ланмасдан туриб, эркин товар алмашувининг бўлиши мумкин эмас.
Бироқ буйруқбозлик иқтисодиѐти худди бозор иқтисодиѐти каби
ижтимоий тараққиѐтнинг меҳнат тақсимоти даражаси анча юқори
бўлган босқичида юзага келади. Демак, жамият стихияли тарзда
ривожланувчи бозор муносабатларининг маъѐрида амал қилиш учун
қўшимча шароитлар яратилиши лозим.
Бозор мавжуд бўлишининг биринчи ва
асосий шарти эркин
тадбиркорликдир. Товар ишлаб чиқарувчи мустақил равишда (бозор
конъюктурасига ва ўз имкониятларига таяниб) ишлаб чиқаришнинг
тузилиши ва ҳажмини белгилаши, хўжалик
юритиш шакли ва усул-
ларини такомиллаштириши лозим. Сотувчи ва харидор бир-бирини
бозордан топадилар ва нарх хусусида келишадилар.
Тадбиркорлик
эркинлиги асло одамлар талаблари ва рақобатидан иборат эмас, бал-
ки давлатнинг корхоналар хўжалик фаолиятига тўғридан-тўғри ара-
лашувидаги эркинлик ҳисобланади. Пул талаби ва бозор рақобати
ишлаб чиқарувчини жамият учун зарур маҳсулотни чиқаришга
буйруқлар ва қарорларга қараганда, анча яхшироқ мажбур қилади.
Ишлаб чиқариш омиллари ва натижаларига хусусий ва жамоа
мулкчилик ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланмаса,
тадбиркорлик
эркин бўлиши мумкин эмас. Бу хил кафолатларнинг бўлмаслиги
хўжалик борасидаги фаоллик заифлигининг энг асосий сабабидир.
Оғир меҳнат билан жамғарилган мол-мулкни истаган пайтда бирор
киши (кучлироқ қўшниси, хорижий босқинчи ѐки «ўз» амалдо-
ри)нинг тортиб олиши (талаши, катта солиқ солиш ѐки пора олиши)
мумкинлигидан иборат тайин хавф аҳоли иқтисодий
фаоллиги ри-
вожланишини сира рағбатлантирмайди. Бозор тадбиркорлик фаолия-
тининг шакллари хилма-хил ва тенг, шунингдек улар ўртасида эркин
рақобат бўлишини тақозо этади.
Ишлаб чиқариш омиллари (шу жумладан, иш кучига ҳам)га эга
бўлиш ҳуқуқи уларнинг эркин тасарруф қилиш ҳуқуқини ҳам ўз
ичига олади. Ишлаб чиқариш воситалари, иш кучи, ахборот бозорла-
ри – ривожланган бозор хўжалигининг зарур унсурлари ҳисобланади-
ки, буларсиз меъѐрида иш юритиб бўлмайди. Албатта, мулкчилик
ҳуқуқи абадий бўлиши мумкин эмас. Солиқлар, чеклашлар ва қонун
асосида ер
сотиш, иш кучи ѐллашни тартибга солиш ва ҳоказолар
ѐрдамида жамият унинг «доира»сини белгилаб қўяди. Аммо жамият
мулкий муносабатларни тартибга солишга ортиқча берилиб кетса,
аҳоли хўжалик фаоллигининг пасайиб кетиши хавфига дуч келади.
Катта солиқлар катта даромад олишга интилишни, меросни чеклаш-
лар жамғаришга бўлган рағбатни сўндириши мумкин.
Бозор хўжалиги, қайд қилиб ўтилганидек, рақобат бўлмаса меъѐ-
рида ишлай олмайди. Ҳар қандай монополия (бозор
муносабатлари
субъектларининг рақобатни чеклайдиган тарзда бирлашиши) бозор
қонунларининг амал қилишига тўғоноқ бўлади: ишлаб чиқаришнинг
тузилиши ва ҳажми хўжалик юритиш ва товарларни сотиш усуллари,
нархлар – буларнинг бари монополистик
тарзда тартибга солиш
объектларига айланади. Улар бозорнинг стихияли бошқарилувида
амал қиладиган макондан қисман (тўла монополия шароитида –
буткул) чиқариб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: