Истеъмолнинг моҳияти ва унинг назарий асослари Истеъмол ҳажмига таъсир этувчи омиллар


-жадвал Чакана савдо товар айланмаси



Download 0,62 Mb.
bet7/7
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#92431
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Iste`mol kurs iwi 2020

1-жадвал
Чакана савдо товар айланмаси
(2020 йил январь-март, умумий овқатланишни қўшган ҳолда)13


Жами

Аҳоли жон бошига

млрд. сўм

2019 йилнинг шу давирга нисбатан % да

млрд. сўм

2019 йилнинг шу давирга нисбатан % да

Ўзбекистон Республикаси

40 127,40

103,8

1 181,20

101,8

Қорақалпоғистон Республикаси

1 424,00

101,1

749,1

99,6

вилоятлар:













Андижон

3 174,10

101,6

1 012,90

99,6

Бухоро

2 388,60

103,2

1 239,90

101,7

Жиззах

1 656,10

106,1

1 195,50

103,8

Қашқадарё

2 926,00

105,5

890,2

103,3

Навоий

1 386,50

101,9

1 388,20

100,1

Наманган

2 575,10

105,2

914,3

103

Самарқанд

3 268,30

110,8

841,3

108,5

Сурхондарё

2 584,20

103,1

980,8

100,7

Сирдарё

758,5

101,3

894,5

99,3

Тошкент

4 207,90

102,1

1 428,00

100,5

Фарғона

3 146,10

102,4

836,9

100,5

Хоразм

1 844,40

101,3

986,7

99,7

Чакана савдо товар айланмаси (овқатланиш ташкилотларини қўшган ҳолда) аҳоли жон бошига 1,8 % га ошиб, 1 181,2 минг сўмни ташкил этди (2019 йилнинг шу даврида 1 021,0 минг сўм). Ўртача жон бошига товар айланмасининг энг юқори кўрсаткичларини Тошкент шаҳри (3 406,9 минг сўм), Тошкент вилоятида (1 428,0 минг сўм) ва Навоий вилоятида (1 388,2 минг сўм), энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида (749,1 минг сўм), Фарғона вилоятида (836,9 минг сўм) ва Самарқанд вилояти (841,3 минг сўм) қайд этди.


2020 йилнинг январь-март ойлари мобайнида чакана савдо товар айланмаси таркибида овқатланиш ташкилотларининг савдо айланмаси 2,6 фоизни ташкил этиб, 1 060,8 млрд. сўмга етди ёки 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса 4,3 фоизга камайди. Бунда жами савдо айланмасининг 83,7 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шунингдек, умумий овқатланиш ташкилотларининг товар айланмасида йирик корхоналар улуши 16,3 фоизни ташкил этиб, ҳудудлар бўйича энг юқори улуш Тошкент вилояти (26,1 %), Тошкент ш. (22,7 %) ва Самарқанд (16,5 %) вилоятларига тўғри келмоқда.

6-расм. Чакана савдо айланмасида йирик корхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улуши, % да (2020 йил январь-март)14
2020 йилнинг январь-март ойларида чакана савдо товар айланмаси таркибида овқатланиш ташкилотларининг савдо айланмаси 2,6 % ни ташкил этиб, 1 060,8 млрд. сўмга етди ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 % га камайди. Бунда жами савдо айланмасининг 83,7 % улуши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари ҳиссасига тўғри келади.

7-расм. Ҳудудлар кесимида умумий овқатланиш корхоналари савдо айланмаси ўсиш суръатлари, % да15
Умумий овқатланиш корхоналарида савдо айланмасининг нисбатан юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрига (республиканинг жами товар айланмасининг 44,1 %) тўғри келмоқда. Нисбатан юқори ҳажм Тошкент (9,7 %), Самарқанд (7,4 %) ва Бухоро (7,2 %) вилоятларида кузатилди.
2020 йилнинг январь-март ойларида улгуржи савдо товар айланмаси 19 329,2 млрд. сўмни ёки 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,5 % ни ташкил қилди. Йирик корхоналарнинг улгуржи савдо товар айланмаси 1,1 % га ўсиши кузатилиб, ҳажми 4 995,3 млрд. сўмни ва жами улгуржи савдо товар айланмасидаги улуши 25,8 % ни ташкил этганини кўриш мумкин.
Йирик корхоналарнинг улгуржи савдо товар айланмаси 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръатига эришган бўлсада, айрим ҳудудларда товар айланмасининг камайиши кузатилди. Ҳусусан, Андижон, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларда пасайиш кузатилган. Кичик корхона ва микрофирмаларнинг улгуржи савдо товар айланмаси ўтган даврга нисбатан 0,3 % га ўсиши кузатилиб, 14 333,9 млрд. сўмга етди ва умумий улгуржи савдо товар айланмасидаги улуши эса 74,2 % ни ташкил қилди.

  1. Ўзбекистонда истеъмол ҳажмини оширишга қаратилган иқтисодий чора-тадбирлар ёъналишлари

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.16
Иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфлатсияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни таъминлади ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилишига хизмат қилди.
Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизатсия қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида:
Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017 — 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда — Ҳаракатлар стратегияси) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

  • давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизатсия қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Електрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;

  • қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;

  • иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизатсия қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институтсионал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвеститсиявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;

  • ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникатсия ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизатсия қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;

  • хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.

Ўзбекистонда мустақиллигимизнинг биринчи кунидан бошлабоқ истеъмол товарлари бозорини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Кейинги йилларда босқичма-босқич амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида истеъмол товарлари бозорида жуда катта ўзгаришлар юз бермоқда. Яъни:

    • биринчидан, истеъмол товарлари бозорида сотувчиларнинг монополияси деярли барҳам топди. Ҳозирги даврда истеъмол товарлар турли манбалардан, хилма- хил мулкчилик шаклидаги ташкилотлар томонидан эркин рақобат шароитида келтирилмоқда.

    • иккинчидан, истеъмол товарлари бозорининг инфратузилмаси бозор иқтисодиёти шароитига яқинлаштирилди. Ҳозирда чакана савдо ташкилотлари аксарият очиқ турдаги аксионерлик жамиятлар шаклида фаолият курсатмоқда. Улгуржи савдо ташкилотлари ва ишлаб чикарувчилар билан муносабатлар тенг ҳуқуқли иқтисодий мустақиллик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган.

    • учинчидан, истеъмол товарлари бозори давлат бошқарувисиз мустақил равишда тартибга солинадиган тизимга айланмоқда. Агар илгари асосий истеъмол товарлари давлат фондлари ёки давлатлараро шартномалар асосида келтирилган бўлса, ҳозир истеъмол бозорида асосий ўринни шахсий ташаббус билан фаолият курсатувчи савдо корхоналари, хусусий тадбиркорлар эгаллаган.

Савдо ва ишлаб чикариш соҳасида хусусий мулкчиликка асосланган тадбиркорлик муваффақиятли иқтисодий ўзгаришларга калит бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январ "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 1995 йил 5 январ "Хусусий тадбиркорликда ташаббус курсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонлари ҳам айнан шу фаолиятни ривожлантиришга йўналтирилган. Бу тадбирларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикасида истеъмол бозорини шаклланиши ва амал қилиши учун замин яратмоқда.
Шундай қилиб, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификатсиялаш шароитида аҳоли эҳтиёжларини, талабларини чуқур ўрганиш, ишлаб чикаришда аҳолининг истеъмол товарларига булган талабларини таъминлаш, тўлов қобилиятига эга талаб ва маҳсулот таклифминг ўсиб борувчи мутаносиблиги, ички бозорни шакллантириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва маркетинг фаолиятини амалга оширишнинг асосини ташкил қилади.
Таҳлиллар курсатишича, республикамиз иқтисодиётининг хусусиятлари юқоридаги омиллар ичида нарх омиллари ва истеъмолчиларнинг пул даромадлари алоҳида аҳамият касб этаётганлигини белгилаб бермоқда. Ҳозирги кунда истеъмолчиларнинг ўзини тутиши нафақат шахсий дид ёки афзалликларга боғлиқ бўлмасдан, балки истеъмолнинг минимал меъёрини сақлаб қолиш заруриятидан келиб чиқади.
Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистонда истеъмол бозорини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Чунки, истеъмол бозорини ривожлантириш орқали аҳоли ўртасида иқтисодий муносабатлар амалга оширилади, уларнинг моддий эҳтиёжлари қондирилади.
Шунинг учун ҳам истеъмол бозори, уни ривожлантириш ва фаолиятини такомиллаштириш устувор вазифа ҳисобланади. Чунки, ҳозирги кунда юз бераётган жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг Ўзбекистонга таъсирининг жиддий бўлмаслиги учун истеъмол бозорида нархлар индексининг асоссиз тарзда ўсишининг олдини олишга доир чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Истеъмол товарлари ва хизматлари бозорини ривожлантириш учун аввало улар фаолиятида маркетинг фаолиятини мақсадли ташкил этиш лозим. Ушбу маркетинг фаолияти эса товарларни сотиш билан шуғуланувчи сотувчилар ва шу товарларни харид қилиш учун келган харидорларни юқори даражада ташкил этилган сервис асосида кутиб олишга қаратилган тадбирларнинг йиғиндиси бўлиб, унинг мамлакат миқиёсидаги ижтимоий-иқтисодий моҳияти, бу соҳада амалга оширилган ишлар кўламини замонавий маркетинг тамойиллари асосида йўлга қўйиш заруриятини белгилайди. Бу бозорда фойдаланувчилар учун курсатилаётган хизматлар ва ва сотиладиган маҳсулотларни харид қилдириш айнан истеъмол бозорида маркетинг фаолияти шаклланиши ва ривожланишининг истиқболлари билан боғлиқдир.17
Ўзбекистон иқтисодиётининг узлуксиз ривожланишида эришилган бугунги кунда истеъмол товалари бозорининг ривожланганлик даражаси, бозор сиғими, сегментларнинг тўйинганлиги, талаб ва таклиф нисбатида мамлакат аҳолисининг моддий истеъмоли, даромад ва харажатлари, яъни фаровонлиги даражасида, иқтисодиётнинг таркибий тузилишида намоён бўлади.
Республикамиз аҳолиси талабини шакллантирувчи омиллар тўғрисидаги фикримизни давом эттирадиган бўлсак, шуни яна бир бор таъкидлашимиз зарурки, биз ўрганаётган категория - талабга таъсир этувчи энг муҳим омил бу аҳоли даромадларидир. Талабнинг таркибига аҳолининг турмуш тарзи ва касб-кори ҳам жиддий таъсир курсатади. Масалан, шаҳар аҳолиси қишлоқникига нисбатан ўз даромадларининг катта қисмини пояфзал, трикотаж маҳсулотлари, мусиқа асбоблари ва жиҳозларни харид қилишга сарфласалар, қишлоқ аҳолиси велосипед, мототсикл, алоҳида газлама турлари, резина пояфзал ва ҳоказоларга сарфлайдилар. Аҳоли касб таркибининг талабга булган таъсири пул даромадлари орқали кўзга ташланади. Бунда турли касб гуруҳларининг иқтисодий имкониятларини чуқур ўрганиш зарур.
Республикамиз қишлоқ аҳолиси талабининг хажми ва таркиби кўп жиҳатдан натурал (нотовар) истеъмоли хажми билан, яъни шахсий фойдаланишга бозор воситасисиз келтириладиган маҳсулотлар билан белгиланади. Иқтисодиётни диверсификатсиялаш шароитида натурал истеъмолнинг солиштирма сиғими ўтган йиллардагига нисбатан ўсмоқда. Бундай ўсиш картошка, тухум, сабзавотлар, сут, гўшт маҳсулотларида анча юқори.
Талабга таъсир этувчи омиллар ўртасида демографик хусусиятлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг таъсири бевосита ҳамда бошқа омиллар орқали бўлиши мумкин. Аҳолининг ёш таркиби ва оила аъзоларининг сони сингари демографик омиллар талабнинг хажми ва таркиби бўйича шаклланишига таъсир курсатади. Талаб таркибига шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони ўртасидаги нисбат жиддий даражада таъсир курсатади, чунки аҳоли бу тоифаларининг истеъмол даражаси бир-биридан фарқ қилади.
Талабга таъсир этувчи демографик омиллар қаторида оила таркиби алоҳида ажралиб туриши бежиз эмас. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, оила катталашган сари истеъмол товарларини харид қилиш ҳаражатлари ошиб боради.

Юқори ўсиш суръатларини таъминлашда тармоқда, айниқса газ-кимё, кимё ва нефт- кимё, электротехника, озиқ-овқат тармоқларида катта фойдаланилмаётган имкониятлар мавжуд.
Юқорида қайд этилган ижобий натижалар аҳоли жон бошига ўртача даромаднинг ўсишида ўз ифодасини топган. Мамлакатимизда аҳоли даромадларининг ошиб бориши билан унинг таркиби ўзгариб, тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромад барқарор ўсиб бораётгани алоҳида эътиборга моликдир. Ўтган 2015 йилда ушбу курсаткич 51 %ни ташкил қилди, бошқача айтганда, одамлар даромадининг ярмидан кўпи биринчи навбатда тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнес ҳисобидан шаклланмоқда.
Ана шу даврда аҳолининг банклардаги омонатлари ўсиши 34,6 %ни ташкил қилди, сўнгги ўн йилда эса 40 баробардан зиёд ошди. 2017 йилда мамлакатимиздаги барча инвеститсияларнинг 22 % дан ортиғини аҳоли инвеститсиялари ташкил этди.
Ўзбекистонда аҳолининг энг кўп таъминланган 10 %и ва энг кам таъминланган 10 % қатлами даромадлари ўртасидаги тафовут 2015 йилда атиги 8,0 баробарни ташкил этди. Бу жаҳондаги энг паст курсаткичлардан бири бўлиб, мамлакатимизда жамиятнинг кескин табақаланишига йўл қўймаслик борасида олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг самарасидир.
Хориж тажрибасидан маълумки, аҳоли даромадларини шакллантиришда "истеъмол саватчаси" муҳим аҳамият касб этади. "Истеъмол саватчаси" - бу аҳоли физиологик қобилиятини тиклаш учун зарур бўлган энг муҳим истеъмол товарлар меъёрининг маълум даврдаги қийматидир. Ҳар бир мамлакатда "истеъмол саватчаси" таркиби туб аҳолининг демографик, миллий, тарихий ва бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ҳозирги пайтга келиб, Ўзбекистон "истеъмол саватчаси"га энг муҳим 19 хил озиқ-овқат маҳсулотлари киритилган. Истеъмол саватчасини ўрганишнинг иқтисодий аҳамияти шундан иборатки, унинг қийматидаги ўзгаришларга қараб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож табақаларининг даромад миқдорлари оширилади ёки маълум даражада (масалан, 50-70 %) индексатсия қилинади. Истеъмол саватчасидан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари асосий даромадлари индексатсия қилинади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни курсатадики, уларда инфлятсия даражаси 3-7 % бўлганда иш ҳақи ва бошқа тўловлар индексатсия қилинади. Шуни таъкидлаш жоизки, иқтисодиётимизда 2018 йили юқори ўсиш суръатлари таъминланиб, аҳолининг реал даромадлари 151,1 %га ошди, 2013-йилда эса ўтган йилги инфлятсия даражаси 2018 йилдаги 7,0 % ўрнига 6,8 %ни ташкил қилди. Бу авваламбор қатъий, шу билан бирга, пухта ўйланган пул-кредит сиёсати ва инқирозга қарши кўрилган самарали чора-тадбирларимизнинг натижасидир.
Лекин шуни унутмаслик керакки, иш ҳақини минимал миқдорини белгилашда оилалар "истеъмол саватчаси"нинг қуйи чегараси, яъни оила аъзоларининг асосий физиологик, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш учун зарур булган минимал истеъмол бюджетидан келиб чиқиб белгиланиши муҳимдир.
Талабга таъсир курсатувчи омиллар таркиби бир хилда бўлмай, улар вақт сайин ўзгариб туради. Демак, бу омиллар муҳим аҳамиятга эга. Пулнинг қадрсизланиши, хом-ашё ва материалларнинг этишмаслиги, товар заҳираларининг камайиши ва бошқалар тўғрисидаги кундалик ахборотлар истеъмолчини кўпроқ ўйлашга ва фаолроқ ҳаракат қилишга, баъзи ҳолларда, бугунги кун учун керак бўлмаган товарларни ҳам сотиб олишга ундайди . Бу эса талабнинг хажмига таъсир курсатади. Талабнинг ҳажми эса ўз-ўзидан истемолнинг асосий кўрсаткичидир.


Хулоса
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, истеъмол - жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш мақсадида ишлаб чиқариш натижаларидан ва ишлаб чиқариш омиллари (ишчи кучи)дан фойдаланиш жараёнидир. Миллий иқтисодиётда янгидан вужудга келтирилган қиймат, яъни миллий даромад истеъмол ва жамғарма мақсадларида сарфланади. Буни кенг маънода талқин қиладиган бўсак, истеъмол жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш жараёнида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан фойдаланишни англатиб, унумли ва шахсий истемолга ажралади.
Замонавий жаҳон хўжалиги вужудга келмасдан олдин ҳам халқаро иқтисодий муносабатлар (асосан савдо кўринишда) мавжуд бўлиб, бунда асосий эътибор истеъмол таварларига қаратиган. Истеъмол ва жамгарма ҳажми ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги бўғлиқлик истеъмол ва жамғарма функсияси дейилади. Бу функсияни баён этишда классик иқтисодчилар ва кейнсчиларнинг нуқтаи назарлари фарқланади. Классик иқтисодчиларнинг фикрига кўра, кишилар ўз маблағларини қўшимча даромад келтирган тақдирдажамғармагайўналтиришга ҳаракат қиладилар. Шунга кўра, банкларнинг реал фоиз ставкаси қанчалик юқори бўлса, уларнинг жамғармага қизиқишлари шу қадар кучли бўлади, яъни жамғарма реал фоиз ставкасининг ўсиб борувчи функсияси ҳисобланади. Аҳоли даромадлари истеъмол ва жамғарма маблағларининг йиғиндисидан иборат экан, реал фоиз ставкасининг ўсиши билан истеъмол камайиб, пасайиши билан эса кўпайиб боради. Бошқача айтганда, классик иқтисодчилар фикрига кўра истеъмол реал фоиз ставкасининг пасайиб борувчи функсияси ҳисобланади. Ж.М. Кейнс классик иқтисодчиларнинг бу фикрига қарши чиқиб, уй хўжаликларининг истеъмол сарфлари реал фоиз стафкасига у қадар боғлиқ эмаслигини, кишилар учун ҳамма вақт жорий истеъмолнинг келгусидаги истеъмолдан афзаллигини такидлайди. У истеъмол сарфлари даражасига таъсир кўрсатувчи асосий омил сифатида уй хўжаликларининг жорий даромадларини кўрсатади.
Истеъмолчиларнинг даромадлари қанчалик ўсиб борган сари уларнинг жамғаришга бўлган мойилликлари шунчалик ошиб боради.
Аҳоли даромадларини шакллантиришда "истеъмол саватчаси" муҳим аҳамият касб этади. "Истеъмол саватчаси" - бу аҳоли физиологик қобилиятини тиклаш учун зарур бўлган энг муҳим истеъмол товарлар меъёрининг маълум даврдаги қийматидир. Ҳар бир мамлакатда
"истеъмол саватчаси" таркиби туб аҳолининг демографик, миллий, тарихий ва бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ҳозирги пайтга келиб, Ўзбекистон "истеъмол саватчаси"га энг муҳим 19 хил озиқ-овқат маҳсулотлари киритилган. Истеъмол саватчасини ўрганишнинг иқтисодий аҳамияти шундан иборатки, унинг қийматидаги ўзгаришларга қараб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож табақаларининг даромад миқдорлари оширилади ёки маълум даражада (масалан, 50-70 %) индексатсия қилинади. Истеъмол саватчасидан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари асосий даромадлари индексатсия қилинади.
Иш ҳақини минимал миқдорини белгилашда оилалар "истеъмол саватчаси"нинг қуйи чегараси, яъни оила аъзоларининг асосий физиологик, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш учун зарур булган минимал истеъмол бюджетидан келиб чиқиб белгиланиши муҳимдир. Чунки бу ижтимоий ишлаб чикаришнинг асосий омили - ишчи кучини такрор ишлаб чикаришни зарурий шарти бўлиб, ижтимоий адолат тамойилининг амалга ошишига ёрдам беради.
Таҳлилларимиз курсатишича, республикамизда кундалик истеъмол товарларининг асосий қисмини аҳолининг истеъмолларга бўлган талаби ташкил этади. Истеъмол товарлари иқтисодий категория сифатида қишлоқ хўжалиги, истеъмол саноати тармоқлари, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олинишини ва истеъмолчиларга сотилишини ташкил этувчи хўжаликлар ўртасидаги айирбошлаш муносабатларининг мажмуасини акс эттиради.
Истеъмол кўрсаткичлари тўғрисида умумий хулосага келадиган бўлсак буни жорий йилдаги истеъмол кўрсаткичлари билан фикримизни далилладик. Президентимиз раҳбарлигида истеъмол товарлари ишлаб чикарувчи корхоналар ривожига кенг йўл очилгани ҳам аҳоли бандлигининг ошиши ва даромадлари ўсишида муҳим омил бўлмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси:-Т.: “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017 й. -40 Б.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 26 ноябрдаги ПҚ- 1438-сонли “2012-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори рейтинг кўрсаткишларга еришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги Қарори.

  3. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини “ Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола. Т.: 2017й

  4. Мирзиёев Ш. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Т.: Ўзбекистон. 2017й

  5. Мирзиёев Ш. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз Т.: Ўзбекистон. 2017й

  6. Ходиев Б.Ю., Шодмонов Ш. Иқтисодиёт назарияси. Т.:2018

  7. Шодмонов. Ш., Мамарахимов Иқтисодиёт назарияси. Т.:2016

  8. Джумаев З.А. Макроиқтисодиёт Т.:2018. 300бет

  9. Ишмуҳамедов А. Ва бошқалар.Макроиқтисодиёт.Т.:2005

  10. Интернет сайтлари.

  11. ҳттп://www.пресс-сервиcе.уз - Ўзбекистон Республикаси Президенти ахборот маркази сайти

  12. ҳттп://www.гов.уз - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси расмий

  13. сайти

  14. ҳттп://www.cбу.уз- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти ҳттп://www.стат.уз - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти.




1 Xodiyev B.Yu., Shodmonov Sh. Iqtisodiyot nazariyasi. T.:2018

2 Xodiyev B.Yu., Shodmonov Sh. Iqtisodiyot nazariyasi. T.:2018

3 Xodiyev B.Yu., Shodmonov Sh. Iqtisodiyot nazariyasi. T.:2018

4 Djumayev Z.A. Makroiqtisodiyot T.:2018. 300bet

5 Djumayev Z.A. Makroiqtisodiyot T.:2018. 300bet

6 Djumayev Z.A. Makroiqtisodiyot T.:2018. 300bet

7 Djumayev Z.A. Makroiqtisodiyot T.:2018. 300bet

8 Djumayev Z.A. Makroiqtisodiyot T.:2018. 300bet

9 Djumayev Z.A. Makroiqtisodiyot T.:2018. 300bet

10 Djumayev Z.A. Makroiqtisodiyot T.:2018. 300bet

11 www.stat.uz.маълумоти асосида тайёрланди

12 www.stat.uz.маълумоти асосида тайёрланди

13 www.stat.uz.маълумоти асосида тайёрланди

14 www.stat.uz.маълумоти асосида тайёрланди

15 www.stat.uz.маълумоти асосида тайёрланди

16 Djumayev Z.A. Makroiqtisodiyot T.:2018. 300bet

17 Djumayev Z.A. Makroiqtisodiyot T.:2018. 300bet

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish