар нархи, харидорлар даромадлари, 
истеъмолчилар диди ва эҳтиѐжи талаб даражасига таъсир кўрсатади. 
Бу омиллар айрим харидорларнинг ҳам, истеъмолчилар катта гуруҳи-
нинг ҳам талабига таъсир кўрсатади. Талабнинг кўрсатиб ўтилган 
омиллардан ҳар бирига боғлиқлигини аниқ мисолларда кўриб 
чиқамиз. 
Талабнинг ўзгариши
. Талаб билан нархларнинг ўзаро таъси-
рини ҳар бир товар бозорида кузатиш мумкин. Мисол учун мол гўш-
тини олайлик. Ҳамма сотувчилар сифати билан бир хил гўштни сота-
дилар, лекин бунда аҳолининг даромади, анъана ва дидлари ўзгармай 
қолаверади, деб фараз қилайлик. Аслида фақат мол гўштининг нархи 
ўзгаради, холос. Вазифа талаб ва нархларнинг бир-бирига қандай 
таъсир қилишини кузатишдан иборат. 
Даставвал, айрим истеъмолчи талабининг ўзгаришини кўриб 
чиқамиз. У гўштнинг бир килограмми 25 сўм турганда уни олмайди. 
Борди-ю нарх, масалан, 18 сўмгача тушса 1 килограмм, 12 сўмгача 
тушса 2 кг, 6 сўмгача тушса 3 кг сотиб олинади ва ҳоказо. Демак, 
гўштнинг нархи қанча паст бўлса шунча кўп сотилади. Албатта, 


бошқа ҳар қандай эҳтиѐждек, гўштга бўлган эҳтиѐж ҳам қониқиш-
нинг муайян жисмоний чегарасига эга. У қондирилган тақдирда, 
нархнинг ҳар қанча камайтирилишидан қатъи назар, кишини яна 
гўшт сотиб олишга мажбур қила олмайди. Аммо нарх пасайган сайин 
шахсий талабнинг ортиб бориши тенденцияси сақланиб қолади. 
Мазкур мисолга оид маълумотларни жадвалда жамлаш ва унинг 
асосида 
шахсий талаб графигини
тузиш мумкин (1-жадвал, 1-
график). 
1-жадвал 
 
 
 
1-график 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish