4-§. Бозор тузилиши
Товар сотиш борасидаги иқтисодий алоқалар ва муносабатлар-
нинг мажмуи сифатида бозор меҳнат тақсимоти ривожланган ҳар
қандай иқтисодий тузумнинг энг муҳим таркибий туркуми ҳисобла-
нади. Иқтисодий неъматларнинг каттагина қисми давлат бошқарув
идоралари томонидан тақсимланадиган, лекин эркин тарзда алмаш-
тирилмайдиган буйруқбозлик иқтисодиѐти шароитида бозор ғоят
чалакам-чатти ҳолда мавжуд бўлади. Бозор хўжалиги эса бозорнинг
жуда кўп хилма-хил турлари мавжуд бўлишини тақозо этади.
Шунингдек, бозор унсурларининг ўзаро боғлиқ бўлиши ва бир-
бирини тақозо этиши бозорнинг ички тузилишини ташкил этади.
Бозор ички тузилишини изоҳлашда қуйидаги мезонлар асосида
ѐндашиш мумкин:
– рақобат;
– бозор субъектларининг аҳволи;
– бозор объектларининг характери;
– бозор муомаласининг миқѐси;
– бозор алоқаларининг қонунийлиги.
Буларнинг ичида рақобат ва субъектларнинг ижтимоий-иқтисо-
дий мавқеи асосий ўринда туради. Чунки уларга қараб, иқтисодий
муносабатларни характерлаш мумкин. Иқтисодий алоқалар характе-
рига кўра, бозорни икки турга ажратиш мумкин: а) эркин рақобатли
бозор; б) монополлашган, рақобат чекланган ѐки рақобат мутлақо
бўлмаган бозор.
Эркин бозорда сотувчи ва харидор кўпчиликни ташкил қилиб,
улардан ҳеч бири бозорда ҳукмрон мавқега эга бўлмайди, аксинча,
улар доимо рақобатда бўлишади. Рақобат сотувчилар билан харидор-
лар ўртасида, шунингдек ўзлари ичида рўй беради. Бу ўринда товар-
ларнинг нарх-навосини ҳеч ким назорат қилмайди. Нарх бозорда эр-
кин шаклланади.
Монополлашган бозор озчилик сотувчилар ва харидорлар ҳукм-
рон бўлган, рақобати чекланган ѐки рақобати умуман йўқ бозордир.
Монополлашган бозорнинг ўзи уч хил бўлади:
монопол рақобатли
бозор, олигополистик бозор, соф монополияли бозор
.
Монопол рақобатли бозорда нисбатан кўп бўлмаган фирмалар
иштирок этади, уларнинг бозордаги ҳиссаси катта бўлмайди. Улар
бозорда ҳар хил, лекин бир-бирининг ўрнини боса оладиган товарлар
билан иштирок этади, уларнинг ҳар бири бошқаси билан рақобат-
лашади. Бунга АҚШдаги кийим-кечаклар бозорини мисол қилиб кел-
тириш мумкин. Мазкур бозорда эркаклар ва ўғил болалар учун кос-
тюм ва пальтолар етказиб берувчи 32 та фирма қатнашади. Улардан
20 таси товарларнинг 57 фоизини бозорга чиқаради. Унда фирмалар
рақобатлашади, лекин рақобат иштирокчилари миқдори чекланмаган
бўлади.
Монополистик бозорда саноқли, озчилик фирма ва компаниялар
ҳукмрон бўлади, лекин улар ҳам ўзаро рақобатлашадилар. Бу бозорда
бир хил ѐки фарқланувчи товарлар сотилади. Кўп ҳолларда ишлаб
чиқарувчилар билан харидорлар ўртасида рақобат рўй беради. Оли-
гополистик бозорга Япония автомобиль бозорини мисол қилиб олиш
мумкин. Бозордаги товарларнинг ҳаммаси 100 фоиз учта фирма-
«Тойота», «Хонда», «Ниссан» фирмаларига тегишлидир. АҚШ авто-
мобиль бозорида эса «Форд», «Крайслер», «Дженерал-моторс» каби
концернлар қатнашади.
Соф монополия бозорида сотувчи сифатида бир фирма танҳо
ҳукмрон бўлади, бутун бир тармоқ шу фирмадан ташкил топиб, ун-
дан бошқа товар берувчи бўлмайди, Товарнинг ўрнини босадиган
бошқа товар ҳам топилмайди. Бу ерда рақобат йўқ. АҚШдаги ком-
пьютер бозорини олиб кўрайлик. Бу ердаги товарларнинг 80-85 фои-
зини танҳо ИБМ корпорацияси етказиб беради. Тошкент қишлоқ
хўжалик машинасозлик заводи ишлаб чиқарадиган пахта териш ма-
шиналарининг 100 %ни танҳо ўзи етказиб берганлиги учун ҳам уни
соф монопол бозор қаторига қўшиш мумкин.
Бозор савдо-сотиқнинг шарт-шароитларига қараб, кўпгина
бўғинларга ажратиладики, улар бозор сегменти деб аталади. Сегмент
бозорнинг кичик бир қисмини ташкил қилиб, бу ерда харидорлар-
нинг сони чекланган бўлади. Улар маълум турдаги товарлар сотиб
олишади.
Бозорнинг сегменти ажралишининг сабаби бозор учун ишлаб
чиқарилган товарларнинг жуда ҳам хилма-хиллиги кўпайиб, улар
маълум истеъмолчиларга мўлжалланганлиги, жамиятда истеъмолчи-
ларнинг социал-иқтисодий жиҳатдан табақаланганлиги, улар талаби-
нинг ўзаро фарқланганлигидадир.
Бозор сегментига ажратиш турли белгиларга қараб рўй беради.
Бир сегментда аҳолининг харид қилиш қобилияти устувор бўлса,
бошқа сегментлар ҳудудий ва социал–демографик мезонларга қараб
ажратилади.
Ҳудудий сегментда аҳолининг сони, зиѐлилиги, транспорт, ало-
қа шохобчаларининг борлиги ва ривожланиш даражаси, табиий-иқли-
мий шароит, тижорат ишининг асосий йўналиши ва унинг қайси тои-
фадаги кишиларга хизмат кўрсатиши, информация ва инфратузилма-
нинг мавжудлиги ҳисобга олинади. Бозорнинг социал-демографик
сегментларга ажратилиши ҳам бир қатор мезонларга қараб юз бера-
ди. Бунга истеъмолчи харидорларнинг ѐши, жинси, таркиби, ишчи-
лар, пенсионерлар, ўқувчиларнинг ҳиссаси, билим даражаси, пул да-
ромадларининг миқдори, касб-кори, ирқи ва миллати, оила ва унинг
таркиби кабилар киради. Турли-туман сегментлар яхлит бозорни
ташкил этади. Бозор ҳажми қанчалик катта бўлса, шунчалик сегмент-
ларга бой бўлади. Бозорни олдисотди қилинадиган объектлар жиҳат-
дан қуйидаги турларга бўлиш мумкин: а) истеъмол товарлари ва хиз-
матлари бозори; б) ишлаб чиқариш воситалари (ресурслар) бозори; в)
меҳнат (иш кучи) бозори; г) молия бозори; е) интеллектуал товар бо-
зори.
Товар алмашув муносабатлари тузилишида истеъмол бозори
марказий ўринни эгаллайди. Унда инсон эҳтиѐжларини бевосита
қондирувчи моддий буюмлар ва бевосита хизматлардан иборат
иқтисодий неъматлар сотилади. Ҳатто буйруқбозлик иқтисодиѐти
ҳам нисбатан эркин истеъмол бозорисиз иш юрита олмайди. Уни
тўғридан-тўғри марказлаштирилган тартибда тақсимлаш билан ал-
маштиришга уринишлар ҳар гал барбод бўлаверади. Чунки режалаш-
тириш ва тақсимлаш маҳкамалари ҳар бир инсоннинг барча шахсий
талабларини ҳисобга олиши, уларнинг келажакдаги ўзгаришини ол-
диндан аниқ белгилашга, улар ушбу инсоннинг «умум қозони» га
қўшган ҳиссасига қанчалик мувофиқ бўлиши ва қай даражада
қондирилиши лозимлигини аниқлашга қодир эмас.
Ишлаб чиқариш воситалари бозори ресурслар (ер, сув, фойдали
қазилма ва ҳоказолар) ва инсон яратган билвосита неъматлар (даст-
гоҳлар, хом ашѐлар, ишлаб чиқариш бинолари ва ҳоказолар) бозори
бозор хўжалигида жуда катта аҳамиятга эга. Унда сотиладиган то-
варлар шахсий истеъмолга эмас, ишлаб чиқариш истеъмолига мўл-
жалланган бўлади. Демак, ушбу товарнинг сотувчилари ҳам, хари-
дорлари ҳам ишлаб чиқарувчилардир. Мазкур бозор субъектлари ҳам
турли мулкчиликка оид корхоналар, фирмалар, ягона тартибда иш-
ловчилар, фермерлар, уй хўжалиги соҳибларидир. Буйруқбозлик
иқтисодиѐти шароитида моддий ресурслар, одатда, эркин сотувга ке-
либ тушмайди, балки олдиндан тақсимланган фондлар бўйича мар-
казлаштирилган тартибда тақсимланади. Ишлаб чиқарувчилар билан
истеъмолчилар бир-бирига биркитиб қўйилган бўлиб, улар ва хўжа-
лик алоқалари бўйича шерик танлашда эркин эмаслар.
Истеъмол буюмлари ва ишлаб чиқариш воситаларини реализа-
ция қилишнинг турли усуллари мавжуд. Савдо ташкилотлари воси-
тачилигида, ким ошдига сотиш, бартер битишуви ва ҳоказолар шулар
жумласидандир. Улгуржи савдо, кўпинча, товар биржаси орқали
амалга оширилади. Бу ерда оммавий, бир хилдаги товарлар (пахта,
дон, металл) сотилиши мумкин. Сотувчи муайян нархлар билан те-
гишли миқдорда маҳсулотни харидорга етказиб бериш мажбурияти-
ни олади.
Инсоннинг қобилиятлари ва билимлари (булар ҳам товардир)ни
иш кучи бозорида сотиш мумкин. Бу бозорда сотувчи (ишчи) билан
харидор (тадбиркор)лар ушбу товарнинг нархи ва иш ҳақи тўғрисида
шартлашиб оладилар. Иш кучи бозори мавжуд бўлишининг асосий
шартлари ходимнинг шахсий эркинлиги ва тадбиркорликнинг эркин-
лигидадир. Ходим меҳнатига бўлган ўз лаѐқатини сотиш, тадбиркор
эса уни сотиб олиш имкониятига эга бўлиши керак. Иш кучи инсонни
меҳнат қилиш қобилияти сифатида товарга, олди-сотди орқали иш-
лаб чиқаришнинг шахсий омилига айланади. Иш кучи товарга айла-
ниб, сотилиб, пулга айланганда ҳам иш кучи унинг эгаси мулки
бўлиб қолаверади, лекин уни ишлатиш сотиб олувчи иҳтиѐрига
ўтади. Иш кучи қанчалик бозор муомаласига тушмасин, барибир, ин-
соннинг қобилияти сифатида ундан ажралмайди, яъни ҳар доим ин-
дивидуал мулк бўлиб қолаверади. Меҳнат бозори аниқ шаклларда юз
берадики, уларнинг энг муҳими меҳнат биржаларидир. Савдо биржа-
си сингари меҳнат биржаси ҳам товарни – иш кучини пулга айир-
бошлашда воситачилик қилади, иш кучи эгаси билан уни ѐлловчи
корхона ѐки фирма ўртасида туради. Биржалар кўпинча халқаро
меҳнат бозорида фаолият кўрсатмоқда. Иш кучини импорт ва экс-
порт этувчи мамлакатлардаги фирмалар иш кучига бўлган талабни
эътиборга олади. Улар ўз хизматлари учун ҳар икки томондан ҳақ
оладилар.
Касаба уюшмалари ва давлат ҳозирги замон меҳнат бозорига
фаол таъсир кўрсатади. Касаба уюшмалари ишчиларнинг куч-ғайра-
тини бирлаштириб, уларнинг иш ҳақини ошириш ва меҳнат
шароитларини яхшилаш учун курашни ташкил қилади.
Пул ҳам сотилиши ва сотиб олиниши мумкин. Уни сотиш кре-
дитлаш дейилади. Кредит истеъмол товарлари сотиб олиш, ўз хусу-
сий ишини ташкил этиш ѐки кенгайтириш (ишлаб чиқариш воситала-
ри ва иш кучини сотиб олиш), давлат харажатларини амалга ошириш
ва ҳоказолар учун олинади. Кредит учун тўланадиган пул «нархи»
фоиздан иборатдир. У, ҳар қандай нарх каби, талаб билан таклиф
нисбатига боғлиқ бўлади. Банклар, корхоналар, давлат, хусусий ки-
шилар пул товарини сотувчилар ва сотиб олувчилардир.
Кредитлаш усулларидан бири қимматбаҳо қоғозларга даромад
олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни чиқариш ва сотишдир. Мо-
лиявий ресурслар пул ва пулга тенглаштирилган қоғозлар бозоридир.
Бундай ресурсларнинг бир қисми бозорни четлаб, иккинчи қисми бо-
зор орқали ўтади. Айни шу иккинчи қисм молиявий бозорнинг объ-
екти бўлиб ҳисобланади. Пулнинг бозорга чиқарилиши ва ишлати-
лиши, биринчидан, шахсий истеъмол эҳтиѐжларини, иккинчидан,
пулдан пул чиқариб олиш эҳтиѐжини қондиради. Молиявий бозорни
пулни ишлатиш хусусиятига қараб, иккига ажратса бўлади: 1)истеъ-
молни қондирадиган пул бозори; 2) капитал бозори. Биринчи бозорга
тушган пул ресурси қарзга олиниб, шахсий истеъмол учун ишлатила-
ди. Иккинчи бозордаги маблағлар қарзга олинганда ѐки сотиб юбо-
рилганда капитал сифатида ишга солинади, натижада фойдага эри-
шилади. Қимматбаҳо қоғозлар бозорида акция, облигация, вексель,
чек, депозит, сертификатлар олди-сотди қилинади ва бозор амалда
фонд биржалари, аукционлар ва банклардан ташкил топади. Бу бо-
зорда ҳам сотувчилар ва харидорлар ўртасида брокерлар ва дилерлар
(даллоллар) воситачилик қилади. Қимматбаҳо қоғозларнинг эркин
бозори акцияли компаниялар меъѐрида ишлашнинг энг муҳим шарти,
жамият пул ресурсларини жамлашнинг қудратли воситасидир. Йирик
корпорацияларнинг акция ва облигациялари, шунингдек марказий ва
маҳаллий давлат маҳкамаларининг облигациялари фонд биржаларида
сотилади ва сотиб олинади. Фонд биржасига кирмаган қимматбаҳо
қоғозлар биржадан ташқари бозорда муомалада бўлади. Қимматбаҳо
қоғозларнинг ҳаракати бўйича молиявий бозор бирламчи ва икки-
ламчи бозорларга бўлинади. Бирламчи бозорда янги нусхадаги қоғоз-
лар сотилади ва сотиб олинади, иккиламчи бозорда эса олдин чиқа-
рилган қимматли қоғозлар савдоси амалга ошади. Бирламчи бозорда
қимматли қоғозлар сотилса, иккиламчи бозорда қайта сотилади. Иқ-
тисодиѐт учун қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори фавқулодда
муҳим аҳамиятга эга. Чунки у хўжалик объектлари ўртасида молия-
вий воситаларнинг эркин ҳаракат қилишини таъминлайди.
Ҳозирги замон ишлаб чиқариши шароитида фан-техника ахбо-
роти бозори жуда катта аҳамиятга эга. ХХ асрнинг 80-йиллари ўрта-
ларида ахборот бизнеси (ахборотни сотувчи, ахборот шохобча-ларига
хизмат қилувчи, алоқа воситаларини, ахборотни ва қайта ишлаш
воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар) АҚШнинг иқтисо-дий
фаол аҳолисининг 46,6 фоизини ўзига жалб этган эди.
Ахборот бизнеси ҳозирги замон цивилизациялашган бозорда
кенг ривожланган. Бу ерда илмий ғоялар сотилади. Шунингдек, тех-
ник янгиликлар, санъат ва адабиѐт асарлари, хилма-хил ахборотларни
олди-сотди қилиш асосида муносабат рўй беради. Интеллектуал то-
варлар бозорида илмий-техник ишланмалар олди-сотдиси катта ўрин
эгаллайди. У амалда патент, лицензия ва ноу-хау сотишдан иборат-
дир.
Ҳозирги бозор хўжалиги «пинҳоний» иқтисодиѐт деган нарсадан
ҳам ҳоли эмас. У саноати ривожланган айрим мамлакатларда миллий
даромаднинг 1/10 қисмигачасини ишлаб чиқаради. «Пинҳоний»
иқтисодиѐтнинг асосий соҳаси – фаолиятнинг қонун тақиқлаган ѐки
чеклаб қўйган турлари (наркотик моддалар бизнеси, фоҳишалик,
қиморбозлик), шунингдек баъзи бир сермеҳнат тармоқлар (қурилиш,
уй-жойни ва автомобилларни таъмирлаш, хизматлар кўрсатиш соҳа-
лари)дир. Яширин бизнес солиқлардан ва иш кучини ѐллашни тар-
тибга солиб турувчи қонун ҳужжатларидан ҳоли бўлганлиги сабабли
«пинҳоний» иқтисодиѐтдаги нархлар ва иш ҳақи, одатда, «расмий»
иқтисодиѐтдагига нисбатан пастроқ бўлади.
«Пинҳоний» бозор буйруқбозлик иқтисодиѐти шароитида ҳам
амал қилади. Унинг мавжудлигининг асосий сабаблари ялпи тақчил-
лик ва эркин тадбиркорликнинг чекланганлигидадир. Аммо унда
нархлар ва даромадлар, одатда, давлат шўъбасидагидан юқорироқ-
дир. Яширин тадбиркорлик ва «чайқовчилик» бозори қаттиқ марказ-
лаштирилган бошқарувнинг ношудлиги тақозо этган камчиликларни
кўп жиҳатдан қоплайди. Уларнинг асосий вазифаси буйруқбозлик
иқтисодиѐтининг ношудлиги жуда яққол намоѐн бўладиган давлат
хўжалигида ишлаб чиқарилган товарларни тақсимлашдир.
Ниҳоят, жаҳон бозори – турли мамлакатларда ишлаб чиқарилган
товарлар алмаштириладиган соҳа ҳам бор. Бутун жаҳон меҳнат
тақсимоти чуқурлаша борган сайин миллий иқтисодиѐтларнинг ри-
вожланишига жаҳон бозорининг таъсири кучайиб боради. Биронта
ҳам давлат бу таъсирдан ҳоли бўла олмайди.
«Аралаш иқтисодиѐт» деган ном олган ҳозирги замон бозор
хўжалиги ғоят мураккаб, кўп даражали иқтисодий тизим бўлиб, унда
стихияли бозор рақобати воситалари давлатни тартибга солиб
туриши билан қўшиб олиб борилади. Унда мулк ва хўжалик юри-
тишнинг ғоят хилма-хил шакллари ѐнма-ѐн яшайди ва бир-бирини
тўлдиради. Улар бир вақтнинг ўзида рақобатга ҳам дуч келади, ҳам
бир-бирига чатишиб кетади. Филипп Марш (француз молия ходи-
ми)нинг образли ифодасига кўра, «аралаш иқтисодиѐт» давлат билан
хусусий секторнинг бирор манфаатини кўзлаб никоҳдан ўтишдир»
20
.
Бунда давлат, биринчидан, ўзининг «табиий» вазифаларини бажара-
ди, яъни ҳуқуқ-тартиботни ва ҳавфсизликни таъминлайди, теварак –
муҳитни муҳофаза этиш ҳақида жон куйдиради, пул муомаласини
ташкил қилади, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маиший инфраструк-
турани қувватлаб туради ва ҳоказо. Иккинчидан, бозорнинг ўзининг
зиддиятларини «юмшатади». Бунинг учун эса бозорни тартибга
солишнинг буҳронга қарши ижтимоий шаклидан фойдаланилади.
Солиқлар давлат тадбиркорлигини амалга ошириш, хўжаликка оид
қонунлар, давлатнинг иқтисодий режалари каби тадбирлар ҳукумат
сиѐсатини юргизиш «воситалари»дир.
Айни чоқда давлатнинг аралашуви, одатда, бозор хўжалиги
асосларига дахл қилмайди. Иқтисодиѐтни ташкил қилишнинг асосий
муаммолари стихияли тарзда олувчиларнинг талаб ва таклифлари,
20
Марш Ф. «Смешенная экономика»: теория и практика 80-х годов. П-Реферативный сборник. -М., 1990. -
С.49.
эркин нархлар, рақобат воситасида ҳал этилади. Давлат бозорнинг
ўрнини эгалламайди, балки уни тартибга солиб туради. Баъзан эса ўз-
ўзидан емирилиш (масалан, юзага келувчи монополиларга қарши
курашни амалга ошириб) идан ҳимоя қилади.
Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, бозор яхлит бўлиб,
унинг турлари ҳам бир-бири билан узвий алоқада амал қилади. Эркин
бозорнинг ривожланиши монопол бозор йўлини тўсади, бундай ҳолат
аксинча, бўлиши ҳам мумкин. Истеъмол бозори аҳволига қараб, ре-
сурслар бозори ташкил топади. Шунингдек, ресурслар бозорида меҳ-
нат, илмий-техник янгиликлар бозорлари шаклланади. Ҳозирги давр
цивилизациялашган бозор турларининг бир-бирига мослашиб тако-
миллашуви иқтисодий ўсишнинг юқори даражада бўлишини таъмин-
лайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |