Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Умумий психология” ва “Ижтимоий психология” кафедраси давлат аттестация комиссиясининг 2022 йил 25 апрелдаги
1-сонли мажлиси баённомаси
Қатнашдилар: Умумий психология кафедраси мудири п.ф.д., проф.Д.Г.Мухамедова, профессорлар Н.С.Сафаев, Х.А.Рухиева, проф.в.б. А.И.Расулов, психол.ф.д. М.Х.Карамян доцентлар: Н.М.Муллабоева, Е.Ю.Агзамова, З.А.Абидова, Д.С.Абдуллажанова, Г.А.Богдалова, С.Рахиммирзаев катта ўқитувчилар; С.А.Бабаджанова, Е.В.Бондарева, Ф.А.Чориев, Н.Одилова, ўқитувчилар: Б.Абдуллаев, Д.Хаджикулова, А.Аълоханов, М.Ибрагимов, О.Мирзаев, Л.Махкамова, М.Идрагимов.
Ижтимоий психология кафедраси мудири проф.в.б. психол.ф.д. Ў.Б.Шамсиев, доцентлар: Н.М.Мажидов, З.Абдурахмонова, Д.И.Илхомова, Н.М.Долимова, Р.Б.Қудратуллаева, И.И.Рахимова, Л.А.Нигматулина, катта ўқитувчилар; З.Зиявитдинова, З.Камалова, ўқитувчилар: Л.А.Жабарова, М.Каримова, Д.Валиева, А.Юсувалиевалар қатнашдилар.
Кўрилган масала: Умумий психология кафедраси 2 курс магистрларининг магистрлик диссертациясини дастлабки ҳимояси ҳақида.
Эшитилди: “Психология” мутахассислиги 2-курс магистранти Бўриева Маҳбуба Шавкатовнанинг “Турмуш ўртоқ интеллектининг никоҳдан қониққанлик даражасига боғлиқлигининг ижтимоий психологик хусусиятлари” мавзусидаги магистрлик диссертацияси бўйича маъруза қилди.
Раис: Тадқиқотчи ўз маърузасини якунлади, унга саволлар бўлса марҳамат.
магистрантга берилган саволлар:
Умумий психология кафедраси психология фанлари номзоди, доцент Н.М.Муллабоева
Савол: тадқиқот мавзуси бўйича танланган методикаларингизни сифат ва миқдор тахлили натижалари ҳақида маълумот беринг?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат Нозима Махмуджановна. Биз тадқиқотимизда Тадқиқотда кузатиш, суҳбат, психологик тестлар, сўровнома ва математик статистика методларидан фойдаланилган. Жумладан, Ю.Е.Алёшинанинг «Никоҳдан қониқиш даражаси аниқлаш» методикаси, эр-хотинларнинг ўзаро тушуниш, эмоционал интилиш, ўзаро ҳурмат омилларининг жинсий мутаносибликка таъсирини ўрганиш учун А.Н.Волкова томонидан яратилган ПЭА методикаси, Дж.Равен томонидан умумий интеллектни ўлчашга мўлжалланган “Прогрессив матрицалар” тестидан, Н.Холлнинг эмоционал интеллектни баҳолаш тестидан фойдаланилди. Олинган натижалар ишончлилиги математик статистика методлари (Пирсоннинг корреляция коэффициенти таҳлил ҳамда Mann-Whitney мезони бўйича факторли таҳлил) орқали SPSS статистик пакети ёрдамида таъминланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |