Асосий таянч тушунчалар
Талаб
– тўловга қобил эҳтиѐждир.
Талаб эгри чизиғи
– графикда нарх ва талабнинг ҳажми ўртаси-
даги тескари боғлиқликни кўрсатади.
Талаб
қонуни
–
талабнинг
нархга
нисбатан
номутаносиблигидир.
Таклиф
ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарган ѐки
келтириш мумкин бўлган жами товарлар ва хизматлар миқдоридир.
Таклиф эгри чизиғи
– нарх ва таклифнинг ҳажми ўртасидаги
тўғридан-тўғри боғлиқликнинг графикдаги тасвиридир.
Таклиф
қонуни
–
таклифнинг
нархга
нисбатан
мутаносиблигидир.
Таклифнинг эгилувчанлиги
– нарх ўзгаришига нисбатан
таклифнинг ортиб бориши.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар
1. Талаб қонунига изоҳ беринг.
2. Таклиф қонунига изоҳ беринг. Таклифга қандай омиллар
таъсир қилади? Бу омиллардан ҳар бири ўзгарса, талаб эгри чизиғида
қандай ўзгариш рўй беради?
3. Талаб эластиклиги нима?
4. Таклиф эластиклиги нима?
5. Бозор мувозанатини тушунтириб беринг.
Такрорлаш ва ўзини ўзи назорат қилиш учун саволлар
1.
Сиз қyйидaги тушунчаларни қaндaй ўзлаштирганлигингизни
текшириб кўринг:
талаб, шахсий ва жами талаб, талаб графиги, нархга яраша талаб
ўзгарувчанлиги, даромадга яраша талаб ўзгарувчанлиги;
таклиф, шахсий ва жами таклиф, таклиф графиги, соф даромад,
нархга яраша даромад;
таклиф ўзгарувчанлиги, даромадга яраша таклиф ўзгарув-
чанлиги;
талаб нархи, таклиф нархи, бозор мувозанати, нарх мувозанати,
умумий мувозанат, конъюнктура.
2. Талаб таклифдан нимаси билан фapқ қилaди?
3. Талабнинг камайиши қонунини таърифланг.
4. Нима учун бирор товарнинг нархи пасайганда харидорлар уни
кўпроқ сотиб олишади? Нархлар ғоят баланд ва ғоят паст бўлганда
талаб амалда ноўзгарувчан бўладн, буни қандай изоҳлаш мумкин?
5. Қуйида санаб ўтилган буюмларнинг қaйcи бирига талаб
ўзгарувчан бўлади: нон, гилам, гугурт, атир, тилла безаклар?
6. Бозор таклифининг бир қисми:
а) ун тортиш заводи омборларида бўлган ва жўнатишга тайѐр
ун;
б) қайта ишлаш учун шу завод сотиб олган ғaллa;
в) меҳмонлар келишига пиширилган торт:
г) қандолат дўкони витринасига қўйилган торт, деб ҳисобласа
бўладими?
7. Нима сабабдан бирон маҳсулотнинг нархи ошганда ишлаб
чиқарувчилар уни ишлаб чиқаришни кўпайтирадилар? Нима учун
баъзан шундай ҳол рўй бермайди?
8. Бозор хўжалигида балиқ таклиф қилиш ва унинг нархи қандай
ўзгаради, агар:
а) бугун балиққа талаб олдинги кунларга қараганда ғоят
даражада ошса;
б) балиққа бўлган катта талаб бир неча йил сақланиб қоладиган
бўлса;
9. Нархга ва даромадга яраша талаб ва таклифнинг ўзгарувчан-
лиги формулаларини ѐзинг, уларни тушунтириб беринг.
10. Нефтга бўлган талабнинг кенгайишига қандай омиллар олиб
келиши мумкин? Нефтни таклиф қилишни қандай омиллар кўпай-
тириши мумкин?
11. Нархларнинг асосий функцияларини санаб кўрсатинг. Нарх-
ларнинг бозор иқтисодиѐтидаги ролини кўрсатувчи конкрет мисол-
лар келтиринг.
12. Нима сабабдан олди-сотди содир бўладиган нарх талаб ва
таклиф ўзгаришлари тўқнаш келадиган нуқтада белгиланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |