Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Нархсиз рақобат
шу билан характерланадики, бунда рақобат 
курашининг асосий омили товарларнинг нархи эмас, балки унинг 
сифати, сервис хизмати кўрсатиш қобилияти, ишлаб чиқарувчи фир-
манинг обрўэътибори, нуфузи муҳим роль ўйнайди.
Нархсиз рақобат билан бир вақтда яширин нарх ѐрдамидаги 
рақобат ҳам амалда бўлиши мумкин. Бунинг учун янги товарлар 
сифатининг ошиши ва истеъмол хусусиятларининг яхшиланиши улар 
нархларининг ўсишига қараганда тезроқ рўй бериши керак. Ҳозирги 
даврда бир турдаги маҳсулотларнинг кўпайиши уларни сотишни 


рағбатлантирувчи реклама, товар белгилари ва фабрика муҳрларидан 
фойдаланишни зарур қилиб қўймоқда. Истеъмолчилик бозорида 
қўшимча хизмат кўрсатиш орқали харидорларни ўзига жалб қилиш 
кенг тарқалмоқда. 
Нархсиз рақобатнинг товар сифатини табақалаштириш каби 
усули ҳам мавжудки, бунда товарларнинг бир хилдаги эҳтиѐжни қон-
дириши ва бир турга мансуб бўлиши, лекин турли-туман ис-теъмол 
хоссаларига эга бўлиши талаб қилинади. 
Товарлар талабга нисбатан ортиқча бўлган шароитда ишлаб 
чиқарувчилар ўз товарларини кредитга сотиш усулидан ҳам фойда-
ланиб, рақибларидан устун келишлари мумкин. Бунда, дастлаб, товар 
нархининг фақат бир қисми, унинг қолган қисми эса шартномада ке-
лишилган аниқ муддатларда тўланади. 
Фан-техника тараққиѐти авж олган ҳозирги шароитда техника ва 
технологиянинг янги ютуқлари юзасидан назорат ўрнатиш учун ку-
раш рақобатнинг асосий усулларидан бирига айланиб бормоқда. Бун-
дан ташқари, ишлаб чиқарувчи корхоналар кўпроқ харидорларни 
жалб қилиш мақсадида узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмолчи-
лик товарларига кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш-
нинг турли хилларидан фойдаланмоқдалар. Масалан, компьютер 
ишлаб чиқарувчи фирма ўз маҳсулотини сотибгина қолмасдан, балки 
уни ўрнатади, истеъмолчи корхона ходимларини улардан фойдала-
нишни ўргатади, кафолатланган муддатда ва ундан кейинги даврда 
таъмирлаш ишларини бажаради, техник хизматни амалга оширади, 
маҳсулотлари ўлчамларини буюртмачи эҳтиѐжларига яқинлаш-
тиради. 
Нархсиз рақобат усуллари ичида маркетинг муҳим аҳамиятга эга 
бўлиб, у маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараѐнини талабга 
мослаштирувчи тадбирлар тизимидан иборат. Бозор иқтисодиѐти 
шароитида талабни яхши ўрганган ва истеъмолчилар эҳтиѐжларини 
тўлароқ қондира оладиган корхоналар ҳар доим рақобат курашида 
ғолиб чиқади. 
Нарх воситасида амалга ошириладиган рақобат усуллари ўрни-
ни нарх билан боғлиқ бўлмаган усуллар эгаллай бошлайди. Рақобат 
курашида товарлар сифати, уларни сотиш шарт-шароитларини яхши-
лаш ва реклама қилишнинг аҳамияти ортди. Кўпчилик фирмалар ўз 
товарларининг рақобатчилариникидан кўра яхшиланганлигини 


ўзларининг товар белгилари ва фирма муҳрлари орқали кўз-кўз 
қилишга харакат қилмоқдалар. 
Товарлар бир хилдаги эҳтиѐжни қондириши ва бир турга ман-
суб, лекин турли-туман истеъмол хоссаларига эга бўлиши мумкин.
Маҳсулот кўп бўлиб, сотувчилар уни тезроқ сотишга уриниш-
ганда, товарларни кредитга сотиш каби рақобат кураши усули муҳим 
аҳамият касб этади. Бунда товар нархининг фақат бир қисми, қолган 
қисми эса шартномада келишилган муайян муддат давомида тўла-
нади. 
Фан-техника инқилоби рақобат курашини ишлаб чиқаришдан 
олдинги босқичга кўчиради. Бу ўринда ихтиро ва хилма-хил техник 
ҳамда технологик такомиллаштириш, патентларга назоратни ўрна-
тиш хусусида гап бормоқда. Мазкур хатти-ҳаракатлар, албатта, бу 
маҳсулотнинг истеъмол хоссаларини муттасил яхшилаб бориш 
имконини беради. Шундай экан, ҳозирги шароитда фан ва техника-
нинг энг янги ютуқларини назорат қилиш учун кураш рақобатнинг 
асосий усулларидан бирига айланганлиги таажжубланарли ҳол эмас. 
Бундан ташқари, фирмалар харидорларни жалб қилиш ниятида 
ўз маҳсулотига кафолатли ва кафолатдан кейнги хизмат кўрсатиш-
нинг турли хилларини амалга оширмоқда. Улар, масалан, дастгоҳлар-
ни нафақат ишлаб чиқарадилар ва сотадилар, балки уларни ўрнатади-
лар, буюртмачи корхона ходимларини улардан фойдаланишни ўрга-
тадилар, уларни кафолатли ва кўпинча кафолатдан кейинги ремонти-
ни бажарадилар, техник хизматни амалга оширадилар, дастгоҳлар 
параметрларини буюртмачи эҳтиѐжларига ғоят яқинлаштирадилар 
ҳам. 
Рақобатлашувда кўпчилик фирмалар, корпорациялар хизмат 
кўрсатиш орқали харидорларни ўзига жалб этиш дунѐ автомобиль 
сотувчи фирмалар ҳар бир автомобилни мижоз дидига мослаш боғ-
лиқ бўлган мингдан яқин техник операцияларни бепул тартиб беради. 
Харидорга қулайлик яратиш орқали товарларни сотишда рақобат-
лашиш кучаяди. 
Ишлаб чиқарувчиларнинг нархлар рақобатида маркетинг муҳим 
роль ўйнайди. Маркетинг умумий тарзда олганда, маҳсулотни ишлаб 
чиқариш ва сотиш жараѐнини истеъмолчи талабларига мослаштира-
диган тадбирлар тизимидан иборатдир. Бозор иқтисодиѐти шароити-
да бирорта ҳам корхона маркетингни четлаб ўта олмайди. Зеро, бозор 
шароитида яхшироқ йўл тута биладиган ва харидорлар эҳтиѐжларини 


тўлароқ қондира оладиган фирмалар ҳамиша ютиб чиқиши шак-
шубҳасиздир. 
Рақобат ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мум-
кин. Бошқа ишлаб чиқарувчилар билан беллаша олмайдиган корхо-
налар ишлаб чиқаришни қисқартиради ѐки тўхтатади. Ресурсларни 
тақсимлаш ва ишлаб чиқариш структурасини бозор рақобати ѐрдами-
да оптималлаштириш механизимининг амалга оширилиши билан бир 
қаторда, кўпинча, ишсизлик, ишлаб чиқариш таназзули, меҳнат ва 
хом ашѐни исроф қилиш каби ҳолатлар ҳам содир бўлиб туради. 
Шунинг учун жамият рақобатларнинг салбий оқибатларини юмша-
тиш имкониятларини излайди. 
Рақобатнинг ғирром усулидан ҳам фойдаланилади. Бунда саноат 
жосуслиги (рақибнинг молия режалари, янгиликлари ва бошқа сир-
ларини ўғирлаш, рақибини хом ашѐ баъзалари, транспорт хизматидан 
махрум қилиш, рақиб корхонасида диверсиялар уюштириш, оммавий 
ахборот воситаларидан рақиб товарларининг обрўсини тушириш 
ҳаракатлари кабилар) воситаларидан фойдаланишга ҳаракат қилина-
ди. Бундай усул, одатда, табиатан ѐввойи бозор иқтисодиѐтига хос-
дир. Маданийлашган, яъни тартиблашган бозор иқтисодиѐти шарои-
тида ғирром усуллар сиқиб чиқарилади.
Тартиблашган бозор иқтисодиѐтида рақобатнинг ѐввойи усулла-
ри таъқиб этилади, ундан фойдаланганлар қонун билан жазоланади.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish