Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. «Ўзбекистоннинг иқтисодий модели»



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

4-§. «Ўзбекистоннинг иқтисодий модели» 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ўзгаришларнинг ижти-
моий йўналтирилган йўлини танлади. Унга мувофиқ ислоҳотлар на-
тижасида (демак, хусусийлаштириш, эркин нарх белгилаш, рақобат 
ва якка тартибда ташаббус кўрсатиш соҳасида тезроқ натижаларга 
эришиш) эмас, балки аввало, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланган-
лиги иқтисодиѐтда барқарорлик, ижтимоий соҳада аҳилликни таъ-
минлаш устувор мавқега эга бўлади. 
Нега биз учун мақсади ва идеали хусусий манфаатдорлик ҳамда 
хусусий ташаббускорлик ҳукмрон бўлган, «меники» «умумники»дан 
олдинда турадиган жамиятни барпо этишга қаратилган иқтисодий 
ислоҳот тўғри келмайди, деган савол туғилади. Мазкур саволга жавоб 
беришга уринамиз. Зеро, А.Смит ва унинг издошлари назариясига 
кўра, худбинларча бойлик ва фойда орттиришга интилиш, охир 
оқибатда, ижтимоий неъматлар бутун жамиятга фойда олиб келади. 
«Кўзга кўринмас қўл» деб аталувчи ушбу принцип бозор иқтисо-
диѐти диалектикасининг асосий мағизидир. Уни тескарисига талқин 
қилиш «социал ижтимоий негиздан якка тартибдаги хусусий негиз 
сари» принципига амал қилиш, фақат далилни чўзади иқтисодиѐтда 
ҳам, ижтимоий соҳада ҳам мавжуд муаммоларни чуқурлаштиради. 
Аҳолига борган сари кенг ижтимоий кафолатлар бериш ва уларни 
сақлаб қолиш сиѐсати учун бозор иқтисодиѐтида ўрин йўқ, бунда 
давлат белгиловчи бўла олмайди, балки бунда «пул-мол-рақобат-
пул» қоидаси бўйича фаолият кўрсатувчи хусусий мустақил структу-
ралар томонидан белгиланадиган омиллар роль ўйнайди. Бундай ша-


роитда заиф ва ѐрдамга муҳтож субъект эмас, балки энг кучли, ғоятда 
рақобатбардош иқтисодий субъект ютиб чиқади. 
Умуман олганда, идеал ижтимоий-иқтисодий тизимлар мавжуд 
эмас. Уларнинг ҳар бирида яхши ва ѐмон, мукаммал ва чала, илғор ва 
пассив жиҳатлар бор. Чунончи, бозор самарали ишлаб чиқариш, меҳ-
нат унумдорлигини ўстириш, иқтисодий ўсишда суръатларни оши-
риш, фан-техника тараққиѐтини жадаллаштириш, турмушнинг мод-
дий даражасини кўтариш учун мақбул бўлган шарт шароитлар ярата-
ди. Лекин, айни вақтда, унинг самарадорлиги ва жозибадорлигини 
пасайтирадиган ҳолатларни - иқтисодий бухронлар, ишсизлик, ин-
фляцияни ҳам туғдиради. Хусусий ташаббускорлик ва тадбиркор-
ликни намоѐн этиш учун кенг имкониятлар очадиган, истеъмолда 
мўл-кўл моддий ва номоддий неъматларни яратадиган, фан ва техни-
канинг янги ютуқларидан самарадорлик билан фойдаланадиган ва 
уларни рағбатлантирадиган бозор, айни вақтда, ботиний табиатига 
кўра, антиижтимоий ва адолатсиздир. Зеро, жуда энг кучли, энг кўп 
мослашган зотнинг яшаб қолиши тўғрисидаги дарвинизм таълимоти-
га амал қилиш кишиларнинг бирга тотув яшаш негизларига, бир-
бирига муносабатларининг инсонпарварларча принципига зиддир. 
Бозор қонунлари ҳукмрон бўлган жамиятда «яқин кишингга мадад-
кор бўл» деган диний шиор ўрнини анча прагматик ва камроқ ижти-
моий аҳамиятга молик бўлган «яқин кишингни қувиб ет ва ундан 
ўзиб кет» шиори эгаллайди. 
Ҳозирги бозор хўжалигида ғоятда чуқур ўзгаришлар рўй бер-
ганлигига қарамай, ижтимоий муносабатларни барпо этишнинг янги 
хиллари – «постиндустриал» ва «ахборий» хилларининг пайдо 
бўлишида айни тилга олинган давринизм принципи иқтисодий ва 
техник тараққиѐт учун зарур бўлган энергетик генератор ролини 
ўйнайди. Муҳтожлар, фойда олиш ва бойишнинг азалий пойгасида 
қатнаша олмайдиганларни ҳимоя қилиш учун давлат муайян восита-
лар йўли билан буфер ролини ўйнаши керак. Айни шундай иқтисо-
диѐтнинг «аралаш», иккинчи секторли моделининг назарий ва ижти-
моий негизлари яширинган давлатнинг корректировкаловчи ва бош-
қарувчи ролида мустақил хусусий секторнинг салмоғи ўсади. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тадбиркорлик инфраструктураси 
анча мустаҳкамланди, давлат билан корхоналарнинг ўзаро муноса-
батлари тизими ўтиш даврида иқтисодиѐтнинг давлатлаштирилган 
модели характерига эга бўлди. Корхона ва ташкилотларнинг кўпи 


давлат инвестициялари ва дотацияларига таянади. Ҳатто давлатдан 
ҳоли тизим, хусусий сектор давлат ѐрдами ҳисобига кун кечиради: ўз 
кредит маблағининг етишмаслиги, депозитлар, омонатлар, инвести-
ция даромадларини жалб этишда, тижорат инфраструктурасининг ри-
вожланиб, ҳозирги даврга келиб мустақил банк тизими барпо этилди. 
Ўзбекистонда иқтисодий муносабатларнинг янги моделига 
ўтишнинг ўзига хослиги объектив ва субъектив омиллар мажмуи, 
Шарқда ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтни қайта қуриш хусусиятларининг 
ўзига хослиги билан боғлиқ. Тарихан шундай ҳол шаклланганганки, 
Осиѐ мамлакатларида жамиятнинг иқтисодий ривожланишида давлат 
доимо устун роль ўйнаб келган. Хўжалик юритишнинг муайян усу-
лини танлаган ижтимоий, жуғрофий омиллар йирик қурилиш ва 
суғориш ишларини ташкил этиш зарурлигини, шунингдек жамият-
нинг қатъий тартибдаги ижтимоий поғонадорлиги анъаналари ва 
уларнинг Шарққа хос руҳияти иқтисодиѐтда давлат мулкчилиги ва 
давлат моделидан фойдаланишни тақозо этган эди. 
Шарқда жамоанинг манфаатлари, мақсад ва вазифалари якка 
шахсникидан устун турган. Кишилар ҳулқ-атворининг жамоага хос 
андозалари давлатчилик негизидир. Ҳар бир шахс ўзини алоҳида 
мустақил шахс сифатида гуруҳдан, жамоадан ажратмайди, балки 
ўзини ана шу гуруҳ билан тўла уйғунлаштиради. Хўжалик, ишлаб 
чиқариш, тақсимот, айирбошлаш, ва истеъмолни ташкил этишнинг 
тегишли усуллари ҳам ана шунга боғлиқ. 
Шарқда давлат бошқарувини ташкил этиш, ваколат ва вазифа-
ларни юклаш тизимида тарихан қаттиқ структуравийлик ва раҳнамо-
лик ҳукмрон бўлган. Буни, масалан, Қадимги Хитойда амалдорлар 
феодализми тузумида кўришимиз мумкин. Конкрет олинган Шарқ 
давлати катта жамоа бўлиб, унинг ҳаѐтини, иқтисодиѐт принципла-
рини, рационал бюрократияга қараганда, кўпроқ анъаналар, руҳият, 
дин бошқарган. 
Кўпинча туғилиб келаѐтган бозор муносабатларининг намунаси 
сифатида тилга олинадиган Шарқда савдонинг ривожланиши осиѐча 
моделнинг қонуний давоми бўлиб, у капиталистик муносабатлар ва 
ишлаб чиқаришда капиталистик тизимнинг шаклланиши учун асос 
бўлиб хизмат қила олмади. 
Давлат секторининг устувор таъсири Ўзбекистонда ҳозирда 
ўтказилаѐтган ислоҳотларнинг ҳам ўзига хослигини белгилайди. Ғарб 
жамиятининг бозор моделларидан, шунингдек Эрон, Ироқ, Саудия 


Арабистони, барқарор аҳволда бўлмаган Покистон ва Афғонистон 
моделларидан ҳам намуна сифатида фойдаланиб бўлмаслиги туфайли 
иқтисодий ривожланишда ўз моделини шакллантиришнинг зарурли-
ги аѐн бўлди. 
Туркия модели бозор, давлат ва шарқона ўзига хосликни бир-
лаштирувчи модель сифатида маъқул вариантлардан бири ҳисоблана-
ди. Қаттиққўл сиѐсий бошқарув, ижроия маҳкамаларининг кучли 
ҳокимияти, баъзи демократик тартиботлар фаолиятининг чекланган-
лиги, хусусий сектор, тадбиркорлик, хорижий инвестицияларни фаол 
рағбатлантирган ҳолда дунѐвий бошқарув усули Ўзбекистон учун 
жозибали эмас. Шу билан равшанки, узоқ вақт давомида Россиянинг, 
унинг иқтисодий потенциали, маданий, сиѐсий ва бошқа алоқалар-
нинг таъсири республикамиз иқтисодий ривожланиши йўналганлиги-
да устувор мавқеда бўлади. 
Кучли давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви, аввало, кичик ва 
ўрта бизнесга таянувчи Туркия ўзида бамисоли Шарқ ва Ғарбни бир-
лаштирган ҳамда Шарқ типидаги иқтисодиѐтнинг аралаш, икки сек-
торли модели мавжуд бўлиши мумкинлигини намойиш этмоқда. Шу-
нинг учун Ўзбекистон аста-секин, лекин изчиллик билан аралаш 
иқтисодиѐтни шакллантириб бормоқда. Давлат иқтисодиѐтни струк-
туравий қайта қуриш, хусусийлаштириш, акциялаштиришни амалга 
ошириш, тадбиркорлик фаолияти ва хусусий секторга мадад бериш 
билан бир қаторда, кишиларни озиқ-овқат билан ва моддий таъмин-
лаш механизмларини сақлаб қолиш учун, маълум даражада, давлат 
ҳокимиятни марказлаштиришдан фойдаланди. Ўзбекистоннинг 
истиқболи, уни буюк давлатга айлантиришда бош йўл ва мақсад 
иқтисодиѐтни ривожлантириб, халқ фаровонлигини ошириш, инсон 
ҳақ-ҳуқуқлари тўла тантана қилган чинакам демократик жамият бар-
по этишдан иборат. Шундай жамият сари боришнинг асосий шарти 
бозор иқтисодиѐтига ўтиш ҳисобланади. Бозор иқтисодиѐти ишлаб 
чиқаришни барқарор ва тезкор ўстириш воситаларини юзага келти-
риши билан истиқболли ҳисобланади. Бутун дунѐ тажрибаси кўрсат-
ганидек, иқтисодиѐтни юксалтириш учун бозор иқтисодиѐтига ўтиш-
ни Ўзбекистон учун ҳам зарурият қилиб қўйди. «Жаҳон цивилиза-
цияси ижтимоий тараққиѐтнинг сифат жиҳатдан янги йўлларини иш-
лаб чиқди. Тартибга солинган бозор иқтисодиѐти мана шу йўлга асос 
қилиб олинди»
24
.
24
Каримов И.А. Ўзбекистон-бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос йўли, 22-бет. 


Жаҳон цивилизациясининг ўзига хос хусусиятлари бор. Прези-
дентимиз И.А.Каримов бозор иқтисодиѐтига ўтиш концепциясида 
Ўзбекистоннинг ўзига хос йўли борлигини назарий жиҳатдан асослаб 
берди. Бу йўл бозор иқтисодиѐтини Ўзбекистоннинг ўзига хос ша-
роитларини ҳисобга олган ҳолда изчиллик билан шакллантириб бо-
риш, унга секин-аста, босқичма-босқич, халқни ҳимоя қила бориб, 
ижтимоий барқарорликни таъминлаш орқали ўтишни билдиради. 
Ўз йўли дейилганда, Ўзбекистонда бозор иқтисодиѐтига ўтиш ва 
мустақилликни таъминлаш муаммоларининг биргаликда ҳал этили-
ши тушунилади. Ўзбекистон шу йўлдан бориб, келажакда иқтисодиѐ-
ти ривожланган, демократия ривож топган ижтимоий барқарорлик 
ҳукм сурган давлатга айлантиришни мўлжаллаб иқтисодий ислоҳот-
лар ўтказиб келмоқда. “Республиканинг бозор муносабатларига 
ўтишда, – деб ѐзади И.А.Каримов, - ўз йўлидан изчиллик билан бо-
риши демократик ўзгаришлар, республикани ривожланган мамлакат-
лар қаторига олиб чиқиш, унинг халқаро обрў-эътиборини мустаҳ-
камлаш учун пухта моддий негиз яратади”.
25
Ўзбекистон ўз йўлидан ривожлана бора туриб, бир қатор 
муаммолар ечимини ҳал этди, чунончи: 
– муттасил ривожланиб борувчи иқтисодиѐт яратилди; 
– мамлакат ўз миллий бойлигидан самарали фойдаланиб, иқти-
содий салоҳиятни кучайтириб, аҳолининг ҳамма қатламларининг 
фаровон яшашини таъминлай бошлади; 
– халқнинг келажакка ишончи ва ўзини ўзи англаши таъмин-
ланди; 
– мулкнинг турли-шакллари вужудга келди, кўп укладли иқти-
содиѐт шаклланди, ишбилармонлик ривожланди, тадбиркорликка 
кенг йўл очилди; 
– иқтисодий эркинлик таъминланиб, монополизмга йўл берил-
маган ҳолда эркин рақобатчилик учун шарт-шароитлар яратилди; 
– илғор технологияга асосланган моддий неъматлар ишлаб 
чиқаришда чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилди; 
– халқаро иқтисодий муносабатларда фаол иштирок этиш орқа-
ли мамлакат иқтисодиѐтининг жаҳон хўжалиги билан интеграцияла-
шувига эришилмоқда.
Шундай қилиб, иқтисодиѐтимиз мустаҳкам ҳуқуқий нормалар 
негизида институционал ўзгаришларга таяниб, бозор иқтисодиѐтга 
25
Каримов И.А. Ўзбекистон-бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос йўли, 8-бет. 


тинчлик вазиятда босқичма-босқич, эволюцион ўзгаришлар ўтказиш 
орқали барқарор ва собитқадам бўлиб бормоқда. 
Ўзбекистонда ўтказилган ислоҳотлар туфайли қўлга киритилган 
натижаларнинг энг муҳими макроиқтисодиѐтнинг барқарорлигига 
эришилганлигидадир. Натижада иқтисодий ўсиш суръати таъмин-
ланди. Ялпи миллий маҳсулот, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол 
товарлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва уларнинг ўсиш суръат-
ларининг юқори бўлиши таъминланди. Давлат бюджети тақчиллиги 
энг кам даражага туширилди, пулнинг қадрсизланиши бир йилда ик-
ки баробарга камайтирилди. Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистоннинг ўз 
йўли ҳаѐтий ва назарий жиҳатдан асосли эканлигини тасдиқлайди. 
Бозор инфраструктураси шакллантирилди. Банк, молия, солиқ 
тизимлари, фонд, товар, хом ашѐ биржалари, суғурта, аудиторлик, 
лизинг компаниялари ва бошқа бозор тузилмаларнинг янги тармоғ-
лари вужудга келтирилди. Энг муҳими, бозор тузилмалари амалда 
ишлай бошлади. Мустақиллик мафкураси кенг кўламда собитқадам-
лик билан ҳаѐтга сингиб бормоқда. Сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий-
маънавий соҳаларда эришилган ютуқлар фуқароларимизнинг ижти-
моий аҳвол-руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиб, катта-катта ўзгариш-
лар юз бермоқда. 
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиѐтига ўтиш концепциясига кўра, 
ўз йўлини бошқа давлатлар моделларидан сунъий равишда кўчириш, 
бошқалардан андоза олиш орқали эмас, балки мамлакатнинг манфа-
атларини кўзлаган, реал шароитни ҳисобга олган ҳолда ўз дастурига 
асосланиб, тоталитар иқтисодий тизимдан бозор иқтисодий тизимига 
ўтишдан бошлади ва бу дастурни изчил давом эттирмоқда. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish