Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Баҳо, 
сўм 
Талаб, 
килограмм 
 
25 

18 

12 





Талаб қилинган товарлар миқдорига бир қанча омиллар, яъни 
товар ѐки хизматлар нархи, ўринбосар товарлар ѐки хизматларнинг 
нархи, харидорлар диди, истеъмолчилар даромади, товар ва хизмат-
ларни харид қилиб олувчиларнинг умумий сони, инфляция эҳтимоли 
таъсир қилиши мумкин. 
Борди-ю, горизонтал чизиққа талабни, вертикал чизиққа эса 1 
килограмм гўшт нархини жойлаштириб, шартли рақамли мисолга 
мувофиқ бўлган нуқталар билан белгилаб чиқилса, шахсий истеъмол-
чи талабининг графигига эга бўлинади. Модомики, гўшт жуда кўп 
майда қисмларга бўлинадиган маҳсулот, нархнинг ўзгаришига боғлиқ 
ҳолда талабнинг ўзгариши тенденцияси эса графикдаги нуқталарнинг 
жойлашуви билан белгиланар экан, ушбу нутқаларни бирлаштириб 
юбориш мумкин бўлади. Нутқаларнинг бирлаштирилиши шуни 
англатадики, нархнинг ҳар қандай ўзгаришида талабнинг ўзгариши 
содир бўлади ҳамда графикда талаб ва нархнинг ҳар бир миқдорига 
бирон-бир нуқта мувофиқ келади.
Шахсий талаб ўзгаришининг шакли тасодифий эмас. У иқтисо-
дий назарияда талабнинг камайиши қонуни деб аталадиган қонуният-
ни ифодалайди. Мазкур қонунда таъкидланишича, бирон товарнинг 


нархи ошса, унга бўлган талаб камаяди ва, аксинча, товар нархи 
камайса, унга талаб ортади.
Нарх билан талабнинг бундай ўзаро боғлиқлиги батамом тушу-
нарлидир. Товар нархи пасайиб борса-ю, харидорнинг даромади ўз-
гармай қолаверса, ушбу даромаднинг реал харид қуввати орта бора-
ди. Энди истеъмолчи кўпроқ товар, шу жумладан, нархи пасайган 
товарни сотиб олиши мумкин. Иккинчи изоҳ шундан иборатки, даро-
маднинг бошқа товарлар сотиб олинган қисми арзонлашган товарни 
сотиб олишга сарфланади. 
Албатта, бошқа ҳар қандай эҳтиѐждек, гўштга бўлган эҳтиѐж 
ҳам қониқишнинг муайян жисмоний чегарасига эга. Агар эҳтиѐж 
қондирилган бўлса, нархи қанчалик камаймасин кишини яна гўшт 
сотиб олишга ундай олмайди. Лекин, шу маълумки, нарх пасайган 
сайин шахсий талабнинг ортиб боришига мойиллиги ҳамиша мавжуд. 
Гўштнинг нархи қанча юқори бўлса, унга талабнинг ҳажми ҳам 
камаяди ва, аксинча, нархи пасайса унга талаб ортади. Шундай 
қилиб, нарх билан талаб микдори ўртасида тескари боғлиқлилик 
мавжуд. Бунинг акси тескари пропорционаллик қонуни дейилади. Бу 
қонун асосида нималар ѐтишини қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлаш 
мумкин: 
– товарга ва хизматларга бўлган юқори нарх истеъмолчиларнинг 
харид қилиш хоҳишини сўндиради; 
– паст нарх эса бу хоҳишни кучайтиради; 
– эҳтиѐж қондирилиб борган сайин товарнинг истеъмолчи учун 
нархлари пасая бошлайди; 
– нарх пасайса истеъмолчи пул даромадининг реал харид қоби-
лиятини оширади, бундай ҳолатда истеъмол учун кўпроқ маҳсулот 
қўлга киритилади; 
– товарлар нархи юқори бўлса истеъмолда ўхшаш (муқобил) 
паст нархдаги товарларни харид қилиш ҳоҳиши пайдо бўлади. Чунки 
унда ҳар доим қиммат товарлар ўрнига арзонроғини олишга мойил-
лик мавжуд; 
– агар товарларнинг нархи ошиб кетса, айрим истеъмолчилар 
умуман уни харид қилишни тўхтатади ва арзон ўринбосар товарлар-
ни истеъмол қилишга ўтади, айрим истеъмолчилар эса истеъмолини 
қисқартиради. Бу ҳолат умуман талабнинг қискартирилишига олиб 
келади. 


Ҳар бир истеъмолчининг ўз, шахсий талаби бўлиб, у ўзгариб ту-
ради. Улар шакл жиҳатидан бир-бирини такрорламайди. Жами бозор 
талаби ѐки муайян бозордаги умумий талаб эса барча истеъмолчилар 
талабининг мажмуидир. Бинобарин, жами талабнинг графиги нарх-
ларнинг муайян даражасида барча истеъмолчилар сотиб оладиган 
товар миқдорининг ифодаси сифатида шаклланади. Бунинг маъноси 
шуки, товар нархи терилган вертикал чизиқ илгаригича қолади. 
Горизанталь бўйича эса маҳсулотнинг миқдори териладики, уларни 
айрим харидор эмас, балки уларнинг ҳаммаси сотиб олган бўлади. Бу 
ҳолда графикнинг нуқталари нархнинг ўзгаришга боғлиқ тарзда 
барча истеъмолчилар талабининг ўзгаришини кўрсатади (2-жадвал, 
2-график). 
 
2-жадвал
 
 
2-график 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish