Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Индивидуал иш вақти
деганда бирор турдаги товарни ишлаб 
чиқариш учун айрим ишлаб чиқарувчининг сарф қилган вақти тушу-
нилади. Маълумки, бирор товарни ишлаб чиқаришга фақат ўртача 
зарур иш вақти ѐки ижтимоий зарурий иш вақти ишлаб чиқаришнинг 
мавжуд ижтимоий нормал шароитида иш кучи меҳнат маҳорати ва 
интенсивлигининг ўртача даражада бирон товарни тайѐрлаш учун та-
лаб қиладиган иш вақтидир. Бирор турдаги товар яратиш учун ишлаб 
чиқарувчилар ҳар хил иш вақти сарфлайдилар. Бу, асосан, уларнинг 
малакаси, билими иш вақтидан тўғри фойдалана олишига боғлиқ 
бўлади. 
Товар қиймати айрим товар ишлаб чиқарувчилар сарфлаган 
меҳнат билан белгиланмайди. Уларнинг ишлаб чиқаришдаги шаро-
итлари ҳар хил бўлиб, кўпчилик товар ишлаб чиқарувчиларнинг ша-
роити товар ишлаб чиқаришнинг ўртача ижтимоийлигига боғлиқ 
бўлади. Мана шу ўртача шароитда сарфланган меҳнат ижтимоий за-
рурий меҳнатни билдиради ва товар қийматини белгилайди. Маса-
лан, шартли равишда бирор-бир турдаги товарлар массасини – 3 хил 
гуруҳдаги ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган стулларни олиб 
кўрайлик. Дейлик, биринчи гуруҳ 200 дона стул ясаб, унинг ҳар би-
рини ишлаб чиқариш учун 5 соат иш вақти сарф қилади. Иккинчи 
гуруҳдагилар 100 дона стул ишлаб чиқариб, унинг ҳар бири учун 8 
соат иш вақти кетказади. Учинчи гуруҳдагилар 700 дона стул ишлаб 
чиқариб, ҳар қайсисини яратиш учун 6 соат иш вақти сарф қилади. 
Ҳисоб-китоблар бўйича стуллар яратиш учун жами (200*5 – 100*8 – 
700*6) 6000 соат иш вақти сарф бўлганлиги аниқланади. Стуллар-
нинг жами минг дона. Демак, ҳар бир стул яратиш учун ижтимоий 
зарурий иш вақти 6 соатга тенгдир. Мана шу 6 соат товарларнинг 
асосий қисмини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ижтимоий 
меҳнатни ифодалайди. 


Ҳар бир гуруҳда индивидуал иш вақти ўзига хослиги билан аж-
ралиб, ўз ўрнига эга. Бунинг сабаби товар ишлаб чиқарувчиларнинг 
маълум бир товарни яратиш учун сарфлаган иш вақти турлича экан-
лигидадир. Демак, ишлаб чиқарувчилар тайѐрлаган товарнинг инди-
видуал иш вақти турличадир. Лекин товарларни айирбошлашда улар-
нинг индивидуал қиймати эмас, балки ижтимоий қиймати ҳисобга 
олинади. Жамиятда товар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш 
вақти доимий хусусиятга эга эмас. Бунинг сабаби меҳнатнинг унум-
дорлиги ҳар сафар ўзгариб туриши билан бирга, товарга сарфланган 
иш вақтининг ҳам ўзгариб туришидадир. Товар қийматининг миқдо-
ри ва унумдорлиги бошқа бир қанча омилларга боғлиқдир. Ишчи 
меҳнати ўртача даражасининг ўзгариши, фанлар тараққиѐти ва унинг 
технология жиҳатдан татбиқ қилиниши даражаси, ишлаб чиқариш 
жараѐнининг ижтимоий комбинацияси, ишлаб чиқариш воситалари-
нинг кўлами ва самарадорлиги кабилар шулар жумласидандир. Уму-
ман, меҳнат унумдорлиги қанча юқори бўлса, муайян товар ишлаб 
чиқариш учун зарур бўлган иш вақти шунчалик кам сарфланади. На-
тижада товарда мужассамлашган меҳнат миқдори кам сарф қилина-
ди, товарнинг қиймати пасайиб, арзонлашади ва аксинча. Шундай 
қилиб, товарнинг қиймат миқдори унда мужассамлашган меҳнат 
миқдорига нисбатан тўғри пропорционал равишда ва шу меҳнатнинг 
унумдорлик даражасига нисбатан тескари пропорционал ўзгариб ту-
ради. Бинобарин, тадбиркор ишлаб чиқарувчилар ва умуман жамият 
меҳнат унумдорлигининг ўсишидан манфаатдордирлар. Чунки пиро-
вард-натижада товар ишлаб чиқариш кўпаяди, сифати яхшиланади, 
арзонлашади. Бундан истеъмолчилар ҳам манфаатдор бўлади.
Товар айирбошлаш жараѐнида меҳнатнинг турли хил даражаси 
ҳам ҳисобга олинади. Чунки оддий ва мураккаб меҳнат турлари бор. 
Товар қийматида оддий меҳнат ифодаланади. Махсус тайѐргарлик 
кўрмасдан, ҳар бир соғлом киши бажариши мумкин бўлган меҳнат 
оддий меҳнатдир. Сувчи, ўроқчи кабиларнинг меҳнати ана шундай 
меҳнатдир. Бироқ токарь, инженер, электрпайвандчи, тракторчи ва 
ҳоказоларнинг меҳнати маълум даражада касбий малака ва маҳорат, 
яъни махсус тайѐргарликни талаб қилади. Бу мураккаб меҳнатдир. Оз 
миқдордаги мураккаб меҳнат натижаси кўп миқдордаги оддий 
меҳнатга тенгдир. Товар энг мураккаб меҳнатнинг маҳсули бўлган, 
қиймат шу вақт бирлигида оддий меҳнат сарфланиши орқали яратил-
ган қийматдан юқори бўлади. Мураккаб меҳнатни оддий меҳнатга 


тенглаштириш бозорда индивидуал сарфларни ижтимоий зарур сарф-
ларга тенглаштириш билан биргаликда рўй беради. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish