Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
 
 
 
Бунда:
ΔТ – даромад хажмининг ўзгариши билан таклифнинг 
ўзгариши; 
Т – таклиф;
ΔД – истеъмолчи даромадининг ўзгариши; 
Д – истеъмолчининг дастлабки даромади. 
Бoзор хўжалигида даромадларнинг ўзгариши нархларнинг ўзгa-
pиши натижасида содир бўлиши туфайли даромадлар билан таклиф-
лар ўзаро мунocабатларининг барча принциплари нархлар билан 
таклифлар ўзаро мунocабатлари принципларига мувофиқ келади. 
Шу туфайли ДЎнинг эҳтимол тутилган миқдорларини махсус 
кўриб чиқишнинг ҳожати йуқ. Чунки улар нархга яраша таклиф 
ўзгарувчанлигининг кўрсаткичида қандай бўлca худди шундайдир. 
Таклиф этилган товарлар ҳажмига нафақат унинг нархи, балки 
яна бир қатор бошқа омиллар ҳам таъсир этади:
1. 
Ресурслар нархи
. Товарларни бозорда таклиф этиш ишлаб 
чиқариш ҳолатларига боғлиқ. Чунки ресурслар нархининг пасайиши 
ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради, товар ишлаб чиқариш-
ни кўпайтиради. Демак, бу омил таклифни орттиради ва аксинча. 
2. 
Ишлаб чиқаришга такомиллашган технологияни жорий 
этиш
. Бу тадбир товар ишлаб чиқариш самарадорлигини ўстиради, 
натижада ишлаб чиқариш ҳолати камаяди. Бу омил ҳам товарлар 
таклифини кўпайтиради. 
3. 
Солиқлар ва дотациялар
. Солиқлар миқдорининг ортиб кети-
ши ҳам ишлаб чиқаришни кўпайтиради, бироқ таклифни камайти-
ради. Давлат томонидан товарлар ишлаб чиқаришга субсидия берил-
ганда у товарнинг боғлиқлиги ортади.
4. 
Бошқа товарлар нархи
. Бундай товарларнинг нархи ўзгариши 
ҳам товарлар таклифини ўзгартиришга олиб келади. 
5. 
Бозорда нархнинг ўсиш эҳтимоли
ҳам товар ишлаб чиқарув-
чининг ҳолатига маълум даражада таъсир этиши мумкин. 
6. 
Бозор учун товар ишлаб чиқарувчилар сони
. Товар ишлаб 
чиқарувчилар нечоғлик кўп бўлса, таклиф қилинадиган товарлар 
миқдори ҳам шунчалик кўп бўлади. 


Бозорда товарлар таклиф ҳажмининг ўзгаришига товарлар хусу-
сиятлари, яъни товарларни сақлаш ва транспорт-ташиш имконият-
лари ҳам таъсир қилади. Масалан, тез бузилувчан қишлоқ хўжалик ва 
озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ вақт сақлаб бўлмайди. 
Таклифнинг ўзгарувчан бўлмаслиги табиий ресурсларнинг 
етишмовчилиги билан боғлиқдир. 
Ер чекланган, унинг нархи қанчалик ошмасин, уни таклиф 
қилишини ошириб бўлмайди.
Ноѐб санъат асарлари ҳам таклифи ўзгармайдиган товарлар 
жумласига киради. Чунки улар яккаю-ягона нусхалардир. 
Вақт омили ҳам товарлар таклифига таъсир этади. Маълумки, 
ишлаб чиқариш жараѐнини ўзгартириш маълум вақтни талаб қилади. 
Шу сабабли нархнинг ўзгаришига дарҳол, тезкорлик билан жавоб 
бериб бўлмайди. Жамият учун товарга талаб кескин ўзгарганда бир 
лаҳзада таклифни кўпайтиришнинг иложи бўлмайди. Бунинг учун 
қўшимча ишлаб чиқаришнинг моддий ва шахсий омиллари талаб 
қилинади. Товарлар таклифи экспорт ва импортга ҳам боғлиқ. Экс-
порт миллий бозорда товарлар таклифини кўпайтиради. Иқтисодий 
ресурсларга бўлган талаб ва таклиф ўзига хос хусусиятларга эга. 
Чунки ресурслар табиатда анчайин чекланган. 
Иқтисодий ресурсларга талаб, биринчи навбатда, ишлаб чиқа-
риш учун ишлаб чиқарилган товарларга бўлган талабга боғлиқ. Бун-
дай товарларга талаб ортиб борган сари иқтисодий ресурслардан 
фойдаланиш ортади ва аксинча. 
Иқтисодий ресурсларга талабнинг ўзгарувчанлиги қуйидаги 
омилларга боғлиқ бўлади: 
– пировард маҳсулотга талабнинг ўзгарувчанлиги мавжуд бирор 
ресурсдан фойдаланиб ишлаб чиқилган товарга талаб ҳам ўзгарувчан 
бўлади. Юқоридаги мисоллардан маълум бўлдики, товар нархининг 
ўсиши товарга бўлган талабни камайтиради. Бинобарин, шу товарни 
ишлаб чиқаришга зарур бўлган ресурсга ҳам талаб камаяди ва 
аксинча.
– ўринбосар ресурсдан фойдаланилганда, биринчи ресурсга 
талаб ўзгарувчанлиги юқори бўлади. 
– товар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган ресурсларнинг 
қиймати умумий харажатлар таркибида ҳисоби юқори бўлиши билан 
шу ресурсга талаб камаяди. Маълумки, кўплаб табиий ресурслар чек-
ланган, шундай бўлса-да, улар ҳам ўзгариб туриш хусусиятига эга. 


Пировардида, шунга мувофиқ равишда унга бўлган таклиф ҳам 
ўзгариб туради.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish