Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Фаол ижтимоий сиѐсат
. Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиѐти 
концепциясида ўтишдан олдин кучли ижтимоий сиѐсат ўтказиш дас-
тури ишлаб чиқилиб, унинг амалга ошириб борилаѐтганлиги алоҳида 
таъкидланган. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида қатъий кафо-
латлар вужудга келтирилиб, энг аввал, унинг ночор қисмининг иж-
тимоий ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилди. 
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида ижтимоий 
сиѐсат фаол амалга оширилмоқда. Давлат реал вазиятни ҳисобга ол-
ган ҳолда ижтимоий сиѐсатни юргиза бошлади.
Биринчидан, Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтда ўтмиш-
дан оғир ижтимоий мерос қолган, яъни аҳолининг катта қисми кам-
бағалликда яшар ва ѐрдамга муҳтож эди. Иккинчидан, Ўзбекистон 
иқтисодиѐти аралаш бозор иқтисодиѐтига айланаѐтган шароитда халқ 
фаровонлигини таъминловчи ижтимоий мўлжалга хос бўлади. Учин-
чидан, бозор иқтисодиѐти табиатининг ўзидан келиб чиққан ҳолда 
ижтимоий табақаланиш вужудга келади, ѐрдамга муҳтож аҳоли қат-
лами кўпаяди. Демак, ўтиш даврида камбағаллик муаммоси сақланиб 
қолади. 1990 йилда Ўзбекистон аҳолиси 70 фоизининг жами дарома-
ди тирикчилик ўтказиш учун энг зарур бўлган қуйи даражадан кам 
бўлган. «Аҳолининг муҳтож табақаларини ижтимоий ҳимоялаш сира 
кечиктириб бўлмайдиган, энг устувор вазифа, амалий ҳаракатларнинг 
энг асосий қоидаси бўлиб келди ва шундай бўлиб қолади».
30
Ижтимоий ҳимоялаш дастурлари аҳолининг руҳияти ва кўник-
маларини эътиборга олган ҳолда амалга оширилиши зарур. Ижти-
29
Каримов И.А. Ўзбекистон – бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос йўли, 67-68 бетлар. 
30
Каримов И.А. Ўзбекистон – бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос йўли, 74-бет. 


моий ҳимоя ўткинчи механизмми ѐки доимий хусусиятми, - деган 
савол туғилади. Таъкидлаш керакки, кишилар табиатига хос бўлган 
боқимандалик, ижтимоий табақаланишни ѐқтирмаслик, бой қатлам-
ларга ғараз кўзи билан қараш ва ўз тақдири учун жавобгарликни ҳис 
этмаслик каби кайфиятлар мавжуд. Улар учун кимлардир қайғуриши 
лозим деб ҳисобланади. Бундай кишилар давлат ва ҳукумат, корхона 
ва хўжаликлар бор экан, улар ҳар доим биз ҳақда қайғуради ва бизни 
кулфатда қолдирмайди, деб ҳисоблайдилар. Бундай ҳолатлар ўтмиш-
дан қолган ўзгача қарашлар бўлганлиги учун бозор иқтисодиѐти 
талаблари асосида кишилар руҳиятидаги камчиликларни тарбиялаш, 
ўзгартириб бориш, жамиятнинг турли ижтимоий гуруҳлар, миллат ва 
элатлар ўртасида тотувликни таъминлаш, ижтимоий ҳамкорликни 
мустаҳкамлаш зарур. Бунинг учун иқтисодий ўсишнинг қулай 
шароитларини вужудга келтириш керак. Пировардида, ўтиш даврида 
вақтинча иш билан таъминланмаган шахсларга ижтимоий мадад 
беришга катта эътибор қаратилди. Қонунларга мувофиқ, ишсизларга 
махсус нафақа тўланди, уларни қайта ўқитиб, янги касбларга ўргатиш 
ташкил этилди. 
Ўтиш даврининг дастлабки босқичида ишлаб чиқилган ва амал-
га оширилган ижтимоий сиѐсат ўз олдига қўйган барча вазифаларни 
тўла-тўкис бажара олди, дея оламиз. Ижтимоий сиѐсат сифат жиҳат-
дан янги босқичга кўтарилиб, мавжуд имкониятларни ва стратегик 
мақсадларни ҳисобга олган ҳолда ижтиомий йўналтирилган бозор 
иқтисодиѐтига хос ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий муносабатларнинг 
ягона тизимини шакллантиришга қаратилгандир. Бозор иқтисодиѐ-
тига босқичма-босқич ўтишнинг марказлаштирилган тартибини ре-
жалаштириш ва бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик услубидан 
бозор иқтисодиѐтига ўтиш мавжуд хўжалик юритиш усулларини 
таъмирлаш, у ѐки бу томонини давр талабига мослаштиришдангина 
эмас, балки тамоман янгича хўжалик юритиш тизимини жорий этиш-
дан иборатдир. Бундай ҳолат хўжалик юритишда бир сифат ҳолатдан 
иккинчи сифат ҳолатига ўтишдир. Демак, Ўзбекистоннинг бозор иқ-
тисодиѐтига ўтиш концепциясида мазкур иқтисодиѐтнинг тамомила 
янгиланиши, ўзини оқламаган тоталитар режали иқтисодиѐт тизими-
дан истиқболи амалда тасдиқланган эркин ривожланувчи бозор 
иқтисодиѐти тизимига ўтиш керакклиги айрича кўрсатиб ўтилган. 
Ваҳоланки, бу тизимларнинг негизлари тамомила бир-бирига қарама-


қаршидир. Уларнинг мақсади ва ривожланиш қонун-қоидалари ҳам 
бир-биридан фарқланади. 
Тоталитар тизим иқтисодий фаолият эркинлигини инқилобий 
йўл билан тугатиш, хусусий мулк ва тадбиркорликни таг-томири би-
лан йўқотиш, иқтисодиѐтни бошдан-оѐқ давлатлаштириш, унинг ус-
тидан давлат монополиясини ўрнатишга асосланади. Тоталитар ти-
зим табиатан моноструктурали ҳисобланади. Ундан фарқли ўлароқ, 
бозор тизими полиструктуралидир. 
Полиструктурали тизим турли-туман мулкчилик, эркин тадбир-
корлик, қонунда рухсат этилган иқтисодий фаолият турлари билан ўз 
билганича шуғулланиш, ресурсларнинг чек қўйилмаган тарзда 
ҳаракат қилишига асосланади. Иқтисодиѐтда давлат монополизми 
чекланиб боради. Давлатнинг тартибловчи роли эса ортиб боради. 
Тоталитар тизим билан бозор иқтисодиѐти тизими бир-бирига зид, 
бир-бирини инкор этувчи тизимлардир. Тоталитар тизимда ўз-ўзидан 
бозор иқтисодиѐти тизимига ўтилаверади. Фақат уни чуқур ислоҳ 
қилиш йўли билан бозор тизимига ўтиш мумкин. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish