Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

умумий эквивалент
деб аталади. Турли халқлар-
да ва айнан бир халқ тарихининг турли босқичларида ҳар хил маҳсу-
лотлар масалан (ҳайвон, мўйна, зайтун ѐғи, тери, фил суяги ва бошқа-
лар) умумий эквивалент вазифасини бажарган. 
Товар муносабатларининг ривожланиши натижасида қиймат-
нинг умумий шакли вужудга келади. Энди барча товарлар ўз қиймат-
ларини фақат битта товар истеъмол қийматида намоѐн этадиган 
бўлади. 
Умумий эквивалент вазифасини ўтовчи товарлар осонликча 
майда бўлаклар, қисмларга бўлиниши, ўз сифати ва ҳажмини ўзгар-
тирмаслиги, об-ҳаво, турли табиат таъсирларида тез бузилмаслиги 
ҳамда олис масофаларга осонлик билан олиб бориб савдо қилишда 
афзалликларга ва узоқ вақтгача сақлаш имкониятларига эга эканлиги 
билан ажралиб туради. 
Вақтлар ўтиши билан деярли ҳамма ерда бундай вазифа кумуш 
ва олтинга ўтади, бу эса қийматнинг пул шаклига ўтишига олиб ке-
лади. Шундай қилиб, Т – Т шакли Т – П – Т формуласига айланади. 
Пул ҳисоб бирлиги (қиймат ўлчови) сифатида ишлатила бошлайди. 
Қийматнинг пул шакли товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш 
муносабатларининг ўзига хос ижтимоий тараққиѐт маҳсулидир. Пул 
ҳисоб бирлиги (қиймат ўлчови) сифатида ишлатилади. Товарнинг ал-
машув қиймати пул бирликларининг муайян миқдорида, яъни товар-


нинг баҳосида ифодаланади. Муомала воситаси функциясини бажа-
риши учун нақд пул зарур бўлиб қолганда баҳони аниқлаш учун 
сотувчилар ва харидорлар товарни харидор қўлида бор, деб фараз 
қилинган идеал пул бирликларининг муайян миқдорига хаѐлан ал-
маштирадилар. Пулнинг қийматини сақлаб қолиш воситаси сифатида 
фойдаланилади. Бунда пул ялпи бойлик тимсоли сифатида майдонга 
чиқади. Сотилган буғдойнинг пул эквиваленти унинг қиймати мато 
сотиб олингунча сақлаб қолинади. Пулнинг қийматни сақлаш қоби-
лиятидан бойлик жамғариш учун фойдаланилади. 
Машҳур инглиз иқтисодчиси Л.Харрис таърифидан фойдаланиб 
қайд этиш мумкинки, «пул ҳар қандай товар бўлиб, муомала восита-
си, ҳисоб бирлиги ва қийматни сақлаш воситаси сифатида амал 
қилади».
16
Пул сифатида турли (энг тарқалган ва қимматли) товарлар (чор-
ва, мўйна, қимматли металл буюмлар ва ҳоказолар) ишлатилиши 
мумкин. Иқтисодиѐти етарлича ривожланган жамиятларда металл 
(олтин, кумуш, мис, темир) танга-чақалар муомалада бўлади. Чунки 
улар муомалада қулай: узоқ вақт ўз хоссалари сақланади, уларни 
олиб юриш ва сақлаш, турли вариантларда асраш қулай. Қийматнинг 
пул шаклида пайдо бўлиши пулнинг келиб чиқиши демакдир. У то-
вар-пул муносабатларининг ривожида жуда муҳим роль ўйнайди, то-
вар-пул муносабатларининг айрим зиддиятларини ҳал қилади ва айни 
вақтда кучайтиради, янада мураккаблаштирди. 
Шундай қилиб, пул ҳамма товарлар учун умумий эквивалент 
бўлиб, барча товарлар пулга нисбатан оддий товар мавқеини олади. 
Товарлар пул билан бўлган муносабатларда у орқали ўзининг 
қийматини ифода этади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish