Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Миллий иқтисодиѐт тушунчаси ва унинг кўрсаткичлари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Миллий иқтисодиѐт тушунчаси ва унинг кўрсаткичлари 
Ўзбекистон танлаб олган йўл ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиѐтини шакллантиришдан иборат бўлиб, у республиканинг 
ўзига хос турмуш шароити, халқ анъаналарининг ўзгача шарт-
шароитлари ва хусусиятлари ҳамда урф-одатларини ҳар томонлама 
ҳисобга олган ҳолда миллий иқтисодиѐтни шакллантиришга кенг йўл 
очиб берди. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан 
сўнг хўжалик тизимини қайта қуриши, унинг таркибини ўзгартириб 
янгилаши лозим эди. Ўтиш даврининг дастлабки йилларида иқтисо-
дий зиддиятлар ғоят кучли бўлганлиги туфайли амалдаги хўжалик 
юритиш механизми мазкур зиддиятларни бартараф эта олиши мум-
кин бўлмай қолган эди. Иқтисодий тараққиѐт суръатлари кескин 
сустлашиб кетганлиги натижасида аҳолининг турмуш даражаси 
ниҳоятда пасайиб кетган эди. 
Ўзбекистон иқтисодиѐти бир ѐқлама ривожланган бўлиб, пахта 
яккаҳокимлиги, хом ашѐ ва ярим фабрикат маҳсулотлар ишлаб чиқа-
ришга асосланган, марказга қарашли аграр ўлкага айланиб қолган 
эди. 
Республикадаги кўплаб корхоналар бевосита марказга бўйсуну-
вида бўлиб, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни қайта ишлаш, тақ-
симлаш, айирбошлаш ва истеъмол учун мамлакат ташқарисига олиб 
кетилар эди. 
«Ўзбекистон бир ѐқлама иқтисодиѐтга-марказга бутунлай қарам, 
издан чиққан иқтисодиѐтга эга бўлган»
45
. Мустақилликка эришган 
Ўзбекистонда хўжалик тизимини қайта қуриш, уни ўзгартириш 
мамлакат ҳудудидаги барча табиий, минерал-хом ашѐ бойликларини, 
жамики иқтисодий ресурсларни халқ манфаати учун фойдаланиш 
имконияти вужудга келди. 
Шундай қилиб, Ўзбекистонда бозор иқтисодиѐти тизимига асос-
ланган янги, мустақил ривожланаѐтган, ўз халқи, миллати манфаат-
ларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиѐт шаклланди. 
Иқтисодиѐтда таркибий ўзгариш юзага келди: бир бутун янги 
энергетик ресурслар, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқлари 
45
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда, 6-бет 


қурилиб, ишга туширилди, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, 
завод ва фабрикалар қурилди.
Ҳар бир мамлакат иқтисодий ўсишга эришишни асосий мақсад 
қилиб қўяди. Чунки ҳар бир жамиятда аҳолининг эҳтиѐжи доимо 
ўсиб боради. Бинобарин, ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва таркибий 
тузилиши ҳам доимо талабга мос бўлиб бориши, яъни мамлакат уму-
мий ҳолда иқтисодий ўсишга эришиши зарур. Бу ҳолатда, биринчи-
дан, иқтисодий ўсиш параметрлари миллий иқтисодиѐтнинг қанчалик 
даражада ривожланганлигига баҳо беради, иккинчидан, иқтисодий 
ўсиш мамлакатнинг ривожланиб, тараққий этиб боришини ифода-
лайди. 
Ўзбекистон қисқа даврда ѐқилғи ва ғалла мустақиллигига 
эришди. Натижада ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига 
асосланган янги, мустақиллиги таъминланган, ўз халқи, миллати 
манфаатларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиѐт шаклланди. 
Миллий иқтисодиѐт янги сифат ва ўсишга мойил бўлган барча 
ишлаб чиқариш тармоқлари ва соҳалари, функционал иқтисодиѐт, 
кўплаб инфратузилмаларни қамраб олган яхлит иқтисодиѐтдир. 
Миллий иқтисодиѐтнинг шаклланиши жараѐнида фан-техника 
революцияси таъсирида нисбатан анча юқори ўсиш суръатига эга 
бўлган тармоқлар туркумининг вужудга келиши биринчи даражали 
аҳамиятга эгадир. Нефть, нефть-кимѐ саноати, газ конденсати, табиий 
газ, рангли, нодир ва радиоактив металлар, минерал-хом ашѐ ва 
қурилиш материаллари, радиоэлектроника, ҳисоблаш техникаси ва 
замонавий тармоқлар ишлаб чиқариш кабиларнинг юзага келганлиги 
шундан далолат беради. Масалан, Ўзбекистон МДҲ давлатларида 
етиштиралаѐтган тилланинг 65, қоракўлнинг 40 фоизини ишлаб 
чиқаради. 
Ўзбекистонда иқтисодий потенциалдан самарали фойдаланиш 
асосида яхлит миллий иқтисодиѐтни шакллантириш талаблари янги 
ижтимоий муносабатларнинг ўрнатилишини зарурият қилиб 
қўймоқда. 
Бир бутун тизим сифатидаги миллий иқтисодиѐт иқтисодиѐт 
ҳамда бутун миллий хўжалик доирасида юз бераѐтган жараѐнлар 
макроиқтисодиѐтни таҳлил қилиш асосида аниқланади. 
Иқтисодиѐтда макродаражада хусусий сектор, давлат сектори, 
уй-рўзғор хўжалиги ва бошқалар, яъни турли хил мажмуалар (агре-
гатлар) ўрганилади. Бошқача айтганда, муайян белгиларга эга бўлган 


иқтисодий бирликларнинг бирлашмалари ушбу туркумга тегишли 
фаолият кўрсатиш ва ривожланиш қонуниятлари билан биргаликда 
иқтисодиѐтнинг умумий тузилиши битта ягона иқтисодиѐт сифатида 
қаралади. Бундай тушунча макроиқтисодий кўрсаткичларнинг тавси-
фини белгилаб беради. Шуни таъкидлаш жоизки, микро ва макроиқ-
тисодиѐтлар хўжалик тайинлиги ва иқтисодий назариянинг бир-
бирига боғланган соҳаларидир. Зеро, у ѐки бу мамлакатнинг иқтисо-
диѐт асосини, унинг қанчалик кенг миқѐсда бўлишидан қатъи назар, 
айрим кишилар, оилалар, корхоналар меҳнати ташкил этади. 
Демак, иқтисодиѐтни бир бутун ва яхлитликда ўрганишда унинг 
алоҳида таркибий қисмларини таҳлил қилиш усулидан четга чиқиб 
бўлмайди. Миллий иқтисодиѐтда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш 
ҳажми ва уларнинг ўсиши қатор кўрсаткичлар тизими асосида микро- 
ва макроиқтисодий даражада аниқланиб текширилади. 
Микро ва макроиқтисодий таҳлил асосида миллий иқтисодиѐт-
нинг маълум давр, вақт бирлиги оралиғида ишлаб чиқариш ҳажми ва 
унга таъсир кўрсатувчи омиллардан фойдаланиш имконияти туғи-
лади. 
Иқтисодий фаолиятнинг хилма-хил сифат ва миқдор тавсифлари 
иқтисодий кўрсаткичлар шаклида ифодаланади. Уларнинг энг тўли-
ғи, кенг қамровлиги ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ҳисобланади. 
Шундай кўрсаткичлар асосида жамиятда бир йил давомида ишлаб 
чиқарилган барча товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг жами 
ҳақида тўлиқ фикр юритиш мумкин. 
ЯММ сифат ва миқдор жиҳатдан муайян жамиятда кўзланган 
мақсадларни амалга ошириш учун бутун такрор ишлаб чиқариш 
жараѐнининг моддий асосини яратади. Бозор иқтисодиѐти тизими 
шароитида такрор ишлаб чиқариш жараѐнини бошқариб, ЯММ ва 
унинг турли қисмлари таркиби ва уларнинг ишлаб чиқариш чиқим-
лари билан таққосланиши, эҳтиѐжларни қондириш навбатининг 
белгиланиши тақозо этилади. Масалан, микрокўрсаткичлар ѐрдамида 
фирмалар, корхоналар фаолиятига баҳо берилади ва улар иқтисодиѐ-
тининг ривожланиш даражаси аниқланиб, макроиқтисодий кўрсат-
кичлар асосида бутун иқтисодиѐт ҳолатининг ўсиши ѐки пасайиши 
таҳлил этилиб, тегишли хулоса чиқарилади. Давлат макроиқтисодий 
кўрсаткичлар асосида ўз иқтисодий сиѐсатини белгилайди. Унинг 
турли кўрсаткичлари маълум вақт оралиғида ишлаб чиқариш 
ҳажмини ҳисоблаш, яъни миллий иқтисоднинг ҳаракатига таъсир 


кўрсатувчи омиллар таъсирини аниқлаш, шунингдек макроиқтисодий 
тизим, ЯММ ҳаракатининг барча, яъни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, 
қайта тақсимлаш ва истеъмол босқичларида акс этади. 
Миллий иқтисодиѐтнинг ҳолатини белгиловчи макроиқтисодий 
кўрсаткичлар, яъни ялпи миллий маҳсулот (ЯММ), ички миллий 
маҳсулот (ИММ), соф миллий маҳсулот (СММ), миллий даромад 
(МД), иш кучи бирлиги, иқтисодий тангликлар, ишсизлик, пулнинг 
қадрсизланиши сингари бозор самарадорлиги ва жозибадорлиги 
жараѐнлари бозорнинг макроиқтисодий бетакрорлиги муаммолари 
деб номланади. 
Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини аниқлашда кўпгина 
кўрсаткичлар мавжуд. Худди шундай кўрсаткичларнинг энг асосийси 
ЯММ кўрсаткичидир. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish