қарз олувчи ссудани тўламаслик эҳтимоли қанча катта бўлса, ссуда
фоизи ҳам шунча юқорилашади; иккинчидан, бошқа тенг шароитлар-
да узоқ муддатли ссудалар, одатда, қисқа муддатли ссудаларга қара-
ганда анча юқори фоиз билан берилади; учинчидан, таваккал қилиш
даражаси ва кредит муддатида фоизли ставка ссуданинг миқдорига
боғлиқ бўлади; тўртинчидан, ссуда фоизи даражасига капиталдан
олинган даромадларга солинувчи солиқ хусусияти жиддий таъсир
кўрсатади. Солиқ нормаси қанча паст бўлса, фоизли ставка ҳам
шунча паст бўлиши мумкин.
Номинал ва тайин фоизли ставкалар мавжуд.
Номинал ставка
«жорий» пуллардаги фоизли даромаднинг ссуда миқдорига амалдаги
нисбатидир. Тайин фоизли ставка пул қадрсизланишининг даража-
сини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ижтимоий тизимда муомаладаги пулларнинг миқдори пул мас-
сасининг ҳажмий кўрсаткичи ҳам катта аҳамият касб этади. Иқтисо-
диѐтнинг инфляциясиз фаолияти учун пул миқдори унга бўлган
талабга мувофиқ келиши керак. Талаб узоқ муддатли истиқболда
жамиятда ҳосил қилинган даромад ҳажми ва ишлаб чиқаришнинг
ўсиш суръатлари, шунингдек пул бозори мувозанатида бўлган чоғда
мавжуд нархлар даражаси билан белгиланади. Қисқа муддатли талаб
эса, бундан ташқари, фоизли ставкалар даражаси ва пул муомаласи-
нинг тезлигига боғлиқдир. Санаб чиқилган барча омиллар давлат
томонидан пул муомаласини ташкил этиш чоғида ҳисобга олиниши
керак, албатта.
Асосий макроиқтисодий муаммолар ва кўрсаткичлар
билан
танишиб чиқилгандан сўнг иқтисодиѐтни бир бутун сифатида янада
батафсил ўрганишга киришиш мумкин. Буни, биринчи галда, товар-
лар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажмини тавсифловчи
жиҳатларни ўрганишдан бошлаш керак. Чунки хўжалик ҳаѐтининг
кўпгина бошқа томонлари унинг миқдор ва сифат даражалари билан
белгиланади.
Жамиятнинг иқтисодий фаровонлиги кўрсаткичларини аниқ-
лашда ѐрдам берадиган анчагина кўрсаткичлар мавжуд. Бироқ, юқо-
рида таъкидланганидек, улар ичида энг яққол кўрсаткич ЯММ дир.
Миллий ҳисоб-китоблар тизимига асос қилиб олинган ЯММ иқтисо-
диѐтда бир йил ичида ишлаб чиқилган пировард товарлар ва кўрса-
тилган хизматлар бутун ҳажмининг ялпи бозор қиймати сифатида
аниқланади. Бунда
шуни эътиборда тутиш керакки, жорий йилда
ишлаб чиқарилган товарларнинг ҳаммаси ҳам сотилган бўлиши шарт
эмас, чунки уларнинг баъзилари захирани тўлдиради. ЯММни ҳисоб-
лашда захираларнинг ўсиши ҳам эътиборга олиниши керак. Негаки,
айни шу кўрсаткич ѐрдамида ҳосил қилинган барча маҳсулот, сотил-
ган-сотилмаганидан қатъи назар, ўлчанади.
Маҳсулотларнинг кўпчилиги истеъмолчига етиб боргунча бир
неча ишлаб чиқариш босқичидан ўтади. Натижада товарларнинг ай-
рим қисм ва компонентлари қайта-қайта сотилиши ва сотиб олиниши
мумкин. Ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажмини ҳисоблаш чоғида товар-
лар қисмларининг қайта-қайта ҳисобга олиниши билан боғлиқ хато-
ларга йўл қўймаслик учун ЯММ таркибига фақат пировард маҳсулот-
ларнинг қиймати киритилади.
Пировард маҳсулот деб товар ва хизматларни охирги истеъмол
учун сотиб олинадиган маҳсулотлар тушунилади. Оралиқ маҳсулот-
лар эса сотиб олинган товар ва хизматларни яна қайта ишлаш учун
сотиб олинган маҳсулотлардан иборатдир. ЯММда оралиқ маҳсулот-
ларнинг охирги сотилиш қиймати ҳисобга олинади. Оралиқ қиймат
эса ҳисобга олинмайди. Чунки у ҳисобга олинган тақдирда,
айрим
маҳсулотларни икки ѐқлама ҳисобга олиш рўй беради. ЯММга
ноишлаб чиқариш ишлари ҳам қўшилмайди. Ноишлаб чиқариш 2
турда бўлади: а) соф молиявий ишлар; б) ушлаб турилган товарларни
сотиш. Молиявий ишлар, ўз навбатида, 3та асосий турга бўлинади: а)
тўловлар; б) хусусий трансферт тўловлар; в) қимматбаҳо қоғозлар
сотиш. Ижтимоий суғуртага тўловлар, ишсизлар ва пенсионерларга
нафақалар давлат бюджетидан ажратиладиган трансферт тўловлар
жумласига киради. Бундай тўловларнинг асосий хусусияти шундаки,
давлат нафақахўрларнинг нафақаси эвазига ҳеч нарса бермайди.
Хусусий трансферт тўловлар жумласига талабаларга берила-
диган ойлик стипендия ва бой қариндош-уруғлардан бериладиган бир
марталик ҳадялар киради. Қимматбаҳо қоғозларни сотиш, яъни акция
ва облигацияларни сотиш ҳам ЯММ таркибига киритилмайди.
Захирада ушлаб турилган товарларни
сотиш ЯММ таркибига
киритилмайди, чунки бундай товарларни сотиш жорий ишлаб чиқа-
ришни билдирмайди. Шундай йўл тутилганда товарлар икки марота-
ба, яъни такрор ҳисобланган бўлиб чиқади.
ЯММни ҳисоблашда икки томонлама ѐндашилади. Биринчидан,
ЯММни ҳисоблаш истеъмолчиларнинг янгидан яратилган пировард
маҳсулотларни сотиб олишига кетган барча харажатлари миқдори
бўйича аниқланади. Бу усул ЯММни харажатлар бўйича ўлчаш усули
дейилади.
Иккинчидан, ЯММни ҳисоблашда товар ва хизматларни ишлаб
чиқариш жараѐнида яратилган даромадларнинг йиғиндиси миқдори
билан аниқланади. Бу усул ЯММни даромадлар ѐрдамида аниқлаш
усули дейилади.
ЯММ таркибига экспорт товарлари қўшилади, импорт товар-
лари эса ундан чегириб ташланади. ЯММ ҳақиқий ишлаб чиқариш
ҳажмини бўрттириб кўрсатади, чунки у нафақат янгидан олинган
маҳсулотни, балки янгидан ишлаб чиқариш учун кетган маҳсулотни
ҳам ўз ичига олади.
ЯММ таркибида, шунингдек ишлаб чиқариш
учун фойдаланилган инвестицион товарлар, яъни сарфланган восита-
лар ўрнини қопловчи маҳсулотлар ҳам мавжуд. Шу сабабли янги
ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажмини соф миллий маҳсулот белги-
лайди. СММ миқдори ялпи миллий маҳсулотдан амортизация ажрат-
малари чегириб олингандан сўнг қолган қисмига тенг бўлади, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: