5-§. Иқтисодий ўсиш тушунчаси, турлари ва кўрсаткичлари
Эҳтиѐжларнинг юксалиш қонунига биноан, жамият аъзолари-
нинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиѐжлари узлуксиз ўсиб боради. Мазкур
эҳтиѐжлар, ўз навбатида, кишиларнинг меҳнат қилиши ва иқтисодий
мавқега эга бўлиши учун истеъмол этилиши зарур товар ва хизматлар
мажмуидан иборат. Юксалиб бораѐтган эҳтиѐжларни қондиришнинг
ягона воситаси эса иқтисодий ўсиш ҳисобланади.
Иқтисодий ўсиш дейилганда, аҳоли эҳтиѐжлари учун зарур
бўлган моддий неъматлар ва хизматларни ишлаб чиқариш миқдори-
нинг кўпайиб бориши, сифатининг яхшиланиб туриши тушунилади.
Моддий неъматларнинг ўсиши тушунчаси нафақат ноз-неъматларни,
балки ишлаб чиқариш воситаларини, яъни ресурсларни ҳам кўпроқ
ишлаб чиқариш деган маънони англатади. Чунки ўсиш жамият аъзо-
ларининг жорий истеъмолини қондириш билангина чегараланмайди,
балки келажакда ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали бўлғуси
истеъмолни қондириш ҳам мўлжалланади.
Иқтисодий ўсиш реал ялпи миллий маҳсулотни аҳоли жон
бошига нисбий нархларда тақсимлаш ѐки жамият ялпи ишлаб чиқа-
риш ҳажми кўрсаткичларида ўз ифодасини топади.
Иқтисодий ўсиш микро- ва макрокўламда юз беради. Микроиқ-
тисодий ўсиш хўжалик бўғинлари, фирма ѐки тармоқ доирасидаги,
макроиқтисодий ўсиш эса жамият, яъни мамлакат миқѐсидаги ўсиш-
ни билдиради.
Иқтисодий ўсишнинг ҳажмини унинг кўлами ва суръати кўрса-
тади. Иқтисодий ўсиш кўлами яратилган товар ва хизматлар ҳажми-
ни билдирса, унинг суръатлари ўсиш тезлигини кўрсатади.
Иқтисодий ўсишнинг натижаси жамият аъзоларини таъминлов-
чи фойдали реал моддий неъматлардан иборат. Айнан улар иқтисо-
дий ўсишнинг ҳақиқий мезонидир. Ижтимоий тараққиѐтнинг олий
мезони ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиѐтининг даражасига боғлиқ-
дир. Бу мезонга иқтисодий ўсишни аниқловчи кўрсаткичлар мувофиқ
келиши керак. Улар, ўз навбатида, статик ва динамик ҳамда миқдор,
сифат кўрсаткичларига эгадир.
Иқтисодий ўсишнинг икки жиҳати борки, уларни бир-биридан
фарқламоқ керак. Биринчидан, унинг кўлами ишлаб чиқариш ҳаж-
мини билдиради, аниқроғи, бутун жамиятда қанча маҳсулот ва хиз-
матлар яратилиши, уларнинг ўсиши қандай миқдорда бўлишини кўр-
сатди. Ўсишнинг иккинчи томони унинг суръатлари бўлиб, иқтисо-
дий ўсишни нисбий жиҳатдан ифодалайди, мутлақ ўсишини эмас,
балки ўсиш тезлигини кўрсатади. У ўсиш суръати кўрсаткичлари
билан ифодаланади.
Иқтисодий ўсиш масалалари таҳлил қилинганда, унинг ҳар
иккала жиҳати биргаликда олиб қаралади. Иқтисодий ўсишнинг
нафақат миқдорий, балки сифат меъѐри ҳам мавжуд. Шу сабабли
яратилган маҳсулот ва хизматлар миқдоран кўпайибгина қолмасдан,
сифати жиҳатидан талаб эҳтиѐжини қондиришга қодир бўлиши ҳам
талаб қилинади. Қолоқ иқтисодиѐтда иқтисодий ўсишнинг миқдорий
томони бирламчи ҳисобланади, чунки ишлаб чиқариш даражаси паст
бўлганлигидан маҳсулотларни танлаб истеъмол этиш имкониятлари
чекланади, сифати пастлигига қарамай, кўпроқ маҳсулот истеъмол
талаб қилинади. Иқтисодий ўсишга қараб, жамиятнинг иқтисодий
аҳволига баҳо бериш мумкин.
Ишлаб чиқариш юксалгани сари сифатга талаб ошиб боради.
Юқори даражада ривожланган иқтисодиѐт шароитида маҳсулот ва
хизматлар миқдори кўп бўлганда, уларни танлаб истеъмол этиш
имконияти кенгаяди, бинобарин, сифат устувор аҳамият касб этади.
Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи қатор омиллар мавжуд бўлиб,
булар қуйидагилардан иборат:
– табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати;
– меҳнат ресурсларининг миқдори ва сифати;
– асосий капиталнинг миқдори ва таркиби;
– технология даражаси.
Мазкур омиллар ишлаб чиқаришнинг миқдоран ўсишини таъ-
минловчи таклиф омиллари деб аталади. Иқтисодий ўсиш талаб ва
тақсимот омилларига боғлиқ. Бунинг сабаблари қуйидагича:
– биринчидан, жамият иқтисодиѐтида ўсиб бораѐтган ишлаб
чиқариш потенциали (имконияти)ни рўѐбга чиқариш учун жами
харажатларнинг ҳажмини ошириш заруриятининг реаллиги;
– иккинчидан, ишлаб чиқариш потенциали тўлароқ мақсадга
мувофиқ фойдаланиш учун нафақат ресурсларни тўла ишга солиш,
шу билан бирга, улардан тобора самарали, тежамли фойдаланишни
таъминлаш талабининг мавжудлиги.
Ресурсларнинг турли соҳаларда мақсадга мувофиқ тақсимлани-
ши ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилиши деб аталади. Бундай
тақсимланиш иқтисодий ўсиш барқарорлигини таъминлайди. «Тарки-
бий тузилишда чуқур ўзгаришларни амалга ошириш макроиқтисодий
барқарорликка эришишнинг, истиқболда Ўзбекистоннинг барқарор
иқтисодий ўсишини ва аҳоли фаоровонлигини таъминлашнинг, жа-
ҳон иқтисодий тизимига қўшилишнинг энг асосий шарт-шароитлари-
дан биридир»
46
.
46
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т., 1995, 228-бет.
Иқтисодий ўсиш масаласи мамлакат иқтисодий тараққиѐти, у
ѐки бу ижтимоий тизимни ривожлантириш истиқболини белгилаш
учун муҳимдир. Иқтисодий ўсиш ижтимоий маҳсулот ва уни ишлаб
чиқариш омилларининг бирор динамикасида миқдорнинг кўпайиши
ва сифатнинг яхшиланишини тақозо этади.
Маҳсулотнинг ўсиши суръати билан ишлаб чиқариш омиллари-
нинг ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий тараққиѐтнинг турлари
экстенсив ѐки интенсивлигига қараб ҳар хил бўлиши мумкин.
Иқтисодий ўсишнинг экстенсив турида ишлаб чиқаришнинг
аҳволи, техник асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омил-
лари миқдорининг кўпайиши туфайли эришилади. Айтайлик, маҳсу-
лот ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхона
билан бир қаторда, ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва
сифати, иш кучининг сони ва малака жиҳатидан таркиби бўйича
худди шундай яна бир корхона қурилмоқчи. Мазкур иш пухта амалга
оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади. Бу экс-
тенсив ривожланишнинг ўзгинасидир. Масаланинг моҳиятини
тушунтиришга уринамиз. Табиийки, маҳсулот ишлаб чиқариш икки
ҳисса кўпайтирилганда ходимлар сони, ишлаб чиқариш фондлари
ҳам икки ҳисса кўпаяди. Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш бир
ходим бошига ҳисоблаганда, аввалгича ўзгармай қолаверади.
Иқтисодий ўсишнинг икки тури (типи) мавжуд: экстенсив
(кенгайтирилган) ва интенсив (кучайиш).
Экстенсив ривожланишда иқтисодий ўсишга ишлаб чиаришнинг
аввалги техникавий асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш
омиллари миқдорининг ўсиши ҳисобига маҳсулот ҳажми ошади.
Иқтисодий ўсишнинг бу тури ишлаб чиқариш самарадорлигига олиб
келмайди.
Интенсив иқтисодий ўсиш йўлида яратиладиган маҳсулот ва
хизматлар миқдорини кўпайтириш, сифатини яхшилаш, ресурслар-
дан тежамли фойдаланиш, фан-техника ютуқларини татбиқ этиш ва
меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига амалга ошириш кўзда
тутилади.
Ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш унга жалб этилган ресур-
сларнинг ҳар қайси бирлигидан олинадиган самарадорлик пировард
маҳсулот миқдори ва сифатининг ўсишида ўз ифодасини топади.
Интенсив ўсиш шароитида маҳсулот ишлаб чиқаришни икки
ҳисса ошириш учун мавжуд корхонага тенг бўлган яна бир корхона
қуришга ҳожат йўқ. Бундай натижага эришиш учун ишлаб чиқариш
корхонасини реконструкция қилиш ва техника билан қайта қурол-
лантириш, мавжуд ресурслардан яхшироқ фойдаланиш лозим бўлади.
Таъкидлаш керакки, реал ҳаѐтда экстенсив ва интенсив омиллар соф
ҳолда, алоҳида эмас, балки муайян комбинацияда, бир-бири билан
қўшилган ҳолатда намоѐн бўлади. Бу ишлаб чиқаришнинг иқтисодий
самарадорлигига узвий боғлиқдир.
Самарадорлик ишлаб чиқариш натижаларининг харажатларга
нисбати билан аниқланади. Самарадорлик қанча ресурс сарфлаб, қан-
ча ва қандай сифатли маҳсулот ҳамда хизматлар яратилиш жараѐни-
ни ифодалайди. Макроиқтисодиѐтда ишлаб чиқариш самарадорлиги
ЯММ, яъни пировард натижа билан ўлчанса, макроиқтисодиѐт миқѐ-
сида эса (корхонада) яратилган соф маҳсулот ѐки фонднинг маҳсулот
таннархига нисбати билан аниқланади. Амалиѐтда эса у ишлаб чиқа-
риш самарадорлиги кўрсаткичида ўз ифодасини топади.
Ўсиш самарадорлиги миллий даромад кўпайишининг меҳнат
сарфи ўсиши хом ашѐ, фонд ва инвестиция сарфининг нисбатига тенг
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |