Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Тармоқ ичидаги
рақобат
товарларнинг ижтимоий ѐки бозор 
қийматини аниқлайди ва белгилайди. Бундай қиймат, одатда, ўртача 
шароитда ишлаб чиқарилган ва муайян тармоқ товарларининг анча-
гина қисмини ташкил этадиган товарларнинг қийматига мос келади. 
Шундай рақобат натижасида техник даражаси ва меҳнат унумдор-
лиги юқори бўлган корхоналар қўшимча фойда олади ва, аксинча, 
техник жиҳатдан ночор корхоналар эса ўзларида ишлаб чиқарилган 
товарлар қийматининг бир қисмини йўқотади ва зарар кўради. 
Тармоқ ичидаги рақобат бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчилар 
ўртасидаги рақобатдир. Бундай рақобат товарларнинг нархи, корхона 
фойдасининг миқдори ҳам худди шундай товар ишлаб чиқараѐтган 
бошқа субъектларнинг фаолияти оқибатида келиб чиқади. Ишлаб 
чиқарувчилар ички ва ташқи шароитларнинг кўплиги туфайли, бо-
зорда турлича мавқеини эгаллайди. Улардан ҳар бирининг тармоқда-
ги ўрнини, энг аввало, корхонанинг техник ва технологик даражаси, 
унда ишловчиларнинг малакаси, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва со-
тиш қандай ташкил этилганлиги белгилаб беради. Ташқи шарт-
шароитлар ҳам корхона ишлаб турган табиий ва ижтимоий муҳит кўп 
даражада таъсир кўрсатади. Чунки буғдой етиштиришга ихтисослаш-
ган ферма, бошқа шарт-шароитлар тенг бўлса-да, тупроғи унумлироқ 
бўлган жойдан кўпроқ даромад олади. Ишлаб чиқарувчиларга хом 
ашѐ етказиб берувчилар ва уларнинг маҳсулотларини истеъмол қи-
лувчилар билан боғлайдиган транспорт узеллари, темир йўл магист-
раллари ва автомобиль йўлларига бошқалардан кўра яқинроқ жой-
лашган корхоналар хом ашѐ етказишда ва маҳсулотни сотишда ус-
тунликка эга бўлади. 
Битта тармоқнинг ҳамма корхоналари шартли равишда уч гуруҳ-
га бўлиниши мумкин: тармоқ бўйича ўртачадан юқорироқ маҳсулот 
ишлаб чиқариш ва сотиш кўрсаткичларига эга бўлган – «яхши», тар-
моқда ўртача даражада бўлган – «ўртача», маҳсулот ишлаб чиқариш 
ва сотиш бўйича энг паст кўрсаткичларга эга бўлган – «ѐмон». 
Табиийки, яхшироқ техник-технологик асбоб-ускуналарга, малакали-
роқ ходимларга, шунингдек бошқа эга бўлган корхоналар, бир хилда 
харажат қилган ҳолда, юқоридаги афзалликларга эга бўлмаган 
корхоналарга қараганда кўпроқ ва сифатлироқ маҳсулот ишлаб 


чиқаради. Бунинг оқибатида «яхши» корхоналар ўз товарларини 
ўртача бозор нархларидан пастроқ нархларда, ҳатто «ўртача» ва 
«ѐмон» ишлаб чиқарувчилар зарар кўриб сотадиган нархларда ҳам 
сотишлари мумкин. Буни рақамларда кўриб чиқамиз. 
Айтайлик, ўзаро рақобат қилувчи 3 та корхона жами бўлиб, йи-
лига 100 минг жуфт бир хилдаги пойафзални ишлаб чиқарадилар. 1-
корхона 30 минг жуфт тайѐрлайди; унинг ҳар бир жуфтига кетган 
ишлаб чиқариш харажатлари 20 сўмни ташкил этади. 2-корхона те-
гишли тартибда 60 минг жуфт ва 30 сўмдан тайѐрлаб, 20 сўмдан сар-
флайди. 3-корхона эса 10 минг жуфт пойафзални тайѐрлаш учун 50 
сўмдан сарфлайди. Агар 1 жуфт пойафзалнинг нархи 40 сўм даража-
сида белгиланади деб фараз қилсак, унда мана бундай жадвални ту-
зиш мумкин бўлади: 
Корхона 
номлари 
Чиқарилаѐт-
ган 
маҳсулот 
сони (минг 
жуфт) 
Битта 
маҳсулот 
харажатлари 
(сўм) 
Умумий 
харажат-
лари 
(минг 
сўм) 
Товар 
сотишдан 
ялпи 
даромад 
(минг сўм) 
Фойда 
ѐ зарар 
(минг 
сўм) 
1 сўм 
харажат 
эвазига 
фойда ѐ 
зарар (сўм) 
(6) : (4) 










30 
60 
10 
20 
30 
50 
600 
1800 
500 
1200 
2400 
400 
600 
600 
100 
1,0 
0,33 
-0,2 
Кўриниб турибдики, 1-корхона хўжалик фаолиятини тўғри юри-
тиб, катта фойда олмоқда. Ҳатто 1 жуфт пойафзалнинг нархи 30 сўм-
гача тушса ҳам, у фойда олади, ваҳоланки, 2- ва 3-корхоналар фойда 
кўрмайди. Жадвалдан кўриниб турганидек, 2-корхона фойда олади. 
Лекин унда техникани такомиллаштириш, меҳнат шароитларини 
яхшилаш, ходимлар малакасини ошириш ҳақида, ишлаб чиқариш 
харажатларини қисқартириш ҳақида қайғурилмаса, 1-корхона маҳсу-
лот чиқаришни кўпайтирса ва унинг бозор нархини пасайтирса, 2-
корхона зарар кўриб ишлаши мумкин. 3-корхонанинг кўрган зарари 
100 минг сўмга етади. Бинобарин, унинг раҳбарлари харажатларни 
қисқартириш, маҳсулот чиқаришни кўпайтириш ва унинг истеъмол 
хоссаларини яхшилаш ѐки корхонани бошқа маҳсулот ишлаб чиқа-
ришга мослаштиришга мажбур бўладилар. Ҳар икка чора-тадбирлар 
муайян ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни амалга 
оширишни талаб қилади. Борди-ю, 3-корхона фаолиятида ҳеч қандай 


ўзгариш содир бўлмаса, у бозор иқтисодиѐти шароитида синади ва 
унинг бутун мол-мулки сотиб юборилади.
Ушбу мисол тармоқлар ички рақобати функцияларини яхшироқ 
тушуниб олиш имконини беради. Биринчидан, фан-техника тараққиѐ-
тини рағбатлантириб, ишлаб чиқарувчиларни кўпайтириш ва сифати-
ни яхшилаш ҳақида жон куйдириш талаб қилинади. Иккинчидан
ишлаб чиқаришда иштирок этаѐтган ҳар бир кишининг малакасини 
муттасил ошириб бориш, иш усулларини такомиллаштириш зарур 
бўлади. Учинчидан, ҳар бир тармоқда яхшироқ ишлаѐтган ишлаб 
чиқарувчиларнинг кўпроқ даромад олишлари учун шароит яратиш 
даркор. Тўртинчидан, тармоқ ички рақобати техник ва ташкилий 
жиҳатдан энг илғор корхоналарни танлаб оладики, бу муайян товар-
ларни ишлаб чиқаришга сарфланадиган ижтимоий харажатларнинг 
камайишига олиб келади.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish