Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


VI БОБ. ЎЗБЕКИСТОННИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

VI БОБ. ЎЗБЕКИСТОННИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА 
ЎТИШ ДАВРИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
1-§. Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиѐтига ўтишидаги шарт-
шароитлар ва уларнинг ўзига хослиги 
Ўзбекистон иқтисодиѐти СССР ташкил этилганидан сўнг ана шу 
ягона марказлаштирилган хўжалигининг ажралмас қисми сифатида 
шаклланди. Унда қатъий тарзда муайян даражада иқтисослаштирил-
ган тармоқ структураси СССРнинг индустриал марказлари учун қиш-
лоқ хўжалиги, ундирувчи саноат, дастлабки қайта ишлаш маҳсу-
лотлари ва комплектловчи маҳсулотлар, ярим тайѐр буюмлар ишлаб 
чиқаришга йўналтирилган эди. Муайян минтақа, республика ягона 
халқ хўжалиги мажмуида ўз ролини ўйнаши керак бўлган буйруқ-
бозлик иқтисодиѐтида принцип жиҳатидан оқилона ғоя бўлган 
тармоқлараро меҳнат тақсимоти СССРнинг таназзули бошланганидан 
сўнг қадрсизланиб кетди. Республикалараро хўжалик алоқаларининг 
заифлашиши, баъзи жойларда эса ҳатто узилиши, мамлакатда иқти-
содий аҳволнинг ялпи ѐмонлашиши, дезинтеграция жараѐнларининг 
кучайишига олиб келган марказдан қочма тамойилларнинг кучайиши 
Ўзбекистондаги умумий иқтисодий вазиятга ғоятда номатлуб таъсир 
кўрсатмаслиги мумкин эмас. Зеро, дастлабки ишлов бериш тармоқ-
ларини ривожлантириш тор миқѐсда ихтисослашгани сабабли, у ўз 
эҳтиѐжлари учун халқ истеъмоли асосий молларининг кўпчилигини, 
қишлоқ хўжалик (аввало чорвачилик) маҳсулотларининг катта қис-
мини, шунингдек нефть маҳсулотлари, ѐқилғи, ишлаб чиқариш 
воситаларини четдан келтириши керак эди. Чунончи, республикамиз 
ѐғоч тахтанинг қарийб 100, енгил саноат маҳсулотларининг 46 (қиш-
лоқ хўжалигида пахтачилик етакчи ўринда турган бўлса-да), озиқ-
овқат маҳсулотларининг салкам 30 фоизини четдан олиб келишга 
мажбур эди. Четга эса, асосан, хом ашѐ ва уни дастлабки қайта 
ишлаш маҳсулотлари чиқарилар эди. Республика бутун экспортининг 
атиги 13,5 фоизини машиналар, ускуналар, кимѐвий маҳсулотлар, 
бошқа айрим саноат моллари ташкил қиларди (1985-1991 йилларга 
оид маълумотлар). 
Иқтисодиѐтнинг бир томонлама ривожланиши шунга олиб кел-
дики, Ўзбекистон собиқ СССРнинг барча республикалари билан таш-
қи савдо балансида манфий сальдога эга бўлиб қолган эди. Аниқроғи, 
1990 йилда республика савдо оборотида салбий сальдо 3,7 млрд 


сўмни ѐки ялпи миллий маҳсулотнинг 11 фоизига яқинини ташкил 
қилди. Зеро, ярим тайѐр маҳсулотларни четга чиқариш ва четдан та-
йѐр маҳсулотни олиб келиш натижасида «нарх қайчилари» - нарх 
нисбатларининг узилиши ҳосил бўлади. Ўз маҳсулотларининг хом 
ашѐ ва ярим тайѐр маҳсулотлар сифатида четга чиқарилиши натижа-
сида тайѐр буюмларни сотиб олувчилар доимо ютқазадилар. 
Ушбу қонуният ҳар қандай иқтисодий моделга хосдир. АҚШда 
федерал ҳукумат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига 
«нарх қайчилари» туфайли кўрган зарарлари ўрнини қоплаш учун 
ҳар йили ўртача салкам 30 миллиард долларлик субвенция (дотация) 
ажратиши бежиз эмас (фермаларни қўллаб-қувватлашнинг бошқа 
ҳамма турлари –имтиѐзли кредитлар, хусусий кредитлар учун давлат 
кафиллигидан ташқари). 
Ўзбекистонга хом ашѐ ва ярим тайѐр маҳсулотлар етказиб бе-
рувчилик ролини ажратган режаловчи – маъмурий тизим мантиқи ав-
валдан «нархлар қайчиси» ўрнини қоплашнинг тегишли механизмла-
рини экспорт-импорт операцияларидан келиб чиқиб яратишни тақозо 
этарди. Хусусан, 1990 йили СССР бюджетидан олинган маблағлар 
республика давлат бюджети даромад қисмининг 6,4 фоизини, 1991 
йилда эса 11,4 фоизини ташкил этди. Миллий даромадга нисбатан 
олганда эса нарх нисбатларидаги тафовут учун товон тўловлари 1990 
йилда 27,5, 1991 йилда 28 фоизни ташкил этди. Ўзбекистон сиѐсий 
мустақилликка эришганидан сўнг иттифоқ тасарруфидаги қатор йи-
рик корхоналар унинг ихтиѐрига ўтгач, марказий бюджетдан респуб-
лика бюджетига товон чегирмаларининг ҳажми камайди, СССР та-
наззулга учраганидан сўнг эса бу амалиѐт бутунлай йўқолди. 
Бундай ҳолат Ўзбекистоннинг умумий иқтисодий аҳволига 
ғоятда салбий таъсир кўрсатди, ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаол-
ликнинг пасайиши жараѐнларини чуқурлаштирди. Республикада 
ҳосил қилинган миллий даромаднинг камайиши (1991-1992 йилларда 
500 фоизга етганлигини ҳисобга олганда) равшан бўлиб қолди. 
Шу билан бирга, Ўзбекистон ўз табиий бойликларидан янада 
самарали фойдаланиш, саноатни, аввало, қайта ишловчи саноатни 
ривожлантириш учун зарур захиралар, қувватлар ва технологияларга 
эга эканлигини таъкидлаш жоиздир. Дастлабки ҳисоб-китобларга 
қараганда, агар ўз ичига республикадаги мавжуд хом ашѐни унди-
ришдан то пировард маҳсулотни ишлаб чиқаришга қадар бўлган бу-
тун технологик занжирни қамраб оладиган хўжалик тизимини бунѐд 


этишга қаратилса, ялпи миллий маҳсулот (ЯММ)ни ишлаб чиқариш 
тахминан 3 баробар ўсиши керак. Ривожланиш учун нефть-газ, энер-
гетика, олтин қазиб олиш, рангли металлургия, кимѐвий толалар, 
пластмассалар, тайѐр халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ус-
тувор мавқеига эга бўлиши лозим. 
Ҳозирги пайтда самарадор давлат ва ривожланган тадбиркорлик 
секторларидан иборат «аралаш иқтисодиѐт» ни бунѐд этишга қара-
тилган йўлни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
борасидаги изчил сиѐсат ўтказилмоқда. Эндиликда бозор инфра-
структураси, бозор муносабатларининг институционал ва қонунчи-
лик базасини шакллантиришга қаратилган ягона йўл танланди. Бу 
йўл тоталитар иқтисодий тизимдан бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг 
қонун-қоидалари ва Ўзбекистондаги хусусиятларига оид илмий-
назарий қарашлардан иборат бўлиб, И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон 
бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли», «Ўзбекистон 
иқтисодий сиѐсатнинг устувор йўналишлари» асарларида батафсил 
таҳлил этилган. Бу асарлар мамлакатимиз иқтисодий тафаккур тари-
хида ўзига хос янги бир саҳифадир. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш кон-
цепцияси миллий мустақиллик назариясининг ажралмас қисмидир. 
Чунки иқтисодиѐтни мустаҳкам ривожлантириш асосидагина миллий 
мустақилликни таъминлай олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси 
учун бирдан-бир бош йўл иқтисодиѐтни барқарор ривожлантириш, 
халқ фаровонлигини ошириш, ҳуқуқий жиҳатдан таъминланган 
фуқаролик жамият қуришдир. Шундай жамият сари боришнинг шар-
ти бозор иқтисодиѐтига ўтиш - ҳозирги даврнинг талаби ва зарурияти 
ҳисобланади. Бозор иқтисодиѐти шароитида иқтисодий ўсишнинг 
барқарорлиги таъминланади. Халқаро тажриба кўрсатганидек, бозор 
иқтисодиѐтига ўтишнинг уч хил модели мавжуд. 
1. Ғарбий Европа мамлакатлари ва бошқа ривожланган мамла-
катлар йўли; 
2. Мустамлакачиликдан озод бўлиб, мустақил тараққиѐт йўлига 
ўтиб, ривожланаѐтган Осиѐ, Африка ва Лотин Америкаси мамлакат-
лари йўли; 
3. Собиқ социалистик мамлакатлар йўли. 
Бу йўлларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари бор, албатта. 
Уларнинг ҳаммаси бир манзилга – бозор иқтисодиѐтига олиб келади-
ки, бу кўп жиҳатдан иқтисодиѐтнинг қонун-қоидалари, амал қилиш 
принциплари учун умумийлик вазифасини бажаради. Бозор муноса-


батлари шаклланишининг ижтимоий-иқтисодий, тарихий, миллий ва 
халқаро шароитларининг ҳар хил эканлиги сабабли унга ўтишнинг 
миллий ѐки ҳудудий хусусиятлари ҳам мавжуд бўлади. Умумийлик 
ва хусусийлик турли мамлакатларда турлича қоришмалардан 
иборатдир. 
Бозор муносабатларига ўтишнинг илк Европача модели асосида 
оддий товар хўжалигидан классик капитализм томон ва ундан бозор 
иқтисодиѐти томон борилди. Мазкур йўлдан узоқ давом этган эволю-
цион ўзгаришлар воситасида бозор муносабатларига хос белгиларни 
секин-аста ривожлантириб бориш, оддий товар-пул муносабатларини 
капиталистик шаклга кўчириш ва, ниҳоят, унинг бозор муносабатла-
рига трансформацияси орқали борилди. XIX аср охиригача Ғарбий 
Европада ѐввойи иқтисодиѐт ҳукмрон эди. ХХ асрдан бошлаб, ай-
ниқса, 80-йиллардан кейин цивилизациялашган бозор иқтисодиѐтига 
ўтиш кучайди. 
Осиѐча моделга хос бозор иқтисодиѐтига ўтиш мустамлакачи-
ликдан мерос қолган қолоқ, анъанавий иқтисодиѐтдан бозор иқтисо-
диѐтига ўтишдан иборатдир. 
Ўзбекистон ўз йўлини қидиришда Советлардан кейинги макон-
даги кўпгина мамлакатлар ислоҳотларининг дастлабки босқичларида 
ички ва қарз олинган валюта захиралари ҳисобига, энг аввало, хориж-
дан истеъмол моллари келтиришни кенгайтиришга сарфлади. Шу 
тариқа улар ўз ишлаб чиқаришини ички бозорда истаса-истамаса 
сиқиб чиқарди. Оқибатда миллий инқирозга юз тутилди, баъзан эса 
барбод бўлгани ҳолда катта валюта маблағлари еб битирилди, деб 
таъкидлаб: «Биз эса енгил йўлни қидирмадик, -деб ѐзади. 
И.А.Каримов, - ислоҳ қилишнинг дастлабки босқичларида истеъмол 
бозорини бир қадар чеклашга мажбур бўлдик. Айни чоғда маблағ ва 
захираларни иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришларга сарфлаб, хо-
рижга маҳсулот тайѐрлайдиган, илғор технология базаси билан 
жиҳозланган замонавий корхоналар барпо этиб, ички бозорни ўз 
молларимиз билан тўлдириш йўлидан бордик. Шу мақсадлардан ке-
либ чиқиб, ўз маблағларимиз олган қарзларимизнинг асосий қисми 
инвестицияларга, республикага янги технология ва техника келти-
ришга сарфламоқдамиз. Истеъмолни эмас, балки инвестицияни 
кўпайтирдик».
21
Президентимиз асарларида Ўзбекистон танлаган йўл 
21
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт 
кафолатлари. –Тошкент.: “Ўзбекистон”, 1997, 192-193 бетлар. 


ўз истиқлоли ва тараққиѐти мураккаб тарихий аҳамиятга молик ва 
масъулиятли эканлиги, ҳозир яшаѐтган ўзбекистонликларнинггина 
эмас, балки уларнинг бир қанча келажак авлодларининг ҳам тақдири 
шу йўл қанчалик тўғри танлаб олинишига боғлиқ эканлиги таъкид-
ланган. 
Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиѐтига ўтишида 
танлаб олган йўли унинг сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатла-
рига мос келадиган йўлдир. Шу йўл билан бозор иқтисодиѐтига бос-
қичма-босқич ўтиш учун республикада деярли ҳамма шарт-шароит-
лар мавжуд. Бу шарт-шароитлар И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон – бо-
зор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» асарида батафсил 
ѐритилган бўлиб, ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўли ва андо-
зани танлаб олиши жуда катта аҳамиятга молик, деб таъкидланади. 
Бу йўл ва андоза иқтисодиѐти бозор муносабатлари асосига қурилган 
ривожланган мамлакатларнинг кўп асрлик тажрибасига, шунингдек 
Ўзбекистон халқининг миллий, тарихий мероси, турмуш тарзи, анъа-
налари ва руҳияти хусусиятларига таяниш зарурлигини, кўп йиллар 
давомида таркиб топган иқтисодий ҳамда маънавий алоқаларни 
эътибордан четда қолдирмаслик муаммоларига эътибор қаратилади. 
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини барпо этишда рес-
публиканинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга оладиган, Ўзбекис-
тоннинг ўтмиши, ҳозирги куни ва келгуси тараққиѐтига тўла-тўкис 
мос келадиган мутлақо янги андоза ўзига хос йўл зарур. Бу йўл уч 
таркибий қисмдан иборат: 
– ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиѐти мил-
лий андозаси моҳиятининг тавсифи (характеристикаси); 
– қатъий марказлаштирилган маъмурий-буйруқбозлик тизими-
дан хўжалик юритишнинг бозор муносабатларига асосланган йўлига 
ўтишнинг энг муҳим принциплари; 
– иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, тангликдан чиқиб 
олиш, барқарорликни ва муҳим ижтимоий-иқтисодий ривожланишни 
таъминлашнинг аниқ йўналишлари.
22
Президент И.Каримов Ўзбекис-
тоннинг иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириши ва босқичма-
босқич бозор муносабатларига ўтишида ўзига хос бетакрор йўлни 
танлаб олиши учун ушбу минтақага хос бўлган хусусиятлар ва шарт-
22
Каримов И.А. Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. -Тошкент.: “Ўзбекистон”, 
1993, 7-8- бетлар. 


шароитлар мавжуд эканлигини И.А.Каримов чуқур таҳлил этиш за-
рурлигига тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлаган эди: 
– республика қулай жуғрофий-сиѐсий мавқега эга. Ҳозирги 
Ўзбекистоннинг ҳудуди тарихан энг қадимий савдо йўллари туташ-
ган, ташқи алоқалар ва турли маданиятларнинг бир-бирини ўзаро 
бойитиш жараѐни авж олган жой бўлиб келган. Ўзбекистон Марказий 
Осиѐ минтақасининг ўз мустақил энергетика ва сув тизимларига эга 
маркази бўлиб, кўпгина масалаларда қўшни республикаларни боғлов-
чи бўғин хизматини ўтайди. Тарихнинг ўзи шундай белгилаб қўйган-
ки, Ўзбекистон Евроосиѐнинг Ғарбий Шарқ билан Жанубий Шимол 
билан боғловчи энг муҳим йўллар чорраҳасида жойлашган. Бу ҳол 
«Буюк ипак йўли»га монанд Евроосиѐ иқтисодий ва илмий-маданий 
кўпригини солиш имконини беради; 
-табиий иқлим шароитларининг ўзига хослиги Ўзбекистонда ва 
унга ѐндашувларни танлаб олишга ҳал қилувчи таъсир ўтказмоқда. 
Республика иқтисодиѐтининг деҳқончилик тармоғини кенг ривож-
лантириш, алоҳида қимматли, жаҳон бозорида ғоят харидоргир бўл-
ган экинлар ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш учун қулай 
бўлган иқлим минтақасида жойлашган; 
– тарихан таркиб топган ижтимоий ва иқтисодий муносабатлар-
нинг мазмунига кўра, Осиѐда шаклланган анъанавий ишлаб чиқариш 
усуллари ва меҳнатни ташкил этиш шакллари Ўзбекистонга хос экан-
лиги ҳам иқтисодий ислоҳотларнинг йўллари ва андозаларини танлаб 
олишга таъсир қилаѐтган жиддий омилдир; 
– республикадаги алоҳида демографик вазият ўз ижтимоий, 
иқтисодий тараққиѐт йўлини танлаб олиш зарурлигини белгилаб бе-
рувчи ғоят муҳим хусусиятлардан биридир. Ўзбекистон туғилиш да-
ражаси ва аҳолининг табиий ўсиши юқори бўлган мамлакатлар жум-
ласига киради. Кейинги ўн йилликлар мобайнида республика аҳолиси 
ҳар йили ўрта ҳисобда 2,5 фоиздан кўпайиб борди. Бу эса иқтисодий 
ўсиш суръатларига, иш билан бандлик муаммоларини хал қилишга 
алоҳида талаблар қўяди. 
Аҳоли таркибида болалар ва ўсмирларнинг кўплиги ҳам демо-
график вазиятнинг ўзига хос хусусиятидир. Ўзбекистонда болалар, 
ўсмирлар 43,1 фоизни ташкил қилади. Республикада оиланинг ўртача 
сони 5,5 кишидан иборат, бир қанча вилоятларда эса 6 кишидан ҳам 
ошади. 


Аҳолининг 60 фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларида истиқомат 
қилади ва, асосан, деҳқончилик билан шуғулланади. 
–республика миллий таркибининг ўзига хослиги уни фарқлан-
тирувчи хусусиятдир. Этник таркиби жиҳатидан туб аҳоли устун 
мавқени эгаллайди. Республикада яшаб турган аҳолининг 70 фоиздан 
кўпроғини ўзбеклар ташкил қилади. Айни вақтда Ўзбекистон ҳудуди-
да ўз маданияти ва анъаналарига эга бўлган юздан зиѐд миллат 
вакиллари яшайди. 
–Ўзбекистон халқининг миллий руҳиятига хос бўлган этнопси-
хологик меъѐрларнинг хусусиятини ҳам эътиборга олиш зарур; 
–туб аҳолининг ерга яқинроқ бўлиш, ўз уйи ѐнида томорқа 
хўжалигига эгалик қилиш учун анъанавий тарзда интилиши унинг 
манфаатлари ва турмушида ўз изини қолдирмоқда. Ҳаѐтий қадрият-
лар, оилавий турмуш муносабатлари нормалари, меҳнат фаолияти 
соҳасидаги кўникмалар шундай тарзга хосдир.
23
Шундай қилиб, Ўзбекистон бозор иқтисодиѐтига ўтишда юқори-
да кўрсатилган ўзига хос шарт-шароитлар, барча хусусиятлар, белги-
ларни аниқ ҳисобга олиш лозимлиги ҳаѐтий зарурият эканлигини 
тасдиқлайди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish