Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Қиймат шаклларининг ривожланиши



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

5-§. Қиймат шаклларининг ривожланиши
ва пулнинг пайдо бўлиши 
Ижтимоий меҳнат тақсимоти, юқорида қайд этилганидек, мус-
тақил товар эгалари ўртасида иқтисодий неъматларни ўзаро алмаш-
тиришни тақозо этади. Масалан, битта болтани битта қўйга, бир қоп 
унни уч бўлак матога ва ҳоказо тарзда алмаштириш ҳам мумкин. 
Маълумки, бирор товарнинг қиймати уни бошқа товарга айирбошла-
ганда маълум бўлади (Т-Т). Бир қарашда, айирбошлаш вақтида то-
варлар бир хил роль ўйнагандек кўринади. Аслида эса бу роль турли-
чадир. Бир товар ўз қийматини бошқа товарга нисбатан ифодалайди. 
Иккинчи товар эса эквивалент сифатида биринчи товарнинг қийма-
тини белгилайди. Эквивалент роли чиқади қийматнинг эквивалент 
шаклини ташкил этади. Худди мана шу ўринда пулнинг куртаги 
мавжуд. 
Аммо натура шаклида алмаштириш кўп ноқулайликларга эга. 
Чунончи, бир жуфт этик тиккан этикдўз ўз товарини унга алмаштир-
моқчи. Бироқ этикка муҳтож бўлган кишида ортиқча ун бўлмаслиги 
мумкин. Табиийки, икки киши ўртасида товар алмаштириш амалга 
ошмайди. Ижтимоий меҳнат тақсимоти қанчалик чуқур ва ишлаб 
чиқарилаѐтган товар хили қанчалик кўп бўлса, кўрсатилган вазият шу 
қадар эҳтимолга яқин бўлади. Натурал товар алмашинувининг бошқа 
бир муаммоси – алмашинаѐтган неъматларнинг миқдорий нисбатла-
рини аниқлашга боғлиқдир. Бир жуфт этик учун қанча ун бериш ке-
рак? Бу товарлар этик ва уннинг хусусиятлари эса бир-бирига мут-
лақо ўхшамайди. Шунинг учун алмашув пайтида улар қийматининг 
бирон ташқи ўлчови бўлмаган вақтда бундай товарларнинг миқдори 
нисбати ҳақида келишиб олиш анча мушкул. Бунинг устига, кўпгина 
неъматларни қисмларга парчалаб бўлмайди. Ҳатто, бундай алмашув-
нинг нисбатлари ҳақида келишиб олинган бўлса-да, уларни бир-би-
рига алмаштириш бир қадар қийин. Бундай зиддиятларнинг барини 
ҳал этиш учун эса пул ишлатиш зарур эканлиги аѐн бўлади. 
Пул алмашув жараѐнини анча осонлаштиради. Энди этикдўз-
нинг уни бор кишиларнинг ҳаммаси билан учрашиб, уларга ўз това-
рини таклиф этишига ҳожат қолмайди. Чунки у ўз этикларини ҳар 
бир кишига сотиши ва тушган пулга зарур нарсаларни сотиб олиш 


мумкин. Ушбу ҳолда пул жамият (харидор қиѐфасида) нинг этикдўз 
меҳнатини тан олгани, уни муайян тарзда баҳолалаганлиги ва этик-
дўзга тегишли миқдорда иқтисодий неъматлар сотиб олиш ҳуқуқини 
берганлигини кўрсатувчи тилхат бўлиб хизмат қилади. Негаки, 
меҳнат нархи ҳажми товар учун берилган пул ҳажмида ифодаланади.
Демак, товарлар бир-бирига нисбатан қийматли бўлганлиги 
учун айирбошланади. Товарнинг қиймат шакллари пул кўринишига 
ўтгунга қадар бир қатор босқични босиб ўтди. Тарихда турли маҳ-
сулотлар бир-бирининг эквиваленти ролини ўйнаган. Ибтидоий жа-
моа тузуми шароитида жамоа аъзолари ўзининг бирор маҳсулотини 
аҳѐн-аҳѐндагина бошқа жамоанинг маҳсулотига айирбошлаган, бош-
қа жамоа маҳсулоти фақат айрим айирбошлов актларидагина эква-
лент ролини бажарган. Бу қийматнинг оддий, камдан-кам учрайдиган 
ѐки тасодифий шартли равишда пайдо бўлган шаклидир. 
Товар бўлган мато, масалан, буғдой ўз жисмий шаклидан фарқ-
ланадиган бошқа ҳеч қандай қиймат шаклига кирмасдан матога 
бараварлаштирилганда ўз қиймат бирлигини намоѐн қилади. Шунинг 
учун ҳам бирор товарнинг эквивалент шакли унинг бошқа товарга 
бевосита айирбош қилиниш шаклидир, холос. Хоҳ буғдой эквива-
лент, мато нисбий қиймат бўлсин ѐки, аксинча, мато эквивалент, буғ-
дой нисбий қиймат бўлсин, бундан қатъи назар, буғдойнинг қиймат 
миқдори уни ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан бел-
гиланади. Демак, унинг қиймат шаклига боғлиқ бўлмайди. 
Қийматнинг мазкур кўринишида 20 кг буғдой 3 бўлак мато 
билан тенг қийматга эга эканлиги маълум бўлади. 3 бўлак матонинг 
қиймати 20 кг буғдойнинг истеъмол қиймати билан ўлчанмоқда. 
Шунингдек, болта ўзининг натурал шаклидан қатъи назар, мустақил 
равишда қиймат шаклига эга бўлади ва ўрин алмашиб, эквивалент 
ролини бажариши ҳам мумкин. 3 бўлак матонинг 20 кг буғдойга тенг 
бўлиши уларни ишлаб чиқариш учун сарф бўлган меҳнат миқдори-
нинг тенглигига боғлиқ. Қийматнинг бу кўринишида маълум бир 
товар қиймати нисбий шаклда иштирок этганда, эквивалент шаклини 
инкор этади. Агар эквивалент вазиятида бўлса, қийматнинг нисбий 
шаклини инкор этади. Демак, айни бир товар бир вақтнинг ўзида ҳам 
қийматнинг нисбий шаклида, ҳам эквивалент кўринишида намоѐн 
бўла олмайди. 


Қийматнинг оддий тасодифий шакли қийматнинг нисбий шакли 
билан эквивалент шаклининг алоҳидалигидадир. Айирбошлаш жа-
раѐнида бу икки хусусият турли муносабатларни ифодалайди. 
Меҳнат тақсимоти чуқурлашиб, кўпроқ барқарор бўла бориши 
ва конкрет меҳнатнинг кўпдан-кўп турларини қамраб олиши муноса-
бати билан тобора кўп миқдордаги маҳсулотлар айирбошлашга жалб 
этила бошлайди. Бу ерда бир товар бошқа қатор товарларга айирбош-
ланади. Қийматнинг оддий тасодифий шакли ўзининг кенгайган тўла 
шаклига ўсиб ўтади. 
Ижтимоий меҳнат тақсимотининг янада ривожланиши, товар 
ишлаб чиқаришнинг ўсиши, айирбошлашнинг тобора мунтазамла-
шиб бориши шунга олиб келдики, барча товарлар дунѐсидан бошқа 
товарларга тобора кўпроқ айирбошланадиган товарлар ажралиб чиқа 
бошлайди. Бу қийматнинг умумий шакли фойда бўлганлигини 
билдирар эди. 
Ҳар қандай товар бевосита айирбошланиш лаѐқатига эга бўл-
ганлиги учун товар 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish