Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Номукаммал рақобат
деганда маълум даражада чекланган 
рақобат тушунилади. 
Номукаммал рақобатнинг учта тури мавжуд:
монополистик 
рақобат, олигополия ва соф монополия рақобати. 
Уларнинг бир-
биридан фарқини 1-жадвалдан кўриш мумкин. 
1-жадвал 
Ўзига хос 
белгилари 
Бозор моделлари (рақобат шакллари) 
Эркин 
рақобат 
Монополистик 
рақобат 
Эркин рақобат 
Олигополия 
1. Фирма 
(корхоналар) 
сони 
Жуда кўп 
Кўп 
Битта 
Бир нечта 
2. Маҳсулот 
тури 
Бир хил 
Табақалашган 
Ноѐб, яъни 
ўрнини босувчи 
йўл 
Бир хил 
табақалашган 
3. Нарх 
устидан 
назорат 
Мавжуд 
эмас 
Тор доирада 
Сезиларли 
Чекланган, ўзаро 
боғлиқлик, 
яширинча 
келишганда анча 
сезиларли 
4. Тармоққа 
кириш 
шароити 
Жуда 
енгил, 
тўлиқ 
мавжуд 
эмас 
Нисбатан енгил Кучли тўсиқ 
мавжуд 
Сезиларли тўсиқ 
мавжуд 
5. Нархсиз 
рақобат 
Мавжуд 
эмас 
Реклама, савдо 
белгилари, 
савдо 
маркалари ва 
шу кабиларга 
анча эътибор 
берилади 
Фирмаларнинг 
ижтимоий 
ташкилотлар 
билан алоқасида 
реклама асосий 
ўрин тутади 
Жуда оддий, 
асосий маҳсулотни 
табақалаштиришда 
6. Мисоллар 
Қишлоқ 
хўжалиги 
Чакана савдо, 
кийим-кечак ва 
пойафзал 
ишлаб чиқариш 
Ижтимоий 
фойдаланишдаги 
маҳаллий 
корхоналар 
Пўлат, автомобиль, 
қишлоқ хўжалиги, 
кўплаб маиший, 
электр ишлаб, 
чиқариш ускуналар 
Бозор иқтисодиѐти шароитида монополистик рақобат ишлаб 
чиқарувчиларнинг мақоми уларнинг бозорда монопол нархлар белги-
лашида ва ўта катта фойда олишида намоѐн бўлади. 
Монополияларнинг юзага келиши қанчалик ғайритабиий бўлма-
син, энг аввало, товар ишлаб чиқарувчиларнинг рақобат кураши 
билан боғлиқдир. Рақобат уларни бозор стихиясини назорат қилиб 
туриш учун бирлашишга мажбур қилади. Бозорни тартибга солиб 


туришга қодир ғоят улкан корхоналарнинг асосий ячейкалари бўлган 
йирик машинали ишлаб чиқариш босқичида бозорни монополиялаш-
тиришда, айниқса, катта имкониятлар пайдо бўлади. Айни вақтда, 
бозор иқтисодиѐтида табииий монополия ҳам мавжуд бўлиб, у ишлаб 
чиқаришнинг нодир ва эркин тарзда такрор яратилмайдиган омилла-
ри (фойдали қазилмалар, конлар, серунум ер участкалари, ноѐб ижо-
дий қобилиятлар ва ҳоказолар)га эгалик қилишга асосланган.
Тўла (мутлақ) монополия шароитида муайян иқтисодий неъмат-
ни фақат битта ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқаради. Дарвоқе, бозорда 
бор неъматларнинг ўрнини бирон бир тарзда боса оладиган неъмат-
лар бўлмайди. Равшанки, бундай монополист нархларни мутлақ 
тарзда назорат қилиб туради. Бунда бирдан бир чекловчи омил талаб-
нинг ўзгарувчанлигидир. Агар талаб ўзгарувчан бўлса, нархнинг 
ошиши, талабнинг камайиши ва ишлаб чиқаришнинг қисқаришига 
боғлиқ бўлади, ишлаб чиқариш миқѐсларининг кенгайиши эса муқар-
рар равишда нархларнинг пасайишига олиб келади (2-расм). 
2-расм 
Маҳсулот бирлигининг нархи 
Чиқарилаѐтган маҳсулот ҳажми 
Эркин ѐки мутлақ монополия битта фирма маҳсулотининг ягона 
ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Бу маҳсулот, яъни ўрнини босув-
чилар бўлмаса мавжуд бўлади. Эркин монополиянинг ўзига хос 
белгилари қуйидагилардан иборат: 
1.Тармоқ битта фирмадан иборат бўлганлиги сабабли, маҳсулот 
(хизмат) нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
2.Маҳсулотнинг ўрнини босувчиси бўлмаганлиги сабабли, 
истеъмолчи фақат монополистдан маҳсулотни сотиб олишга мажбур 
бўлади. Монополист таклиф қилинадиган маҳсулот ѐки хизматнинг 
турига қараб, кенг реклама билан шуғулланиши ҳам, шуғулланмас-
лиги ҳам мумкин. Масалан, бриллиант каби зеби-зийнат буюмларини 
сотувчи эркин монополист ўз маҳсулотига талабни кўпайтиришга 
ҳаракат қилиб, кенг рекламадан кенг фойдаланиши мумкин. Бошқа 


томондан, маҳаллий-коммунал хизмати идораси реклама учун катта 
харажатлар қилишининг ҳожати йўқ. Чунки сув, газ ва электр 
энергияга зарурият сезган аҳоли бу хизмат турларини кимдан сотиб 
олишни рекламасиз ҳам яхши билади.
3.Эркин монополия шароитида фирма нарх юзасидан сезиларли 
назоратни амалга оширади. Бунинг сабаби оддий. Монополист маҳ-
сулот (хизмат)нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади, биноба-
рин, таклифнинг умумий ҳажмини назорат қилиб туради. 
4.Монополиянинг мавжудлиги тармоққа кириш учун тўсиқлар-
нинг пайдо бўлишига олиб келади. Иқтисодий, техник, ҳуқуқий ѐки 
бошқа тўсиқлар янги рақобатчиларнинг тармоққа киришига йўл 
қўймайди. 
Тармоққа кириш учун тўсиқлар ҳар хил кўринишларни олади. 
Булар қуйидагилардан иборат.
А) 
Ишлаб чиқариш миқѐси тақозо қиладиган тўсиқлар
, шу 
жумладан, молиявий тўсиқлар кўпинча шунчалик катта бўладики, бу 
тармоққа киришни тақиқлаш билан баробар демакдир. Масалан, 
йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланган автомобиль саноатига кириш 
учун янги технологияга асосланган зарур ускуналарни сотиб олиш 
жуда катта пул, капитал эвазига талаб қилинади. 
Б) 
Табиий монополияларнинг хусусиятлари тақозо қиладиган 
тўсиқлар.
Бунинг мазмуни шундан иборатки, бир қанча тармоқларда 
рақобат мавжуд бўлмайди, уни амалга ошириш мумкин эмас. Ижти-
моий фойдаланишга асосланган бундай тармоқ корхоналари 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish