Истеъмолнинг моҳияти ва унинг назарий асослари Истеъмол ҳажмига таъсир этувчи омиллар



Download 0,62 Mb.
bet1/7
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#92431
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Iste`mol kurs iwi 2020


Режа:
Кириш

  1. Истеъмолнинг моҳияти ва унинг назарий асослари

  2. Истеъмол ҳажмига таъсир этувчи омиллар

  3. Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари

  4. Мамалакатимизда истеъмол ҳажмининг иқтисодий субектлар оъртасида тақсимланиш ҳолати таҳлили

  5. Ўзбекистонда истеъмол ҳажмини оширишга қаратилган иқтисодий чора-тадбирлар йўналишлари

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар

Кириш
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган оқилона ва изчил иқтисодий сиёсат орқали катта муваффақият ва натижаларга эришилмоқда. Жумладан, ўтган давр мобайнида миллий хўжалигимиз иқтисодий жиҳатдан бир томонламалик ва инқироз ҳолатидан чиқарилди; иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиёт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди; бозор механизмининг таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга келтирилиб, ривожлантирилди. Бундан кўриниб турибдики курс иши сифатида бу мавзунинг танланиши бежиз эмас. Чунки ўзгариб бораётган жуғрофий-сиёсий структуранинг барча минтақаларда иқтисодий кўрсаткичлардан бири бўлган истеъмолнинг аҳамияти жуда катта десак муболағага йўл қўймаган бўламиз. Умуман олгандаиқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият қилувчи асосий таркибий бирлиги сифатида уй хўжаликлари киритилади. Уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилинади. Бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари мулк эгаси ҳамда ишлаб чиқариш омилларини этказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиёжни қондириш учун сарфланади. Демак истеъмол ва унга таъсир этувчи омиллар мавзусини ёритишда уй хўжаликларининг даромад, харажат ва жорий йилдаги истеъмол кўрсаткичларининг базис йилдаги истеъмол кўрсаткичлари билан ўзаро таққосланиши орқали кўрсатилиб берилади. Бугунги кунда истеъмол бозорини сифатли истеъмол товарлари билан тўлдириш, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган талабининг шаклланиши ва унга таъсир этувчи омилларни ўрганиш ҳамда савдони шу асосда ташкил этиб, истеъмолчиларнинг талабларини тўлароқ қондирилишини тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Қисқа вақт ичида иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш, самарали ташқи савдо ҳамда инвеститсия жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, истеъмол бозори, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ижобий ютуқлар қўлга киритилди.
Чунки республикамиз ўз мустақиллигига эришиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда чуқур ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишни белгилаб олди. Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида давлат томонидан халқ истеъмолидаги асосий озиқ-овқат товарлари - истеъмол маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут, қанд-шакар, ўсимлик ёғи, хўжалик совуни, болаларга керакли айрим товарларга белгиланган нарх-навони бошқариб туришни зарур деб топди. Бунда республиканинг ички истеъмол бозорини тартибга солиш ва истеъмолдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг маълум бир турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш орқали, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш давлатимизнинг иқтисодий ислоҳотларини амалга оширишдаги устувор йўналишларидан бири ҳисобланди.


Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish