Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

ЯММ – Аа = СММ 
Бунда: 
Аа- амортизация ажратмалари. 
Мана шу миқдор соф миллий маҳсулотни ташкил этадики, у 
халқ истеъмоли ва ишлаб чиқариш омилларининг ортиб боришини 
таъминлайди. 
ЯММ дейилганда, пировард маҳсулот ва хизматлар англатади, 
яъни истеъмолга тайѐр ҳаѐтий неъматлар тушунилади. Шу сабабли 
қайта ишлаш ѐки қайтадан сотишга мўлжалланган маҳсулотлар бунга 
кирмайди. Жами ижтимоий маҳсулот ҳам борки, у пировард нати-
жани билдирмайди, чунки унинг таркибида қайта ишланадиган ора-
лиқ маҳсулот мавжуд. Бир неча бор қайта ишланадиган маҳсулотлар-
нинг қиймати жами ижтимоий маҳсулотдан чегириб ташланади, 
натижада ЯММ рўѐбга чиқади. Пировард маҳсулот деб товар ва 
хизматларни охирги истеъмол учун сотиб олинадиган маҳсулотлар 
тушунилади. Оралиқ маҳсулотлар эса сотиб олинган товар ва 
хизматларни яна қайта ишлаш учун сотиб олинган маҳсулотлардан 
иборатдир. ЯММда оралиқ маҳсулотларнинг охирги сотиш қиймати 
ҳисобига олинади. Оралиқ қиймат эса ҳисобга олинмайди. Чунки у 
ҳисобга олинса, айрим маҳсулотлар икки ѐқлама ҳисобга олинган 
бўлади. ЯММга ноишлаб чиқариш натижалари ҳам қўшилмайди. 
Ноишлаб чиқариш икки турда бўлади: а) соф молиявий ишлар; б) 


ушлаб турилган товарларни сотиш. Молиявий ишлар ўз навбатида уч 
асосий турга бўлинади. Давлат бюджетидан трансферт тўловлар, 
хусусий трансферт тўловлар ва қимматбаҳо қоғозлар сотиш. Давлат 
бюджетидан трансферт тўловларга ижтимоий суғуртага тўловлар, 
ишсизларга ва пенсионерларга нафақалар. Давлат трансферт тўлов-
ларнинг асосий хусусияти шундаки нафақахўрлар нафақа эвазига 
давлатга ҳеч нарса бермайди. 
Икки маротаба ҳисоблашга йўл қўймаслик учун ЯММга фақат 
ҳар бир корхона томонидан яратилган қўшилган қиймат киритилиши 
керак. Қўшилган қиймат корхона томонидан ҳосил қилинган маҳсу-
лотнинг бозор нархи бўлиб, ундан етказувчилардан сотиб олинган ва 
истеъмол қилинган хом ашѐ ҳамда материаллар қиймати чиқариб 
ташланади. Шундай қилиб, барча корхоналар томонидан барпо этил-
ган қўшимча қийматларни қўшиш билан ЯММни ҳисоблаб чиқиш 
мумкин. 
Юқорида ялпи миллий маҳсулот ҳақида умумий тасаввур 
берилган эди. Энди ишлаб чиқариш бутун ҳажмининг бозордаги 
қиймати қандай қилиб ўлчаниши мумкинлиги масаласини кўриб 
чиқамиз. Буни қуйидаги икки усул ѐрдамида амалга ошириш мумкин: 
биринчидан, истеъмолчи маҳсулотнинг пировард фойдаланувчиси 
сифатида уни харид қилиш учун қанча сарфлаши ҳисобланади, 
иккинчидан, ишлаб чиқариш жараѐнида ҳосил этилган бутун иш 
ҳақи, рента тўловлари, ссуда фоизи ва фойда қўшиб чиқилади. 
Бошқача айтганда, ЯММ жорий йилда сотилган маҳсулотнинг бутун 
ҳажмини харид қилиш харажатларини қўшиш ѐки жорий йилдаги 
маҳсулотнинг бутун ҳажмини ишлаб чиқаришдан олинган даромадни 
қўшиш воситасида аниқланиши мумкин. Буни оддий тенглама 
шаклида қуйидагича ифодалаш мумкин: 
Ушбу йилда ҳосил қилинган 
нарсаларни харид қилиш 
харажатларининг ҳажми 

Ушбу йил маҳсулотини 
ишлаб чиқаришдан олинган 
пул даромади 
Харид, яъни пул сарфи ва маҳсулотни сотиш - пул олиш битта 
битимнинг икки томонидир. Маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфлан-
ган нимадир учун унга ресурс ажратган ва бу маҳсулотни бозорда 
сотаѐтганларга даромад ҳисобланади. Ушбу ҳолатни жадвал кўрини-
шида қуйидагича ифодалаш мумкин. 


ЯММни ҳисоблашда икки хил ѐндашиш: 
Ишлаб чиқариш ҳажми, ѐхуд товар 
ва 
хизматларни 
харид 
қилиш 
харажатларининг йиғиндиси бўйича 
ҳисоблаш 
Товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар 
кўрсатиш жараѐнида ҳосил этилган 
даромад ѐки даромадлар йиғиндиси 
бўйича ҳисоблаш 
Шахсий истеъмол харажатлари (п) 
Ялпи хусусий ички инвестициялар 
(Ив) 
Товар ва хизматларнинг давлат 
хариди (Д) 
Соф экспорт (Эс) 
Истеъмол қилинган капитал ҳажми 
Бизнес учун эгри солиқлар 
Иш ҳақи 
Ижара тўлови 
Ялпи миллий маҳсулот 
Фоиз 
Якка тартибдаги маблағлардан олинган 
даромад 
Корпорациялар фойдасига солинган солиқ 
Дивидендлар 
Корпорацияларнинг 
тақсимланмаган 
фойдалари 
Ялпи миллий маҳсулот 
Жадвалдан кўриниб турибдики, пировард маҳсулотларнинг 
ҳаммаси ѐ мамлакат ичида – уй хўжаликлари, давлат ва бизнеслар, 
ѐхуд хорижлик истеъмолчилар томонидан харид қилинар экан. Жад-
валдан даромадни тўлаш билан боғлиқ бўлмаган маблағларни тақ-
симлашнинг икки туридан ташқари ишлаб чиқариш омилларининг 
соҳиблари ўртасида тақсимланиш ҳолати ҳам маълум бўлади. Юқо-
рида баѐн этилганларни эътиборга олиб, турли кўринишдаги хара-
жатлар ва улардан олинган даромадларнинг мазмунини батафсилроқ 
қараб чиқиш мумкин. 
ЯММни харажатлар бўйича ҳисоблаш. 
ЯММни ишлаб чиқариш харажатлари бўйича ҳисоблашда, асо-
сан, пировард маҳсулот ва хизматларни яратишга кетган барча 
харажатлар эътиборга олинади. Булар қуйидагилардан иборат: 
биринчидан, уй-хўжалигининг истеъмол харажатлари ўз ичига: 
– узоқ муддатли фойдаланиладиган истеъмол буюмларини; 
– кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмларини; 
– истеъмол қилинган хизматларга кетадиган харажатларни 
қамраб олади. 
Иккинчидан, ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари: 
– асбоб-ускуналар сотиб олиш, 


– корхоналар, омборлар, турар-жой биноларини қуришга сарф-
ланган харажатлар, 
–товар захиралари ўртасидаги фарқлар ѐки захираларнинг ўзга-
ришларидан иборат. 
Учинчидан, товар ва хизматларнинг давлат хариди. Бу гуруҳ-
даги харажатларга давлатнинг барча харажатлари, яъни маҳаллий ва 
марказий бошқарув ҳокимияти идоралари томонидан корхоналар-
нинг пировард маҳсулотлар ва ресурслар хариди (қурол-яроғ сотиб 
олиш, автомобиль йўллари ва почта муассалари қурилиши, давлат 
корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) киритилади. Шу ўринда алоҳи-
да таъкидлаш жоизки, бу харажатларга давлат транспорт тўловлари 
киритилмайди. 
Тўртинчидан, соф экспорт ѐки мамлакатнинг импорт ва экспорт 
операциялари ўртасидаги фарқ. 
Шундай қилиб, ЯММни харажатлар орқали ҳисоблаш кўрсатиб 
ўтилган тўртта гуруҳ харажатлари орқали олиб борилар экан. 
ЯММнинг харажатлар бўйича кўрсаткичлари қуйидаги формула 
билан аниқланади: 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish