Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Эркин рақобат босқи-
чи ва монопол рақобат босқичи 
шулар жумласидандир. Айрим 
иқтисодчилар эса бу босқичларни инкор қилмаган ҳолда, рақобат-
чилик муносабатлари ривожини тўлароқ таҳлил қилиб, уни тўрт 
босқичга ажратадилар. 
1.
Майда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат 
босқичи
. Бу босқич бозор иқтисодиѐтининг дастлабки шаклларига 
ўтиш даврига хосдир. Унда рақобат бир турдаги товар ишлаб чиқа-
рувчилар ўртасида, маҳаллий бозорлар доирасида боради. Ишлаб 
чиқарувчиларнинг меҳнат маҳоратини ошириб бориш рақобат кура-
шининг асосий усули ҳисобланади. Рақобат ривожининг бу босқичи 
капиталистик ишлаб чиқариш усули қарор топгунча бўлган даврни ўз 
ичига олади. Бу давргача рақобат ривожлана бошлаган бўлса-да, 
лекин жамиятнинг хўжалик ҳаѐтида белгиловчи ўринни эгалламаган 
эди. Жамиятда турли хил ғайрииқтисодий чеклашлар, монопол 
тузилмалар, рақобат учун ѐпиқ зоналар сақланиб қолган эди. 
2.
Капиталистик эркин рақобат босқичи.
Бу босқич товар му-
носабатларининг ҳукмрон муносабатларга айланиши, товарлар, капи-
тал ва иш кучининг эркин рақобати йўлидаги ғайрииқтисодий чек-
лашларнинг олиб ташланиши, ягона миллий ва кейинчалик жаҳон бо-
зори вужудга келиши билан характерланади. Бундай шароитда 
рақобат иқтисодиѐтни бозор йўли билан тартибга солишнинг асосий 
воситаси бўлиб қолади. Янги техника ва технология жорий қилиш, 
меҳнат унумдорлигини ўстириш, янги турдаги товарларни ишлаб 
чиқариш рақобатда ғолиб чиқишнинг асосий шартлари хисобланади. 
3.
Монополистик рақобат босқичи. 
Мазкур босқичда монопо-
лияларнинг баҳоларни белгилашдаги мутлақ имкониятга эга эканли-
ги туфайли рақобат чекланади, техника тарақиѐтига интилиш сўнди-
рилади ва ҳар қандай иқтисодий ташаббус бўғилади. Аслида монопо-
лия рақобатни чекласа-да, уни йўқота олмайди, фақат унинг характе-
рини тубдан ўзгартиради. Тармоқдаги майда капиталларнинг эркин 
рақобати ўрнига тармоқлараро, миллий иқтисодиѐт ва жаҳон миқѐ-
сида иш юритувчи йирик монополиялар ўртасидаги рақобат вужудга 
келадики, натижада у ҳал қилувчи роль ўйнай бошлайди. Монопо-
листик рақобат босқичида рақобатчилик курашининг қатор кўриниш-
лари намоѐн бўлади: бир тармоқ монополиялари ўртасидаги рақобат, 
турли тармоқ монополиялари ўртасидаги рақобат, монополия билан 
монополиялашмаган корхоналар ўртасидаги рақобат, монополлашма-


ган корхоналар ўртасидаги рақобат ва турли мамлакатлар моно-
полиялари ўртасидаги рақобат. Шундай қилиб, монополистик рақо-
бат босқичи иқтисодиѐтда йирик монопол тузилмаларнинг ҳукмрон 
мавқега эга бўлишини характерлайди. Бу босқичда иқтисодиѐт моно-
пол ва эркин рақобат турларига ажралади. Иқтисодиѐтда монопол 
рақобат етакчи бўлиб, эркин рақобат иқтисодий жараѐнларни тартиб-
га солиш мақсадида кейинги ўринга сурилади. Рақобат иқтисодиѐт-
нинг монополлашган ва монополлашмаган, ҳамда шу соҳаларнинг 
ўртасида рўй беради. Рақобат курашида анъанавий усуллар билан 
бирга, бозорни эгаллаб олиш, сиѐсий ҳокимиятдан фойдаланиш каби 
хатти-ҳаракатлардан ҳам фойдаланилади. 
4.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish