Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Давлат мулкини хусусийлаштириш ва кўп укладли



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Давлат мулкини хусусийлаштириш ва кўп укладли
иқтисодиѐтни вужудга келтириш 
Ўзбекистонда амалга оширалаѐтган ислоҳотларнинг пировард 
мақсади эркин бозор иқтисодиѐти ва очиқ ташқи сиѐсат ўтказувчи 
кучли ҳуқуқий давлат, демократик жамият қуришдан иборат бўлиб, 
хусусийлаштириш Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган қои-
даларга асосланиб амалга оширилди. Хусусийлаштириш иқтисодий 
тушунча бўлиб, мулкни давлат тасарруфидан чиқариб, уни жисмоний 
ва юридик шахсларга бериш, хусусий секторнинг вужудга келишини 
англатади. Мулкни хусусийлаштириш бозор муносабатларини шакл-
лантиришнинг негизи бўлиб, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни 
вужудга келтиради. 
Бозор ислоҳотларининг бош масаласи мулкчилик муносабатла-
рини тубдан ўзгартиришдан иборат. Чунки шундай йўл билан кўп 
укладли иқтисодиѐт ва рақобатлашиш муҳити шакллантирилади 
ҳамда бозор иқтисодиѐти тизимига ўтишнинг шарт-шароитлари ву-
жудга келтирилади. Шу сабабли республикада мулкий муносабат-
23
Каримов И.А.. Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли, 27-31 бетлар. 


ларни ислоҳ қилишдан кўзда тутилган мақсад давлат мулки монопо-
лизмини тугатиш, унинг тасарруфидан чиқариш, яъни хусусийлаш-
тириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиѐтни вужудга келтиришдан 
иборат. 
Дастурий ѐндашув ва хусусийлаштиришни босқичма-босқич 
амалга ошириш республикада ўтказилаѐтган исоҳотларнинг ўзига хос 
хусусиятидир. Хусусийлаштиришнинг давлат-амалий дастури тузи-
либ, босқичма-босқич ўтказиб борилмоқда. Хусусийлаштиришнинг 
ҳуқуқий-меъѐрий жиҳатини таъминлаш учун бир туркум қонунлар ва 
меъѐрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Уларда мулкни давлат тасарру-
фидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг қоидалари, амалга ошириш 
услубиятлари ва шакллари, шарт-шароитлари, объектлари, сотиш ва 
сотиб олиш тартиблари белгиланиб берилди. 
Ўзбекистонда дўконлар, ошхоналар, қаҳвахоналар, сартарош-
хоналар, корхоналар, тайѐрлов идоралари, матлубот жамиятлари, 
маҳаллий саноат корхоналари хусусийлаштирилди. Натижада ишлаб 
чиқариш воситаларининг бир неча юз минг янги мулкдори вужудга 
келди. Аграр секторда колхоз ва совхозлар устун роль ўйнаб келган 
қишлоқ хўжалигида ҳам (яратилган барча қишлоқ хўжалиги маҳсу-
лотларининг салкам 80 фоизи улар ҳиссасига тўғри келар эди) хусу-
сий сектор (фермерлик сектори) бунѐд этилдики, уларга суғорилади-
ган ерларнинг 900 минг гектардан кўпроғи ажратилди. Ҳозирги кунда 
фермер хўжалигининг сони 45 мингдан кўпроқ бўлиб, уларда ялпи 
ички маҳсулотнинг 30 фоиздан кўпроғи тайѐрланади. Халқ хўжали-
гида банд бўлганларнинг 35 фоизи шу хўжаликларда ишлайди. 
Республикада аграр ислоҳотнинг негизи – ерга мулкчилик маса-
ласи ҳаѐтий зарурият ҳисобланиб, Республика конституциясида ер 
хусусий мулк сифатида сотилиши мумкин эмаслиги, лекин унинг 
узоқ муддатли ижара шартлари билан берилиши мумкинлиги белги-
ланди. Суғориладиган ерларнинг хусусиятлари ҳисобга олиниб, шу-
нингдек фермер хўжаликларининг ирригация ва мелиорация ишла-
рини амалга оширишда маблағлари етмаслиги туфайли давлат бу 
дастурни бажаришни ўз зиммасига олди. Фақат давлат маблағи ҳисо-
бидан мелиорация тармоқларини реконструкциялаш, қуриш ва бошқа 
ирригацион тадбирларни амалга ошириш мумкин. Республикада 
аграр ислоҳотларининг навбатдаги йўналиши мавжуд давлат қишлоқ 
хўжалик корхоналарини жамоа корхоналарига ва мулкчиликнинг 
бошқа шаклларига айлантиришдан иборатдир. Аграр ислоҳотларнинг 


яна бир йўналишда шахсий томорқа хўжалигини кенгайтириш, янги 
суғориладиган ерларни шахсий хўжаликлар ва боғ-дала ҳовли участ-
каларига ажратиб бериш йўли билан аҳолини ер билан таъминлаш 
бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди. Булар қишлоқ жойларида 
ишсизликнинг кўпаймаслиги олдини олиш, аҳоли даромадларини 
кўпайтириш манбаини кучайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан 
таъминланиш даражасини ошириш, якка тартибда уй-жой қурилиш 
ишларини кўпайтириш каби муаммоларни хал этиш учун имконият-
лар яратди. 
Хорижий капитални жалб этган ҳолда қўшма корхоналарни бар-
по этиш ҳам рағбатлантирмоқда. Республикада хорижий, асосан, 
Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Хитой ва Осиѐдаги бошқа давлатлар 
фирмалари иштирокида кўплаб корхоналар ташкил этилганлиги 
рўйхатга олинмоқда. Ғарблик бизнесменларнинг ҳам Ўзбекистонда 
борган сари кўпроқ амалий ишларни бажариб келишмоқда. 
Ўтиш даврида республикамизда самарадор бозор иқтисодиѐти 
барпо этилганлиги туфайли ҳаракатчан бозор структураси ва мосла-
шувчан бошқарув тизими вужудга келди ва унга монанд равишда 
давлат сектори шакллантирилди. Бу сектор ишлаб чиқариш тузилма-
ларининг қуйидаги асосий типларини ўз ичига олади: давлат корпо-
рациялари, акциядорликка алоқасиз корхоналар. ижтимоий инфрас-
труктура соҳасидаги корхона ва хизматлар, аралаш давлат-хусусий 
корхоналар. 
Давлат корпорациялари капиталининг ҳаммаси давлатга тегиш-
ли бўлган акциядорлар жамиятларидир. Улар тижорат ҳисоб-китоби 
ва мустақиллик принциплари асосида ишлайдилар, ўз мажбурият-
ларига ўзлари жавоб берадилар, давлат бюджетидан субвенция олиш-
ни эмас, балки фуқаролик ва савдо ҳуқуқи меъѐрлари ва бозор қонун-
ларига амал қилишни кўзлайдилар. Давлат корпорацияларининг энг 
кенг ѐйилган шакли холдинглар бўлиб, улар шерик корхоналарнинг 
кооперацияланишига ва келишилган ҳолда инвестиция сиѐсатини 
ўтказишга ѐрдам бериш учун ташкил қилинади. Корхоналарни коопе-
рациялаштириш натижасида хўжаликка раҳбарлик қилиш функция-
лари давлат амалдорлари қўлидан бошқарув ва назоратнинг бевосита 
бозорни кўзлайдиган структураларига олиб берилди. Бинобарин, у 
ѐки бу тармоқда давлат холдинглари, картеллари, саноат молия 
гуруҳларининг барпо этилиши уни маъмурий муносабатлар соҳаси-
дан бозор муносабатлари соҳасига ўтказади. 


Акциядорликка алоқасиз давлат корхоналари бозор рақобатига 
даҳлдор корхоналар эмас. Уларга ишлаб чиқариш инфраструктура-
сининг сув, газ ва энергия таъминоти, алоқа каби тармоқларидаги 
«табиий монополиялар» ва коммуникация тизимларининг кўпи кира-
ди. Ушбу хилдаги давлат корхонаси юридик шахс ҳисобланиб, алоҳи-
да мол-мулкка эга бўлади. Бироқ улар ҳар доим ҳам бошқарув хо-
димларини тайинлаш, сотиш мақсадида мол-мулкни хусусийлашти-
риш ва тасарруф этиш, ишлаб чиқаришни ўзгартириш, структуравий 
қайта қуришларда тўлиқ хусусий мустақиликка эга бўла олмайди. 
Бундай корхона ўз фаолиятини давлат номидан амалга оширади ва ўз 
фаолияти учун давлат олдида жавобгар (ҳукуматга ҳисоб беради). 
Гарчи у ўз мол мулкига ва тижорат корхонасининг баъзи белгиларига 
эга бўлиши керак эса-да, унинг фаолияти бевосита бозор рақобати 
жараѐнларига, талаб ва таклиф механизмларига боғлиқ. Бундай хил-
даги корхона капитали акция ва пайларга тақсимланиши, хусусий ка-
питал эса бошқарувга киритилиши мумкин эмас. Тўғри, унинг инве-
стор сифатида иштирок этиши истисно этилмайди. 
Давлат секторига кирадиган ижтимоий инфраструктуранинг 
корхона ва хизматлари бозорга алоқаси бўлмаган принципларга риоя 
қилади, ноашѐвий неъмат ва хизматлар (таълим, соғлиқни сақлаш, 
маданиятнинг айрим соҳалари)ни ҳосил қилади. Бу билан уларнинг 
маблағ манбалари шартланган бўлади. Умумдавлат ва маҳаллий бюд-
жетлар ана шулар жумласидандир. Бундай корхоналарда давлат хиз-
матчилари ишлайди ва улар давлат бюджетидан иш ҳақи оладилар. 
Аралаш давлат хусусий корхоналарда давлат улар акциялари-
нинг муайян қисми (пакети)га эгалик қилиб (назорат пакети бўлиши 
шарт эмас), ўз ҳиссасига тегишли капитал асосида даромад олади ва 
бошқарувда иштирок этади. Аралаш корпорациялар хўжалик фаолия-
тида бозор механизмлари ва талаб конъюктурасига йўналтирилган 
бўлиб, хусусий компаниялар ва корпорациялар билан рақобат кура-
шида тенг ҳуқуқ асосида қатнашади. Ушбу шакл давлат ва хусусий 
негизларни самара билан қўшиш, давлат капитали ҳажмларини мос-
лашувчанлик асосида маневрлаш, инвестиция, структура ва нарх сиѐ-
сатига таъсир кўрсатиш имконини беради. 
Айниқса, ижтимоий сиѐсий нуқтаи назардан олганда. Тадбир-
корликни ташкил этишнинг бундай шакли Ўзбекистон учун ғоятда 
маъқул бўлди. Ундирувчи, ишлов берувчи, кимѐ саноатлари, молия 


структуралари, савдо ва маиший хизмат соҳасида хусусий капитал 
давлат корхоналарида иштирок эта бошлади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish