барқарор, узоқ муддатли иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб
қолаверади. Сиртдан қараганда, табиий ресурслар битмас-туганмас-
дек туюлади. Маълумки, табиат қанчалик бой бўлишига қарамай,
унинг захиралари чексиз эмас. Ер юзида миллионлаб йиллар давоми-
да кишилар яшаб, ер қаъридаги ва юзидаги ресурсларни ўзлаштириб,
фойдаланиб келишмоқда. Шуниси ҳам борки, баъзан табиий ресурс-
лар аѐвсиз, ваҳшийларча, қайта тикланмай фойдаланилаѐтганлиги
натижасида камайиб бормоқда. Ҳатто ғоят нодир ресурслар, ҳаддан
ташқари кўплаб фойдаланиш натижасида йўқолиб кетди ѐки йўқолиб
бормоқда. Айниқса, саноат революциясидан сўнг, хусусан ХХ аср
илмий-техник революцияси натижасида
табиат ресурсларидан фой-
даланиш ғоят даражада тезлашиб ва кўпайиб кетди. Ҳозирги даврга
келиб, табиий ресурслар ғоятда чекланиб бораѐтганлигини таъкид-
лаш лозим. Бундай ҳолат инсоният олдида муҳим муаммоларни кел-
тириб чиқармоқда. Сўзсиз, келажак тақдири билан ҳисоблашиш
керак. Акс ҳолда инсоният келажаги хавф остида қолади. Айрим
табиий ресурслар фақат баъзи мамлакатлар ҳудудида жойлашганки,
булар шу мамлакатларнинг миллий бойлиги, миллий мулки ҳисоб-
ланади. Иқтисодий интеграциялар
натижасида бундай бойликлар
бошқа мамлакатларда, дунѐнинг турли қитъаларида яшайдиган
кишилар томонидан ҳам сотиб олиниши, айирбошлашлар орқали
истеъмол қилиниши мумкин. Шу сабабли у ѐки бу мамлакат, унинг
халқи умуминсоний тараққиѐт талабига мос равишда табиий ресурс-
лардан тежаб-тергаб фойдаланиши, исрофгарчиликка йўл қўймаслиги
керак. Айрим меҳнат
жамоалари, корхоналар, оилалар, ҳатто айрим
шахслар мавжуд ресурслар, уларни ишлатиш, маҳсулот ишлаб чиқа-
риш, уларга хўжалик сифатида эгалик қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Демак, ресурсларни асраш, ўзига ва бошқаларга фойда келтирадиган
қилиб ишлатиш, келажак учун асраш ҳар бир шахснинг асосий бурчи
бўлиб қолади. Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараѐнининг
таркибий қисмлари иқтисодий ўсишнинг табиий шароитлари (тупроқ
унумдорлиги, ўрмон ресурслари ва бошқалар)ни такрор ҳосил
қилишдан, шунингдек кишининг яшаш муҳитини сақлаб қолиш ва
яхшилаш (ободонлаштириш)дан иборат.
Ҳозирги вақтда ҳам, келгусида ҳам ишлаб чиқаришнинг узлук-
сиз тикланиб бориши учун табиий ресурсларни доимий равишда
такрор ишлаб чиқариш, яъни тупроқ унумдорлигини ошириш ва
ўрмонларни
тиклаб бориш, сув ва ҳаво ҳавзаларини тоза сақлаш
зарурлиги қисқа муддатдагина эмас, балки анча узоқ истиқболда ҳам
ижтимоий ишлаб чиқариш узлуксизлигининг таъминланиши чекла-
ниб бораѐтган ресурслар талабидан келиб чиқади. Буни такрор ишлаб
чиқариш жараѐнининг ўзи борган сари кўпроқ экологик иқтисодий
характерга эга бўлиб бораѐтганлиги билан изоҳлаш мумкин. Такрор
ҳосил қилиб бўлмайдиган ресурслардан, яъни нефть, газ, металл,
руда ва бошқалардан тежамкорлик билан фойдаланиш,
фан-техника
тараққиѐти асосида улар ўрнига бошқа энергия ва хом ашѐ материал-
ларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Жамиятдаги иқтисодий қонунлар табиий ресурслардан фойдаланиш-
нинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб боради. Шунингдек, бу
борада табиий қонунларнинг таъсири ҳам кучли бўлади. Моддий
неъматларни кўпайтириш жамиятдаги иқтисодий муносбатларга
боғлиқ. Чунки улар бойликни асраш, нес-нобуд этишдан иборат
жараѐнлар, хатти-ҳаракатларни юзага чиқаради. Ўзбекистон
муста-
қилликка эришгандан сўнг ўз ҳудудидаги бойликларнинг эгаси бўлиб
қолди. Бойлик мулк сифатида ўз эгаси қўлида бўлганда эъзозланади
ва авайлаб сақланади. Маълумки, ресурсларнинг бир қисми иқтисо-
дий ресурслардир, яъни дастлабки меҳнат таъсиридан ўтган, бироқ
ҳали пировард маҳсулот (тайѐр маҳсулот)га айланмаган хом ашѐлар
шаклидадир. Пахта, пилла, қоракўл, жун, сабзавот, мева, ем-хашак,
металл, ѐқилғи ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Улардан қандай
миқдорда пировард маҳсулот олиш, уларнинг сифатли бўлиши кўп
жиҳатдан мавжуд технология, фан-техника ютуқларидан
фойдала-
ниш даражаси, ходимларнинг малакаси, тажрибаси, меҳнати натижа-
сидан манфаатдорлиги, ишга муносабати каби қатор омилларга
боғлиқдир. Мавжуд хом ашѐлардан кўзда тутилган сифатли маҳсулот
олиш, кам чиқимли технология қўллаш, замонавий касб ва малакага
эга бўлиш каби омиллар бозор иқтисодиѐтининг долзарб масалала-
ридир.
Ҳозирги даврда ишлаб чиқариш кучларини такрор ишлаб чиқа-
риш бевосита бозор иқтисодиѐти муносабатларининг такрор ҳосил
бўлиши туфайли юз бермоқда. Бозор иқтисодиѐти тизими муносабат-
ларини ривожлантириш, сифат жиҳатдан такомиллаштириш кенгай-
тирилган такрор ишлаб чиқаришнинг зарур шарти бўлиб қолиши
керак.
Таҳлил этилган жараѐнларнинг ҳаммаси реал ҳаѐтда ўзаро ало-
қада бўлиб, бир бутунликни ташкил этади. Шу билан бирга, таҳлил-
дан бу жараѐнлардан ҳар бирининг нисбатан мустақил
мазмунини
анча чуқурроқ ўрганиш мақсадида алоҳида-алоҳида ажратиб олиш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: